Халқ виждони      Бош саҳифа

Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

Ҳар бир луқмамиз қайси йўл билан топилаётгани биз учун жуда муҳим бўлмоғи зарур.

...Мактабимизда ёлғиз, қаровчиси йўқ, беморлар ҳолидан доим хабар олиб турувчи гуруҳ бўларди. Мен ҳам шу гуруҳ аъзоси эдим. Дарсдан бўш пайтларимизда ёлғиз қариялар хонадонига бориб, уларнинг зарур юмушларига ёрдам берардик, уй-жойларини супуриб-сидириб, тоза-озода қилиш, экинзорларини бегона ўтлардан тозалаш каби юмушларни бажарар эдик. 

Ёлғиз ўғли ҳарбийда бўлган онахон ҳузурига ҳар гал борганимизда у бизни узундан-узоқ дуо қиларди. Ҳар гапида «Ризқингиз ҳамиша ҳалол бўлсин!» дерди. Ёш бўлганимиз учун  бу дуонинг моҳиятини чуқур англаб етмасак-да, онахоннинг хурсанд бўлганини кўриб қувонардик. 

Онахон гапларининг бирида «Ҳаром нарса қўлингга тушса, қўлингни, уйингга тушса, уйингни куйдиради, ана шундан эҳтиёт бўлинглар, болажонларим!» дея бир воқеани сўзлаб берганди. 

Бир кишининг ўғли ёмонларга қўшилиб, аввал кичик-кичик, кейинчалик катта-катта нарсаларни ўғирлай бошлабди. Ҳатто, қўшниси — ногирон қариянинг уйига тушиб, сув чиқаргич асбобини ўғирлаб кетибди. Буни дераза ойнасидан ўз кўзи билан кўриб турган қария индамабди. Юз — иссиқ: маҳалла-кўй олдида уялтиргиси келмабди. Аммо ўзи анча вақт сувсиз қолиб, қўни-қўшнилар ташиб берган сувдан ичибди. Ўғри ҳам уни пуллаб, бир-икки ҳафта маза қилиб яшабди. Бироқ пули тугагач, яна бошқа қўшниникига ўғирликка кирибди. Буни сезган уй эгаси уни маҳалла посбонига топширибди. Ўғри қилмишига яраша жазо олибди. Кўза кунда эмас, кунида синади, деганлари шу бўлса керак-да, деди онахон. Биз у айтган воқеадан жуда таъсирландик.

Кўпчилик ҳаром ризқ деганда фақат бировнинг мулкига кўз олайтириш, ўғрилик қилиш, бировнинг ҳақини тортиб олишни тушунади. Ҳаром мол ҳар хил ҳолатларда намоён бўлади. У нафакат ўғрилик йўли билан, порахўрлик, судхўрлик сингари амаллар билан, ҳатто совға-салом шаклида ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Бундан ташқари, яна бир кўриниши — озгина қилган хизмати эвазига миннат қилиш, бирор нимага умидвор бўлиш ҳам ҳалолликдан йироқлаштиради. Хуллас, бу сингари инсон юзини қора қилувчи иллатлар жуда кўп.

Тадбиркорлик, савдо-сотиқ сингари соҳаларда файзу баракани таъминловчи омил бу ҳалоллик, дерди бобом. Бозорга тушдими, сотувчиларга «Тарози — Худо рози» дея айтишдан ҳеч чарчамасди. Баъзи сотувчиларнинг хуноби ошганини кўриб, менинг ҳам бобомдан жаҳлим чиқарди. Ҳатто сизга нима, бобожон, ўзлари яхши билишади, бизга буларнинг фойдаси тегадими, дегандек «насиҳат» ҳам ўқирдим. Бобом эса улар ҳали ёш, қизиққонлик қилиб, халқни алдаб қўймасин, ҳалол ишласин, биз катталар шуларни ўргатиб туришимиз керак-да, деб йўлида давом этарди. У яна: фақатгина бозор расталарида эмас,  барча жабҳаларда тошу тарози бор. Унинг икки палласи бир текисда туриши адолат ва ҳалоллик мезонидир, дерди. 

Шу ўринда бобомдан эшитган бир ривоятни эслатиб ўтмоқчиман. Бир сотувчи сутига сув аралаштириб қўяркан. Шу йўл билан у анчагина жамғармага эга бўлибди. Ўз бойлигини ҳеч кимга ишонмай, бир халтачага солиб белига боғлаб юраркан. Бир куни иссиқнинг тафти жуда кучайиб кетибди. Сутчи дарё ёқасига бориб, чўмилиб олмоқчи бўлибди. Халтасини дарё четидаги тош остига бостириб қўйиб, ўзини сувга отибди. Бир вақт сувда сузиб юриб, кўзи дарё ёқасидаги дарахт шохида турган маймунга тушибди. Маймуннинг қўлида унинг ақча тўла халтачаси турарди. У дарров дарёдан чиқиб, маймун томон югурибди. Маймун эса битта ақчани унга, биттасини сувга отаверибди. Хуллас, ақчанинг ярми сувга тушибди. Шунда сутчи: «Сувники сувга кетди, сутнинг пули менга қолди», дея бошини ушлаганча қолаверибди...

 

Мавлуда АХТАМОВА,     

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Ургут туман бўлими раҳбари




Ўхшаш мақолалар

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

Аслида кимлар кўмакка муҳтож?

🕔16:58, 18.10.2018 ✔100

Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, энг муҳими, у инсонлар қалбида қувонч уйғотсин.

Батафсил
Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

Меҳнатсиз бойлик кўнгилни куйдиради...

🕔16:57, 18.10.2018 ✔84

Ҳар бир луқмамиз қайси йўл билан топилаётгани биз учун жуда муҳим бўлмоғи зарур.

Батафсил
Чевар қизнинг ғайрати

Чевар қизнинг ғайрати

🕔11:48, 28.06.2018 ✔259

У ишсиз юрган кўплаб қизларнинг бандлигини таъминлашни ният қилган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар