Даромад манбаи      Бош саҳифа

Йилига уч марта пилла ҳосили

«Тут барги бўлса, исталган вақтда ипак қурти боқаверамиз...»

Йилига уч марта пилла ҳосили

Қизилтепанинг Қалъаи-Азизон маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳрин опа Темирова қарийб ярим асрдан буён ҳар йили ипак қурти парвариши билан шуғулланади. Жорий йилда у одатдагидек бир марта эмас, уч марта ипак қурти боқишга муваффақ бўлди.

— 1970 йилда Бухоро қишлоқ хўжалиги техникумига ўқишга кирганман, — дейди пиллакор опа Баҳрин ­ТЕМИРОВА. — 1973 йилда «Тошработ» хўжалигида 10 йил пиллачилик агрономи бўлиб ишладим. Уйда уруғ жонлантириш, ипак қурти парвариши, пилла тайёрлашга жуда қизиқардим. Пиллачилик соҳасидаги ишимни кейинчалик қизим ва келиним давом эттирди. 1993 — 2001 йиллар давомида пахтачилик бригадири бўлдим.

Баҳрин опа бригадирлик вақтида ҳам пиллачилик билан шуғулланишни тўхтатмаган.  Нафақага чиққанига қарамай, устоз-шогирд анъаналари асосида Баҳодир Адизов билан ишлай бошлаган.

— Баҳодир пиллачилик соҳасида мендан ўзиб кетди, — дейди Б.Темирова. — Ҳамкорлигимиз бугун ҳам давом этмоқда. 20 та фермер хўжалигига ипак қурти тарқатамиз. Жорий йилда 600 қутидан зиёд ипак қурти тарқатдик.

Хонадонда ташкиллаштирилган инкубацияда уруғни жонлантириш билан бирга, пиллакор опа икки келини Ойдин Расулова ва Севара Авезова билан ипак қурти парваришламоқда.

— Келинлигимнинг илк йиллариданоқ ипак қурти боқамиз, — дейди катта келин О.Расулова. — Пиллачилик билан шуғулланиб кам бўлмадик. 2017 йилнинг 29 мартида мамлакатимиз Президенти томонидан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг қабул қилиниши бизни янада руҳлантирди. Ушбу қарор билан биз каби уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчилар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилди. Шу билан бирга, пиллачилик, пиллачилик тармоғи ишчилари ва тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначиларнинг бир мавсум ишлаган даври уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтиши жуда қувончли бўлди.

— Биринчи мавсумда 45 грамм қуртдан 151,5 килограмм, иккинчи мавсумида 16 граммдан 33 килограмм ва учинчи мавсумда 40 граммдан 111 килограмм пилла топширдик, — дейди кичик келин С.Авезова. — Натижада биринчи мавсумда 1 миллион 900 минг, иккинчи мавсумда 660 минг, учинчи мавсумда эса 2 миллион 220 минг сўм даромад олдик. Шунингдек, қолган ўтинини сотдик, бу ҳам даромад.

— Нафақа пулим ўзимга етади, — дейди Баҳрин опа. — Пилла топширишдан олинган пулни келинларимга бераман. Негаки, асосий ишни улар қилишади-да! Ипак қурти боқиб, парваришлаб, пилла олиш осон иш эмас. Биргина тут баргини ташиб келишнинг ўзи катта машаққат. Аммо барг бўлса, исталган вақтда ипак қурти боқаверамиз.

Пиллачиликдан ташқари, хонадон томорқасида чилонжийда, ёнғоқ ва турли мевалар етиштирилмоқда. Иссиқхонада 30 туп лимон парваришланаётгани таҳсинга лойиқ.

 

Алишер УМЕДОВ,

Қизилтепа тумани




Ўхшаш мақолалар

Чарчоқларни йўқотадиган даромад қанча?

Чарчоқларни йўқотадиган даромад қанча?

🕔13:20, 16.11.2018 ✔27

Кўп суғорилса, узумининг шираси камаяди, натижада майизнинг ҳам шираси қочади.

Батафсил
Чорва моллари супермаркети...

Чорва моллари супермаркети...

🕔13:18, 16.11.2018 ✔20

Хориждан келтирилган сигирдан кунига 40-50 литргача сут соғиб олиш мумкин экан. Шундай серсут говмиш харид қилмоқчи бўлганлар кўпаймоқда.

Батафсил
Деҳқон қачон тин олади?

Деҳқон қачон тин олади?

🕔16:32, 08.11.2018 ✔55

«Бу йил кўчатларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача сотдик».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар