Давр нафаси      Бош саҳифа

Ҳамкорликнинг еттинчи асри

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8-9 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Ҳамкорликнинг еттинчи асри

Франция давлатимиз раҳбари расмий ташриф билан келган Европадаги биринчи мамлакат бўлди. Аммо ўн бешинчи аср бошидаёқ буюк Соҳибқирон Амир Темур ва Франция қироли Карл VI даврида ҳамкорликка асос солинган эди. Мана, неча асрки, бу алоқаларнинг кўплаб жиҳатлари дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч асосида мамлакатларимизни боғлаб турибди.

Президентимиз мамлакатимиз делегациясига кўрсатилган меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон ишончли ва узоқ муддатли шерик бўлган Франция билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини алоҳида таъкидлади.

Эммануэль Макрон давлатимиз раҳбари билан Парижда учрашиб турганидан мамнунлигини билдириб, Ўзбекистонда олиб борилаётган оқилона сиёсат, кенг кўламли ислоҳотлар нафақат аҳоли фаровонлигини ошириш, мамлакатнинг етакчи давлатлар сафига кириши, балки Марказий Осиёда тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Икки давлатнинг халқаро ва минтақавий муаммоларни ҳал этишга доир ёндашувлари яқин ёки мос экани қайд этилди.

Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш, таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда курашиш муҳимлигини қайд этдилар. Минтақада тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг муҳим шарти сифатида Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш зарурлиги яна бир бор таъкидланди. Бунда олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан тўғридан-тўғри сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш ушбу муаммони ҳал этишнинг бирдан-бир йўли эканига эътибор қаратилди. Кейинги йилларда сиёсий мулоқот фаоллашгани ва бундан буён мунтазамлик касб этиши лозимлиги таъкидланди.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, технологиялар, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон — Франция ҳукуматлараро комиссияси фаолиятига ижобий баҳо берилди. Ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга мувофиқ, ўзаро савдода энг кўп қулайлик яратиш тартиби ўрнатилган, Икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисида конвенция ва бошқа ҳужжатлар имзоланган.

Музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми мавжуд имконият ва салоҳиятга мос эмаслиги таъкидланди. Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари томонидан Европа тикланиш ва тараққиёт банки, «МЕДЕФ» Франция тадбиркорлари ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган бизнес-форумда Европанинг илғор тажрибаси, билими ва технологиялари асосида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимиз ўртасида маданий-гуманитар алоқалар ҳам изчил ривожланмоқда. Учрашувда бунга алоҳида эътибор қаратилар экан, маданият ва санъат, туризм, фан ва техника, таълим, соғлиқни сақлаш, археология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонга келаётган франциялик сайёҳлар учун визасиз тартиб жорий этилгани ва Франция бу борада Европанинг биринчи мамлакати бўлганини таъкидлади.

Иқтисодиёт, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, туризм каби йўналишларда мутахассислар тайёрлаш бўйича Ўзбекистонда Франциянинг етакчи университетлари филиалларини очиш борасида келишувларга эришилди.

Мамлакатимиз тарихи ва маданияти халқаро ҳамжамиятда, жумладан, Франция илмий доираларида доимо катта қизиқиш уйғотиб келган. Ташриф давомида юртимиз тарихи ва маданиятини ўрганишга муносиб ҳисса қўшган Франциянинг таниқли адабиёт ва илм-фан намояндалари — ёзувчи Амин Маалуф, олимлар Фредерик Бопертюи-Брессанд хоним ва Франц Гренега Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси унвони берилди.

Мамлакатимиз тарихий ва маданий меросига улкан қизиқишни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилда Лувр музейида Ўзбекистон тарихига бағишланган кўргазма ўтказиш хусусида келишувга эришилди. Ушбу тадбир жаҳонга машҳур музейда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги мамлакатлардан бирига бағишлаб ўтказиладиган илк кўргазма бўлади.

Ташриф доирасида автомобиль транспортида халқаро йўловчи ва юк ташиш, туризм соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битимлар, Франция тараққиёт агентлиги билан 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини амалга ошириш тўғрисида аҳдлашув битими имзоланди. Шунингдек, ҳукуматлараро ва идоралараро жами ўнта ҳужжат қабул қилинди.

Давлат раҳбарларининг самарали музокаралари якунида эришилган натижалар Ўзбекистон билан Франция ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга, уни янги амалий мазмун билан бойитишга тайёр эканининг ёрқин тасдиғи бўлди.

 

ЎзА материаллари асосида тайёрланди.




Ўхшаш мақолалар

Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

🕔11:35, 14.06.2019 ✔27

Вазирлик бу коррупциянинг олдини олади, дея таъкидламоқда

Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади.
 

Батафсил
Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

🕔15:43, 07.06.2019 ✔55

2019 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан, аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.

Батафсил
Инсонпарварликнинг юксак намунаси

Инсонпарварликнинг юксак намунаси

🕔15:42, 07.06.2019 ✔61

 Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий соҳадаги туб ўзгаришлар замирида азалдан халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатлари мужассам.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

    Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

    Вазирлик бу коррупциянинг олдини олади, дея таъкидламоқда

    Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади.
     

    ✔ 27    🕔 11:35, 14.06.2019
  • Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

    Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

    2019 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан, аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.

    ✔ 55    🕔 15:43, 07.06.2019
  • Инсонпарварликнинг юксак намунаси

    Инсонпарварликнинг юксак намунаси

     Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий соҳадаги туб ўзгаришлар замирида азалдан халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатлари мужассам.
     

    ✔ 61    🕔 15:42, 07.06.2019
  • Ахборот хизматлари иши фақат пресс-релиз тайёрлаш эмас

    Ахборот хизматлари иши фақат пресс-релиз тайёрлаш эмас

    Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган республика конференциясида иштирок этиб бир қатор фикрлар хаёлимдан ўтди.

    ✔ 79    🕔 11:23, 31.05.2019
  • ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ  АТАМАСИ ЎЗГАРДИ

    ЭНГ КАМ ИШ ҲАҚИ АТАМАСИ ЎЗГАРДИ

    Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 577 170 сўм этиб белгиланди

    ✔ 105    🕔 15:50, 24.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар