Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Дафтар муқовасидаги хавф

«Фарзандим янги дафтарида яхши ёзолмаётганини айтиб қолди. 

Дафтар муқовасидаги хавф

Ручкани сал қаттиқроқ босса, қоғози тешиларкан. Бунинг устига, ёзув излари варақ орқасига ҳам ўтиб кетган. Яхшилаб эътибор берсам, сифати яхши эмас. Жуда енгил, варақлари юпқа. Орқа тарафида эса дафтарни ишлаб чиқарган корхона манзили, қандай стандарт асосида тайёрлангани билан боғлиқ ҳеч қандай маълумот йўқ. Фақат «ЧП Абдумаликов» деган ёзув бор, холос. Демак, бу ностандарт, қўлбола усулда ишлаб чиқарилган».

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган матбаа корхоналарининг умумий сони 1718 тани ташкил этади. Шулардан 82 таси китоб ва дарсликлар, 294 таси даврий босма нашрлар, 51 таси дафтар, 91 таси канцелярия ва бланклар, 385 таси реклама, 815 таси эса бошқа йўналишдаги матбаа маҳсулотларини чоп этишга ихтисослашган.

— Қонуний асосда фаолият юритиб, жамият ва мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ҳамда шу орқали яхшигина даромад топаётган бизнес субъектлари сони кўп, — дейди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори ўрибосари ­Ўктам ҲамрОев. — Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, соҳада қонун талабларига амал қилмайдиган, шахсий манфаат йўлида иқтисодиётга зарар етказишдан тоймайдиганлар ҳам учраб турибди.

Республикамиз ҳудудига контрафакт матбаа маҳсулотларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, тарқатиш манбаларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича агентлик томонидан ҳамкор ташкилотлар билан доимий равишда турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада жорий йилнинг ўтган даврида ўндан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Навоий вилоятида якка тартибдаги тадбиркор Г. Исаева «Баёз» нашриёти грифи остида чоп этилган қалбаки китоб савдоси билан шуғулланган. Қашқадарё вилояти Қамаши шаҳрида жойлашган «Китоблар дурдонаси» дўконида эса қўлбола усулда тайёрланган мактаб дарсликлари сотилаётгани аниқланган. Ёки «Smart Brain» OK, «Sun Trade Group», «Brok class servis» ва «Qog‘oz Kapital Biznes» каби масъулияти чекланган жамиятлари томонидан давлат стандартларига зид равишда ишлаб чиқарилган 12 ҳамда 48 варақли дафтарлар пойтахт бозорларида сотувга чиқарилган. Тошкент шаҳридаги «Чорсу» бозори атрофида жойлашган савдо дўконлари ва расталарида, Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган «Илм шуъласи» улгуржи бозорида ҳам бир қатор фактлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун ваколатли органларга юборилган.

— Кўрилаётган чораларга қарамай, бозор ва савдо растларида турли хилдаги сифатсиз, миллий маънавиятимизга зид, «оммавий маданият»ни тарғиб этувчи маҳсулотлар савдоси камаймаётгани кузатилмоқда, — дейди Ўктам Ҳамраев. — Бундай ҳолатларнинг юзага келиши, аввало, айрим олғир тадбиркорларнинг яширин цехларда ўзганинг маҳсулотидан нусха кўчириб, солиқдан қочиб савдо қилаётгани, кўпроқ фойда олиш илинжида стандартда белгилангандан кўра, енгил ва сифатсиз қоғозни ишлатаётгани, турли қинғир йўллар билан хориждан миллий стандартларимизга зид маҳсулотлар кириб келаётгани билан боғлиқ. Шунинг учун контрафакт матбаа маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва савдосига қарши кураш бўйича бир нечта самарали, таъсирчан чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Биринчидан, контрафакт матбаа маҳсулотлар ишлаб чиқарилишининг олдини олиш керак. Бунинг учун ота-оналарни уларни харид қилмасликка чақириб, бу маҳсулотлар етказиши мумкин бўлган зарарлар ҳақида ижтимоий роликлар тайёрлаш, уларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарқатиш зарур. Иккинчидан, контрафакт матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқарганлик ёки унинг савдоси билан шуғулланганлик учун жарима миқдорини ошириш лозим. Учинчидан, ишлаб чиқарувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш зарур. Кейинги тадбир бу — босмахона-нашриёт-харидор ўртасида уч томонлама шартнома тузилса, мақсадга мувофиқ. Бу истеъмолчи сотувчидан сотиб олаётган маҳсулоти давлат стандартларига тўла жавоб бериш-бермаслигини билмоқчи бўлганда асқатади.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ҳафсаласи пир бўлган болалар

Ҳафсаласи пир бўлган болалар

🕔11:31, 14.06.2019 ✔40

Сиз бунга нима дейсиз, жаноб мутасадди?

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда кенг нишонланди. Буни телевидение орқали мириқиб томоша қилдик. Айниқса, жажжи болажонларнинг ота-оналари, буви ва боболари билан биргаликда шаҳарларнинг чиройли истироҳат боғларида, аттракционларда маза қилиб учишларини кўриб, юртимизда фарзандларимизга яратилаётган бундай шарт-шароитлардан бошимиз осмонга етди. 

Батафсил
Одамларнинг оддий муаммоси

Одамларнинг оддий муаммоси

🕔11:30, 14.06.2019 ✔26

Адлия аралашуви билан ҳал этилди

«Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак». Бу тамойил жамиятимизга тўла татбиқ этилмоқда.

Батафсил
Халқ билан ҳақ оралиғида

Халқ билан ҳақ оралиғида

🕔11:28, 14.06.2019 ✔95

ёхуд журналист сўзининг қадри йўқми? 

Болалигимда онам билан тез-тез «Матбуотчилар уйи»га борардим. У ерда газета саҳифаларининг тайёрланиш жараёнини синчиклаб кузатардим. Уйимиз ҳам бамисоли иккинчи таҳририят эди. Иш пайтида улгурилмаган ижодий ишлар уйимизда давом этарди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳафсаласи пир бўлган болалар

    Ҳафсаласи пир бўлган болалар

    Сиз бунга нима дейсиз, жаноб мутасадди?

    1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни юртимизда кенг нишонланди. Буни телевидение орқали мириқиб томоша қилдик. Айниқса, жажжи болажонларнинг ота-оналари, буви ва боболари билан биргаликда шаҳарларнинг чиройли истироҳат боғларида, аттракционларда маза қилиб учишларини кўриб, юртимизда фарзандларимизга яратилаётган бундай шарт-шароитлардан бошимиз осмонга етди. 

    ✔ 40    🕔 11:31, 14.06.2019
  • Одамларнинг оддий муаммоси

    Одамларнинг оддий муаммоси

    Адлия аралашуви билан ҳал этилди

    «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак». Бу тамойил жамиятимизга тўла татбиқ этилмоқда.

    ✔ 26    🕔 11:30, 14.06.2019
  • Халқ билан ҳақ оралиғида

    Халқ билан ҳақ оралиғида

    ёхуд журналист сўзининг қадри йўқми? 

    Болалигимда онам билан тез-тез «Матбуотчилар уйи»га борардим. У ерда газета саҳифаларининг тайёрланиш жараёнини синчиклаб кузатардим. Уйимиз ҳам бамисоли иккинчи таҳририят эди. Иш пайтида улгурилмаган ижодий ишлар уйимизда давом этарди.
     

    ✔ 95    🕔 11:28, 14.06.2019
  • Тошкент пропискаси чеклови

    Тошкент пропискаси чеклови

     фуқаролар конституциявий ҳуқуқларига зидми?

    Шу кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби фаол муҳокама қилиниб, кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда. 

    ✔ 20    🕔 11:25, 14.06.2019
  • Қорни оч одам

    Қорни оч одам

    «Тадбиркор» фақат чўнтагини ўйласа, мутасадди кўрмаганга олса, одамлар соғлиғига ва ҳаётига ким кафолат беради?

    ✔ 122    🕔 15:42, 07.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар