Ўзлик      Бош саҳифа

Буюк қаҳрамон экранга чиқади

«Жалолиддин Мангуберди» фильмида бош қаҳрамонни ким ўйнайди?

Буюк қаҳрамон экранга чиқади

Рим шаҳрида ўтган «Осиё фильмлари» кинофестивалида юртимиз киноижодкорлари ҳам қатнашди. Фестиваль мутасаддилари ўзбек киноижодкорлари яратган тарихий ривоятга асосланган «Тоҳир ва Зуҳра» фильмини танлаб олишди. 75 йил муқаддам суратга олинган бу тарихий асар нуфузли фестиваль иштирокчиларию томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Кинофильм икки ошиқнинг бир-бирига садоқати, меҳру муҳаббати билан бирга, тарихий асар экани билан ҳам ўзгача таассурот қолдирди.

Ҳақиқатан ҳам, бугун бутун жаҳон киноихлосмандларининг тарихий асарларга бўлган иштиёқи ўзгача. У қайси давлат, қайси миллат тарихига оид бўлмасин, барчани бирдек қизиқтира олади. Масаланинг энг муҳим жиҳати эса, ўз ўтмиши ва аждодлари ҳаёти акс этган фильмларнинг ёшлар маънавиятини юксалтиришда, уларнинг тарихий саводхонлигини оширишда катта мактаб вазифасини ўтай олишидадир.

Бугун бизнинг юртимиз, аждодларимиз тарихига оид фильмларни суратга олишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу мақсадда «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олиш ишлари бошлаб юборилганига анча бўлди. Аммо тарихий саҳналарни суратга олиш нафақат катта тажриба ва маҳорат талаб этади, балки яхшигина сармоя ҳам керак бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Бундай вазиятда эса, умид билан кўз тикиб турган томошабин ишончини оқлаш ва нодир тарихий асар яратиш учун ўзаро тажриба алмашиш энг тўғри йўл демакдир.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Туркиянинг «Текден фильм ва Бўздағ фильм» Бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Бўздағ юртимизга таклиф этилди. Нуфузли меҳмон билан бирга келган турк киноижодкорлари иштирокида «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олиш масаласи муҳокама этилди.

Туркиялик ижодкорлар томонидан тақдим этилиб келинаётган кино маҳсулотлари халқимизнинг катта қизиқишига сабаб бўлмоқда. Айниқса, уларнинг тарихий сериаллари ўзининг ҳақиқий мухлисларини топиб улгурган, десак, хато эмас. Фильмдаги реал тарихий воқеалар, қаҳрамонлар кечмиши, қолаверса, актёр ва режиссёрнинг ўзига хос ёндашуви томошабин эътиборини тортиши аниқ. Шундай сериаллардан бири «Тирилиш, Эртугрул» бўлиб, унда асли ватандошимиз бўлган асар қаҳрамонининг кечмиши ўз ифодасини топган. Фильм шу кунга қадар 60 дан зиёд мамлакатда намойиш этилиб, катта аудитория тўплай олди. Демак, хорижлик профессионалларнинг тажриба ва маҳорат сирларини ўрганиш, ўзаро ҳамкорлик юртимиз кино ижодкорлари қўл ураётган янги тарихий асар — «Жалолиддин Мангуберди» фильмини суратга олишда ҳам асқатиши турган гап.

— Тарих биз учун жуда муҳим мавзу, — дейди Меҳмет БЎЗДАҒ. — Асрлардан-асрларга ўтиб келаётган аждодларимиз тажрибаси кўп нарсада хулоса чиқаришимизга асос бўлади. Шундан келиб чиқиб айтишим мумкинки, ушбу тарихий тажрибага эга бўлган халқлардан бири ўзбеклардир. Сиз дунёнинг буюк дурдоналари — Самарқанд, Бухоро, Хиваю Шаҳрисабз заминида яшайсиз. Бу тупроқ дунёга донғи кетган жуда ҳам кўп олим ва алломаларнинг ватани ҳисобланади. Юртингиз тарихини бутун дунёга кўрсатиб бериш керак. Ўйлайманки, бу инсониятга наф келтиради.  

«Жалолиддин Мангуберди» лойиҳаси мени қаттиқ ҳаяжонга солмоқда. Бирор асарни ишлаб чиқариш осон эмас. Меҳнат, сабр ва вақт керак бўлади. Менимча, бу фильм бутун дунёга олиб чиқадиган даражада бўлиши керак.

Меҳмет Бўздағнинг фикрларидан сездикки, унинг ўтмиш илмига қарашлари ўзгача. Айниқса, халқимиз тарихига меҳри баланд. Шу билан бирга, у таниқли адиб Одил Ёқубовнинг «Мирзо Улуғбек» асарини катта иштиёқ билан мутолаа қилганини ва бу роман унинг ҳаётини ўзгартириб юборганини тўлқинланиб гапирди. Демак, кутилаётган ҳамкорлик самарали натижа беришига умид қилиш мумкин. 

— Қардош турк халқи билан санъат ва адабиёт борасида муносабатларимиз ниҳоятда мустаҳкам бўлган, — дейди «Ўзбеккино» миллий агентлиги директори ўринбосари Шуҳрат РИЗАЕВ. —  Ўтган аср бошларида бизнинг жадид боболаримиз Туркияга бориб, у ерда ўқиб, ёшларимизни бутун Оврўпа илми ва янгиликлари билан таништиришга, яқинлаштиришга ҳаракат қилган. Ўша вақтда ҳам жуда кўп турк пьесалари бизнинг саҳналарда қўйилган.

Ўтган асрнинг 70-80-йилларида ижод қилган Мақсуд Юнусов, Маҳкам Маҳамедов, Мели Маҳкамов, Ҳайбатулла Алиев каби жуда кучли режиссёрларимиз Алишер Навоий, Мирзо Бобур ва Мирзо Улуғбек ҳақида қатор видеофильмлар суратга олишди. Бу видеофильмлар ўша вақтда Туркия телеканалларида намойиш этилди. Энди замон бошқа — тезкорлик, янгича қарашларни талаб этмоқда. Мана шулардан келиб чиқиб, тарихий фильм яратиш бўйича ҳам мезонларни ўзгартиришимиз, кучайтириш керак.  Шу билан бирга, тарихий фильмларни суратга олишда аниқ тарихий холис тадқиқотларга асосланиш зарур. Шу маънода, «Жалолиддин Мангуберди» фильмининг сценарийсини тайёрлашда ўша давр ва хорижий тарихчиларнинг энг холис илмий манбаларини ўргандик. Ўн беш кишидан иборат нуфузли бадиий кенгашимиз ёзилган еттита сценарийдан энг охиргиси асосида фильм олиш мақсадга мувофиқ деган қарорга келди. Биз бу сценарий асосида нафақат ўзбек, балки жаҳон томошабинлари учун ҳам қизиқарли, ҳам туркий халқларнинг дунёга қандай сиймоларни етиштириб бергани ҳақидаги фильмни тақдим этишимиз керак.

Яхши бир фильмни суратга олиш учун қулай геогарифик жой бўлиши керак. Демак, Ўзбекистонда халқаро даражадаги тарихий фильмларни ҳам бемалол суратга олиш мумкин. Фильм муваффақиятини таъминлаш учун актёрлар синов орқали саралаб олинадиган бўлди. Қолаверса, сараланганлар билан махсус ўқув машғулотлари олиб борилади. Айниқса, тарихий қаҳрамон образини гавдалантириш учун ўша даврга мос юриш-туриш, отга миниш, жангу жадалларда ҳаққоний ўйнай олиши жуда муҳим.

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Буюк қаҳрамон экранга чиқади

Буюк қаҳрамон экранга чиқади

🕔09:36, 26.10.2018 ✔67

«Жалолиддин Мангуберди» фильмида бош қаҳрамонни ким ўйнайди?

Батафсил
«СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

«СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

🕔15:16, 19.04.2018 ✔330

Қишлоғимиздан Нурота тоғ тизмасидаги Лангарнинг уч чўққиси аниқ-тиниқ кўриниб туради. Эл Оқтов деб атайдиган ушбу тоғ чиндан ҳам гўзал. Осмонга оқ булут илган баланд тоғлардаги қояларни томоша қилсанг, кўзинг тиниқ тортади.

Батафсил
ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

🕔15:01, 19.04.2018 ✔350

Устюрт саҳросида ҳеч бўлганмисиз? Учи-кети кўринмайдиган саҳрода кучли шамол қум уюмларини бир жойдан бошқасига учиради. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Буюк қаҳрамон экранга чиқади

    Буюк қаҳрамон экранга чиқади

    «Жалолиддин Мангуберди» фильмида бош қаҳрамонни ким ўйнайди?

    ✔ 67    🕔 09:36, 26.10.2018
  • «СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

    «СУВ ХОТИН» — БАРАКА, БИРДАМЛИК ВА АҲИЛЛИК ИФОДАСИ

    Қишлоғимиздан Нурота тоғ тизмасидаги Лангарнинг уч чўққиси аниқ-тиниқ кўриниб туради. Эл Оқтов деб атайдиган ушбу тоғ чиндан ҳам гўзал. Осмонга оқ булут илган баланд тоғлардаги қояларни томоша қилсанг, кўзинг тиниқ тортади.

    ✔ 330    🕔 15:16, 19.04.2018
  • ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

    ҚУМЛАР  САЛТАНАТИНИНГ  БАҲАЙБАТ  МИНОРАЛАРИ

    Устюрт саҳросида ҳеч бўлганмисиз? Учи-кети кўринмайдиган саҳрода кучли шамол қум уюмларини бир жойдан бошқасига учиради. ​​​​​​​

    ✔ 350    🕔 15:01, 19.04.2018
  • «ШУНДАЙ ЁНИМИЗДАН ЎТДИ МАНГУЛИК...»

    «ШУНДАЙ ЁНИМИЗДАН ЎТДИ МАНГУЛИК...»

    Абдулла Ориповни хотирлаб...

    Адабиёт ё журналистикадан анча йироқ, техника университети кимё-технология мутахассислиги бўйича ўқисам-да, қизиқишларим адабиёт оламига яқинлаштираверарди.

    ✔ 406    🕔 11:16, 23.03.2018
  • ҚАЛБГА ЛАРЗА СОЛГАН СЎЗ

    ҚАЛБГА ЛАРЗА СОЛГАН СЎЗ

    «Шоирлар дунёнинг тан олинмаган қувончларидир», деган эди бир аллома. Бу беғараз қувонч ҳамманики эмас. У элга келган тўйдай келмайди. Шунинг учун ҳам у оммавий, байрамона эмас. Шунинг учун ҳам у тан олинмаган қувончдир.

    ✔ 441    🕔 17:14, 15.03.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар