Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

Шом вақти. Эндигина беш ёшга тўлган Лола онаси билан ўйнагиси келиб қолди.

«Телевизорни ишхонангизга опкетинг!»

«Ойи, ойижон, беркинмачоқ ўйнайлик. Мен беркинаман сиз топасиз, майлими?» Онаси шоша-пиша овқатга сувни солди-ю, «Эй сени беркинмачоғингдан бошқа дардим йўқми? Нари тур, бор ўйинчоғингни ўйна!» деди.

«Ёлғиз ўйнаб зерикдим, унда менга дугонами, сингилми опкеб беринг», деди Лола ялинганча.

«Ўзинг ўн болани ўрнини босасан, сингилнинг нима кераги бор? Кўп гапирма, бор телефонимни ол, ўйинини ўйна, овозинг ўчса бўлгани. Сериалим ўтиб кетади ҳозир, овқатни тайёрлаб олай унгача», деб бақирганча, қизчани ҳайдади. Лола эса онасининг телефонини ўйнар экан, қорни очганини ҳис қилиб яна онаси атрофида айланди. Сериал ичига кириб кетган она «Чидаб тур», деб жеркиб ташлади. Қизалоқ қорин ғамида ошхона томон йўл олди. Бир бурда нонни синдириб, онасининг олдигача юриб еб келди. Ерга тушган нон ушоғидан онанинг ғазаби қайнаб, боласини койиганча ушоқларни йиға бошлади. Лоланинг жажжи қўлларига тарсаки тушириб, у ҳам етмагандай бир бурда нонини ҳам тортқилаб олди. Қизалоқ йиғлаб-йиғлаб ухлаб қолди. Ота ишдан кеч қайтиб, қорни тўқлигини айтди. Лоланинг қаердалигини сўраган отасига «Танноз қизингиз тўполонни қилиб-қилиб, охири йиғлаб ухлаб қолди, сўнгги пайтларда жуда эркалатворяпсиз-да, дадажониси, бир тергаб қўйинг», деб шикоят қилди она. Бирин-кетин уч соат сериалларни томоша қилган аёл таомни музлатгичга қўйишни ҳам унутди. Бир қозон овқатга қўл ҳам тегмай увол бўлди. Эрта тонг Лола уйғонгач, ота қизини тартибга чақира бошлади:

— Она қизим, катталарнинг гапига қулоқ солинг, ойижонингизнинг жаҳлини чиқарманг, боғчага ақлли қиз бўлиб бориб келинг, кейин жимгина ўтиринг, хўпми?

Шунда Лола норози оҳангда:

— Дадажон кетишингизда телевизорни ишхонангизга олиб кетинг, илтимос, мен қорним оч қолганда ойижоним овқат беришини, қоронғи бўлганда калтак емай, йиғламасдан ойижонимни бўйнидан қучоқлаб олиб, эртаклар эшитиб ухлашни хоҳлайман. Ойижонимни телевизордан қизғанаман. Кинолар ойижонимни мендан олиб қўяпти, — деди йиғламсираб.

Бу гапдан сўнг отанинг ҳам, онанинг ҳам юрагидан бир нима «чирт» этиб узилгандай бўлди. Она беихтиёр кўзига ёш олди, қилган хатосини тушуниб етди. Ота ҳам бу оқшом ишдан эрта қайтиб, қизига эртак айтиб беришни ваъда қилди. Бу кун Лоладан хурсанд одам йўқ эди. Боғчага бориб «Мен энди ҳар куни эртак эшитиб ухлайман», деб мақтаниб қўйди.

Бола қувончи  — олам қувончи. Аммо ҳозирги кунда «телевизор» касаллиги сабаб, айрим ота-оналар фарзанд тарбияси билан бир қаторда, унинг соғлиғига ҳам бефарқ қарамоқда. Она оиладаги соғлом турмуш тарзи гигиенасига риоя этмаслиги оқибатида боланинг иммунитети тушиб, камқонлик, ҳолсизлик, тез-тез шамоллаш кузатиляпти. Бундан ташқари, мурғаккина бола она билан бирга сериалга томошабин бўлиб, аҳлоқсиз саҳналарнинг ҳам гувоҳи бўлмоқда. Юқоридаги ҳолат кўпчилик оилаларда кузатилган. Бекорга кетган бу вақтни фарзандингиз билан суҳбатлашишга бағишланг. Унинг олам-олам орзулари, улкан мақсадлари, эзгу ниятлари бор. Ҳозирданоқ келажакда ким бўлмоқчилигини айтиб беради. Болага ҳам суҳбатдош керак, ахир. Кичкинтойларни қалб билан эшитинг.

 

Шаҳноза НУРУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

🕔16:18, 29.11.2018 ✔49

Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

Батафсил
Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

Йил олимлари маълум, улар кимлар?

🕔16:17, 29.11.2018 ✔31

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

Батафсил
Вақт кимлигингизни фош этади

Вақт кимлигингизни фош этади

🕔19:02, 22.11.2018 ✔64

Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Биз йўқотган гавҳарлар қанча?

    Нега маданий мерос объектларини таъмирлаш ва муҳофаза қилишга етарли миқдорда маблағ ажратилган бўлишига қарамасдан улардан самарали фойдаланиш ва тўлиқ ўзлаштиришда камчиликлар мавжуд?

    ✔ 49    🕔 16:18, 29.11.2018
  • Йил олимлари маълум,  улар кимлар?

    Йил олимлари маълум, улар кимлар?

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг илм-фанга ихтисослашган Elsevier нашриёт компанияси билан биргаликда дунёнинг йирик илмий-таҳлилий маълумотлар базаси бўлган Scopus статистикаси бўйича самарали фаолият юритаётган ўзбекистонлик етакчи олимлар номларини эълон қилди.

    ✔ 31    🕔 16:17, 29.11.2018
  • Вақт кимлигингизни фош этади

    Вақт кимлигингизни фош этади

    Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

    ✔ 64    🕔 19:02, 22.11.2018
  • Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Сепи муҳимроқми ёки ҳаёси?

    Бугун оилаларда эркакларнинг ўрни камайиб кетаётгандай назаримда. Аёлларнинг ҳуда-беҳуда дийдиёлари ортиқча исрофгарчилик, сарф-харажатларга сабаб бўлаётганини эркак жимгина кузатиб туриши мумкинми?

    ✔ 46    🕔 19:01, 22.11.2018
  • Бу офатдан қачон қутуламиз?

    Бу офатдан қачон қутуламиз?

    «Мен бу қурғурни аллақачон ташлаб юборар эдим-ку, одамгарчиликдан чиқиб қоламан-да...»

    ✔ 70    🕔 13:33, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар