Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Муассаса» ўрнига  «ташкилот» десак-чи?

Ҳар қандай соҳа унга яратилган кучли, аниқ мақсадли қонунчилик базаси ҳамда етарлича шароит туфайли тараққий этади.

Таълим эса мамлакат учун узоқ йиллик стратегик мақсадлардан ҳисобланади. Шу боис ҳам юртимизда бу йўналишда энг кўп миқдорда маблағ ажратилиб, соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мамлакатнинг узоқ йиллик таълим стратегияси билан бирга, таълим хизмати кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш, давлат таълим муассасалари билан бир қаторда нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳам назарда тутилган. Бугун нодавлат таълим муассасалари маориф тизимининг ажралмас таркибий қисмига айланиб улгурди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарорига биноан, нодавлат таълим муассасаларининг фаолияти лицензияланадиган фаолият тури сирасига киритилган. Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги қарори билан тасдиқланган «Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш тўғрисида»ги низомга биноан, нодавлат таълим муассасаларининг фаолиятини лицензиялаш ва аккредитациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига юклатилган.

Ушбу марказдан олинган маълумотларга кўра, айни пайтда мамлакатимизда 490 та нодавлат таълим муассасаси белгиланган тартибда лицензия олган. Улардан 155 таси мактабгача таълим, 30 таси умумий ўрта, 48 таси мактабдан ташқари, 256 таси кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, биттаси  эса олий таълим фаолияти учун лицензияларни ташкил этади.

Бу рақамлар, бир қарашда ҳамманинг кайфиятини кўтариши мумкин. Бироқ чуқурроқ ўйлаб, таҳлил қилсак, ушбу соҳа бугунги кунда ўз имконияти доирасида фаолият юрита оляпти, деб бўлмайди. Нега?

Шу ўринда бунинг сабабларидан бири ҳақида тўхталсак.

Биласиз, давлатимиз таълим соҳасига катта эътибор қаратмоқда. Шундан келиб чиқиб, кўплаб тадбиркорлар ушбу соҳада фаолият юритишни афзал кўрмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, нодавлат таълим муассасалари сони йил сайин ўсиб бормоқда.

Бироқ нодавлат таълим соҳасини лицензиялашни тартибга солувчи қонунчиликдаги айрим тўсиқлар сабабли, улар мавжуд салоҳиятидан келиб чиқиб, тўлақонли иш юрита олмаяпти. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган рўйхатнинг қирқ бешинчи хатбошида «нодавлат таълим муассасалари фаолияти» лицензияланадиган фаолият турлари қаторига киритилган. Лекин фикримизча, ушбу хатбоши «нодавлат ташкилотларнинг таълим фаолияти» сифатида талқин этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки муассаса — ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича нотижорат ташкилот ҳисобланади. Нодавлат таълим муассасалари асосан даромад олиш учун ташкил этилади. Шунинг учун таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат муассасалар учун «ташкилот» сўзини ишлатиш ўринлидир.

Шу билан бирга, «ташкилот» сўзи умумий бўлиб, тижорат ва нотижорат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун қўлланилади. «Ташкилот» сўзи ишлатилиши, бошқа турдаги тадбиркорлик субъектларига ҳам таълим фаолияти билан шуғулланишга имконият яратади.

Бир сўз билан айтганда, нодавлат таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатиши учун ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш ушбу соҳани янада тараққий эттиришга хизмат қилади.

Абдуманноп БЎРИЕВ,

мустақил тадқиқотчи




Ўхшаш мақолалар

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

🕔17:27, 13.12.2019 ✔2407

бу галги сайловда номзодини қўя олмади.

Батафсил
ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

🕔17:26, 13.12.2019 ✔2087

Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

Батафсил
ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

🕔17:25, 13.12.2019 ✔1795

Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

    РАҲБАРЛАР ЭНСАСИНИ ҚОТИРГАН ДЕПУТАТ

    бу галги сайловда номзодини қўя олмади.

    ✔ 2407    🕔 17:27, 13.12.2019
  • ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    ФУҚАРО 1,2 МИЛЛИОН ПЕНЯДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

    Бугунги кунда фуқаролар жойларда бўлаётган турли қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан ўринли равишда шикоятлар билан мурожаат қилишмоқда. Уларни ўрганиб чиққанимизда фуқаролар талаби асоссиз эмаслиги маълум бўлди. 

    ✔ 2087    🕔 17:26, 13.12.2019
  • ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    ЁШЛАРИМИЗНИ НЕГА КИБОРЛАР РУҲИДА ТАРБИЯЛАЙ ОЛМАЯПМИЗ?

    Бола тарбияси қачон ва қаердан бошланади, деганда ҳаммамиз оиладан бошланади, деб айтамиз. Аммо оилада ҳар бир ота-она ўз боласини ким қилиб тарбияламоқчи, деган саволга бугун на ота-она, на атрофдагилар аниқ бир жавоб бера оляпти. Ваҳоланки, оиладаги тарбиянинг асоси мана шу саволлардан бошланиши керак.

    ✔ 1795    🕔 17:25, 13.12.2019
  • «БИЗНИ  ОРЗУЛАР  ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    «БИЗНИ ОРЗУЛАР ОҲАНГИДА АЛДАЁТГАНЛАР...»

    ёки замонавий судхўрлик феномени 

    «Уч кундан зиёд ўзингни бахтиёр сезяпсанми, демак нимадандир ҳали бехабарсан... Қувонч унчалик узоқ давом этиши мумкинмас», – дейди донолар. Яхши хабарларни кам эшитяпмиз. Улкан уммон ҳам ундан олинган пиёладаги бир ҳўплам сув кабидир, бир тошни ушлаб, буюк тоғни тасаввур қилиш мумкин.

    ✔ 1892    🕔 11:18, 10.12.2019
  • ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    ШАРАФЛИ КАСБНИНГ «ШАРАФ»И ҚАЕРДА?

    иқтидор ва қобилиятни юзага чиқариш осон эмас. Бу ўқитувчидан катта маҳоратни, ўқувчидан, айни вақтда унинг ота-онасидан улкан матонатни талаб этади. Жамиятдаги ҳар бир ўзгариш ҳам, биз катта умид билан кўз тикаётган ислоҳотлар ҳам шунга боғлиқ аслида.
     

    ✔ 269    🕔 11:16, 10.12.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар