Ёшлар      Бош саҳифа

Аскар суд залидан озод этилди

Беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо бекор қилинди.

Бир кишининг билиб-билмай қилиб қўйган қилмиши уни жазога тортмасдан истиқболига ишонч билдириш кутилганидан кўра каттароқ самара бериши мумкин. Яқинда жорий этилган мана шу жараён натижасида ҳали ҳаёт аччиқ-чучугини тотмаган бир қанча ёшларимиз жиноятчи деган мудҳиш тамғадан асраб қолиняпти. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан, Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 285-моддаси 1-қисми билан айбланган Хумоюн Шерматовнинг жиноят иши бўйича жамоат ҳимоячиси сифатида иштирок этди.

Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлисида Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида туғилган Х.Шерматовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Аниқланган маълумотларга кўра, оддий аскар Х.Шерматов ҳарбийдалигида хизматдоши билан гап талашиб муштлашган ҳамда шеригига жиддий жароҳат етказади.

Суд жараёнида жамоат ҳимоячиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Шомурод Сатторов судланувчи Х.Шерматовга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш, ҳарбий хизматни давом эттиришига имкон бериш, келгусида ушбу фуқарони кафилликка олиш таклифини билдирди ва бу ҳақда кафолат хати тақдим қилди.

Суд унинг қилмишини ўзи тўла англамаган ҳолда содир этгани, муқаддам судланмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини инобатга олиб, унга нисбатан қўлланилган 5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони бекор қилди ва судланувчи Ёшлар иттифоқи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ қоровул қўшинларига қарашли ҳарбий қисм қўмондонлиги кафиллиги остида суд залидан озод этилди.

...Жамоатчилик аралашуви билан бир йигитга катта ишонч билдирилиб, жазодан асраб қолинди. Энди у бу ишончни оқлашга астойдил интилиши зарур.  

 

Аҳрор СОДИҚОВ




Ўхшаш мақолалар

Ўсмирни ўртаган дард нима?

Ўсмирни ўртаган дард нима?

🕔17:17, 27.12.2018 ✔282

Кимлар ўз фарзандини ташвишга қўймоқда?

Батафсил
Ҳар куни керак бўлган  «юқумли касаллик»

Ҳар куни керак бўлган «юқумли касаллик»

🕔17:17, 27.12.2018 ✔289

«У жуда арзон, лекин кўп нарса беради. Ким олса, уни бой қилади, ҳадя этганлар эса камбағал бўлиб қолмайди.

Батафсил
Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш  ўнлаб муаммоларни ҳал этади

Бир нафар ёшни қўллаб-қувватлаш ўнлаб муаммоларни ҳал этади

🕔09:14, 21.12.2018 ✔263

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришда банк билан боғлиқ мураккабликларни бартараф этиш керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар