Туризм      Бош саҳифа

«Асакада «Чўнтак» чойхона...

Девзирани йигирма тўрт хил усулда дамлашни ким билади?

«Асакада «Чўнтак» чойхона...

Ҳарбий хизматдаги дўстим Сарваржон қўнғироқ қилиб, укасининг тўйига таклиф қилди. Тўй яхши ўтди, дастурхон тўкин-сочин бўлди. Эртасига мезбонлар мени қўярда-қўймай, далага бошлади. Сўрасам: «Андижонга қадам ранжида қилган меҳмон, албатта, Асакадаги машҳур «Чўнтак» чойхонасини бир бор кўриши керак», деб қўйди.

«Чўнтак» шаҳарнинг энг баланд нуқтасида бўлиб, бу жойдан пастдаги қишлоқлар аниқ-тиниқ кўриниб тураркан. Чойхонага туташ маданият ва истироҳат боғининг шундоқ ёнидан Шаҳрихонсой оқиб ўтади. Бу сокин ва бир қадар тинч гўшага ташриф буюрувчилар кўп. Ёзнинг иссиқ кунларида ҳам бу ерда ҳарорат анча паст бўларкан. Доим ғир-ғир шабада эсиб туради.

Ана шу жойда девзира гуручдан ош дамлаб, меҳмоннинг кўнглини олиш, хушнуд этиш азалий одат. Бу жой тарихи узоқ мозийга бориб тақалади. «Чўнтак»нинг моҳир ошпазига, қозон-товоғи, ўтин-чўпи, масаллиғи, суви-ю табиатигача — бари-барисига Аллоҳнинг назари тушган, дейишади. Чиндан ҳам, ошнинг мазасига гап йўқ. Фақат ўзига ишонган пазанда қўлига капгир олиб ош дамлашга журъат эта олади. Ҳатто, девзирани йигирма тўрт хил усулда дамлаш ҳам фақат «Чўнтак» ошпазининг қўлидан келаркан. Ҳар йили бу сўлим гўшада «Ош сайли»ни ўтказиш анъана тусини олган.

«Чўнтак» чойхонаси жойлашган ва маҳаллий халқ орасида Хонсупа деб юритиладиган тепалик акс этган тасвир Буюк Британиядаги музейлардан бирида сақланмоқда. XVIII аср бошларида номаълум муаллиф томонидан яратилган мазкур тасвир энди «Чўнтак» чойхонаси тўридан жой олган. Маҳаллий ва хорижлик саёҳатчиларни ана шу тасвир ўзига оҳанрабодек тортса, қозон остига ўтин қалаб пиширилган ошнинг мазаси оғиздан кетмайди. Сайёҳлар паловнинг тайёрланишини бошдан охирига қадар катта қизиқиш билан кузатадилар. Биз Америка, Хитой, Бразилиядан ош егани келган сайёҳларни ҳам учратдик. Улар ошда халқнинг миллийлиги акс этиб туришини, ажойиб ва бетакрор таъмни туюшганини қайд этадилар. Агар мижоз хоҳласа, моҳир ошпазлар майизли, нўхатли, қази-қартали, пўстдумбали паловларни ҳам бир зумда пишириб беради. Сайёҳларни айнан шу кўпроқ қизиқтиради.

 

Улуғбек АКТАМОВ




Ўхшаш мақолалар

Ош пишгунча мумтоз ашула

Ош пишгунча мумтоз ашула

🕔16:24, 08.11.2018 ✔31

Пиёлани тўнтариб кўрдик, қатиқ тўкилмади. Бундай қатиқни фақат Қизилтепа туманидаги Зармитан қишлоғида кўргандим...

Батафсил
Сизга тарих пешвоз чиқади

Сизга тарих пешвоз чиқади

🕔18:45, 01.11.2018 ✔54

Шаҳар-қалъа ичкарисида ҳозир ҳам аҳоли истиқомат қилади.

Батафсил
Дўлтахона ва Тешиктош

Дўлтахона ва Тешиктош

🕔09:29, 26.10.2018 ✔64

Ғор ичкарисига кирган заҳоти «Бу улкан табиий кавак бежиз одамзодга бошпана бўлмаган», деган фикрга келдим...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ош пишгунча мумтоз ашула

    Ош пишгунча мумтоз ашула

    Пиёлани тўнтариб кўрдик, қатиқ тўкилмади. Бундай қатиқни фақат Қизилтепа туманидаги Зармитан қишлоғида кўргандим...

    ✔ 31    🕔 16:24, 08.11.2018
  • Сизга тарих пешвоз чиқади

    Сизга тарих пешвоз чиқади

    Шаҳар-қалъа ичкарисида ҳозир ҳам аҳоли истиқомат қилади.

    ✔ 54    🕔 18:45, 01.11.2018
  • Дўлтахона ва Тешиктош

    Дўлтахона ва Тешиктош

    Ғор ичкарисига кирган заҳоти «Бу улкан табиий кавак бежиз одамзодга бошпана бўлмаган», деган фикрга келдим...

    ✔ 64    🕔 09:29, 26.10.2018
  • «Асакада «Чўнтак» чойхона...

    «Асакада «Чўнтак» чойхона...

    Девзирани йигирма тўрт хил усулда дамлашни ким билади?

    ✔ 84    🕔 16:45, 18.10.2018
  • Сурхоннинг санъат кошонаси

    Сурхоннинг санъат кошонаси

    Бу ерда македониялик Александрга тегишли бўлган ваннани ҳам учратиш мумкин.

    ✔ 83    🕔 17:37, 11.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар