Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Сизга таниш қаҳрамонлар

Қилинаётган беминнат хизматларнинг бадиий тасвири бугунги кун қаҳрамонини яратиб берди.

Сизга таниш қаҳрамонлар

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Тараққиёт ­стратегияси ва замонамиз қаҳрамони» ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт матбаа-ижодий уйида ёзувчи Қўчқор Норқобилнинг «Бу ерларда ҳаёт бошқача»,  Исажон Султоннинг «Ҳазрати Хизр изидан», Луқмон Бўрихоннинг «Титраётган тоғ» ҳамда Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Осмон оғуши» номли асарларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда китобхонлик ва китоб тарғиботига қаратилаётган эътибор ва шунинг асносида эълон қилинаётган янги лойиҳалар, янги имкониятлар ҳақида сўз борди. Тўртала китобда ҳам замонамиз қаҳрамонлари ҳақида ҳикоя қилиниб, бугунги кун қаҳрамони яратиб берилган. Ушбу асарларда турли соҳада ўз касбининг моҳир устаси, замон билан ҳамнафас, ватан учун яшайдиган оддий инсонларнинг ҳаёти рангли бўёқларда тасвирланади.

Замонамизнинг серқирра ижодкори Абдуқаюм Йўлдошевнинг «Осмон оғуши» асарида мактаб ўқувчисининг Жиззах чўлларида буғдой қўриқлаб, пахта териб юрган йилларидаёқ учувчи бўлиш орзусининг амалга ошиши қаламга олинган. Асар қаҳрамони минг бир қаршиликка қарамасдан мақсади сари дадил одимлаши ва вақт етиб, ўзи орзу қилганидай учувчи бўлиши ишонарли, таъсирли қилиб тасвирланган. Бу асар ўзбек ёшлари ҳаётидаги бир кўринишни — ҳақиқатни ўзига хос тарзда бадиий ифода эта олгани билан аҳамиятга молик.

Китобдан ўрин олган «Гудбай Америка» қиссаси бойлик излаб, пул топиш учун денгиз ортига йўл олган ватандошларимиз ҳақида. Айнан улардан баъзиларининг тақдиридан сўзлайди. «Кенг имкониятлар» мамлакатидаги сафарнинг аянчли хотималари, ҳар жойнинг ҳам тошу тарозиси борлиги, асли бахт ватанда экани ҳақидаги ҳақиқатлар воқелик орқали баён қилинади.

Китобга киритилган ҳикояларда, асосан, жиззахликларнинг турмуш тарзи қаламга олинган. Бири деҳқон, бири чўпон, бири миришкору яна бири мироб. Бу одамларнинг Ватанга қилаётган беминнат хизматлари тасвирланган.

Исажон Султоннинг «Ҳазрати Хизр изидан» номли китобида биз ҳар кун кўриб турадиган одамлар тасвирланади. «Генетик» романида ўзбек халқининг дунё тамаддунининг асосчиси эканини бутун дунёга уқтираётган ўзимизнинг, замондошимиз, юртдошимиз ҳаёти қаламга олинган. Асарнинг қаҳрамони — дунё яратилишини билишнинг ягона сабаби, қайси халқ қадимийроқ экани генетикага боғлиқ, деб ҳисоблайди ва бу тахминини исботлайди. Инсон ўз юртини севса, қаҳрамонга айланади — мана шундай ишлар қилади. Ўз ватанини билиш, уни оламга танитиш ҳам қаҳрамонликдир.

Йўл қурган жаннати дейдилар. Бу йўлдан қанча кўп одам юрса, савоби шунча кўп дейишади. Луқмон Бўрихоннинг «Титраётган тоғ» асарида йигирма биринчи асрнинг биринчи ўн йиллигидаги мўъжизаси Тошкент — Қумқўрғон темир йўл қурилиши қаламга олинади. Соҳа ходимларининг иш ва ишдан кейинги ҳаёти, яшаш тарзи, касбга садоқати моҳирона ифода этилган.

Қўчқор Норқобилнинг «Бу ерларда ҳаёт бошқача» китоби жонажон Ватанимиз ва унда яшаётган одамлар ҳақида. Шунингдек, китобда «Ўқ томир» деган киноқисса ҳам бор. Бу асарни бемалол Ватан посбонлари ҳақида битилган сара асарлардан бири дейиш мумкин. Йўлбарсюрак чегарачининг ҳаётидан ҳикоя қилувчи бу асар ўқувчини ўзига ром этади.

Тақдимотда таниқли адабиётшунослар Баҳодир Карим, Сувон Мели, Узоқ Жўрақулов, Марҳабо Қўчқорова, Ислом Ёқубов «Замонамиз қаҳрамони» туркуми остида нашр этилган тўрт асарга алоҳида тўхталиб ўтиб, уларнинг бугунги кунда китобхонларимиз учун ўрни ва аҳамияти юқорилигини таъкидлади.

Тақдимотда мазкур китоблар муаллифлари ҳам бевосита қатнашиб, асарларининг дунёга келиш жараёни, нималардан таъсирланиб нималардан илҳом олгани ҳақида сўзлаб беришди.

 

Гулзода ЭШБОЕВА




Ўхшаш мақолалар

Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

🕔14:23, 10.01.2019 ✔34

Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

Батафсил
Ҳақиқатни айтиб яшади

Ҳақиқатни айтиб яшади

🕔14:22, 10.01.2019 ✔33

Ҳамиша Ҳақ деб яшаш ва ҳақиқатнигина айта олиш чинакам инсонга насиб этадиган саодатдир. Лекин бу, негадир, кўпчиликка насиб этмайди. Насиб этганлар эса, чинакам саодатманд инсонлар.

Батафсил
Муборак мувозанат

Муборак мувозанат

🕔09:13, 21.12.2018 ✔75

​​​​​​​Матназар АБДУЛҲАКИМ

Дил дафтари гул мисли очилди ҳар он,

Еллар учириб қилди хазонларни тўзон.

Дарду фироқ гардини қум соатидек

Менга тўкар дил. Мен эсам — дилга томон.

АҚСУДБОЕВ:

— Яқинда уйланмоқчи эканимни эшитган бир танишим «Бахтиёр оила» китобини ўқишимни тавсия қилди. Китобни топиб, ўқиб чиқдим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

    Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

    Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

    ✔ 34    🕔 14:23, 10.01.2019
  • Ҳақиқатни айтиб яшади

    Ҳақиқатни айтиб яшади

    Ҳамиша Ҳақ деб яшаш ва ҳақиқатнигина айта олиш чинакам инсонга насиб этадиган саодатдир. Лекин бу, негадир, кўпчиликка насиб этмайди. Насиб этганлар эса, чинакам саодатманд инсонлар.

    ✔ 33    🕔 14:22, 10.01.2019
  • Муборак мувозанат

    Муборак мувозанат

    ​​​​​​​Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Дил дафтари гул мисли очилди ҳар он,

    Еллар учириб қилди хазонларни тўзон.

    Дарду фироқ гардини қум соатидек

    Менга тўкар дил. Мен эсам — дилга томон.

    АҚСУДБОЕВ:

    — Яқинда уйланмоқчи эканимни эшитган бир танишим «Бахтиёр оила» китобини ўқишимни тавсия қилди. Китобни топиб, ўқиб чиқдим.

    ✔ 75    🕔 09:13, 21.12.2018
  • Уйга қайтишда бир китоб билан

    Уйга қайтишда бир китоб билан

    Бугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди. ​​​​​​​

    ✔ 77    🕔 17:32, 13.12.2018
  • «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

    ✔ 69    🕔 17:32, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар