Туризм      Бош саҳифа

Сизга тарих пешвоз чиқади

Шаҳар-қалъа ичкарисида ҳозир ҳам аҳоли истиқомат қилади.

Сизга тарих пешвоз чиқади

Ҳар бир инсон ўз ҳаёти давомида кўриши керак бўлган шаҳарлар қаторида шарқ гавҳари дея таърифланувчи Хива ҳам бор. Хоразм қадимдан Буюк Ипак йўлида жойлашган жаҳоннинг энг қадимий ва гўзал масканларидан бири бўлган. У сайёҳлар орасида Париж, Санкт-Петрбург, Рио-де-Жанейро каби машҳур кентлар қаторида тилга олинади. Аслида Хиванинг халқаро миқёсда «Очиқ осмон остидаги музей шаҳар», дея эътироф этилиши ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши бежиз эмас. Шунинг учун бу эртакмонанд, қадимий масканга жаҳон сайёҳлари бирдай талпинади.

Ичан қалъа дарвозасидан киришингиз билан гўёки қадим тарих сизга пешвоз чиқади. Хаёл узоқ-узоқларга олиб кетади. Қадимий шаҳар руҳини, бутун бўй-бастини ҳис этиш учун унинг бозору тор кўчаларини, миллий ҳунармандчилик сабоқлари ўтказиладиган махсус мактабларини, музейларини пиёда кезишга тўғри келади. Бу кишида ўзгача кайфият уйғотади. Айниқса, ўзида 30 мингдан ортиқ ноёб экспонатни жамлаган Хива музейини томоша қилсангиз, руҳингиз кўтарилади.

Бир қараганда, Хива Испаниядаги Авилада шаҳрига жуда ўхшаб кетади. Негаки, ҳар икки шаҳар ҳам қалъа шаклида бўлиб, деворлар Хивада пахсадан, Авилада тошдан кўтарилган. Шаҳар-қалъага кириш учун Хивада тўртта дарвоза ўрнатилган. Шаҳар ичкарисида ҳозир ҳам аҳоли истиқомат қилади. Ичан қалъа ва Нуриллабой саройи мажмуалари реконструкциядан кейин янада очилиб кетди. Сайилгоҳ кўчалар доим маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум. Шўх ва ўйноқи хоразмча оҳанглар ҳар қадамда янграйди.

Шу ўринда XVII-XIX асрларда Хивада бўлган, Г.Вамбери, А.Хорошин, М.Ивананин, И.Игнатьев каби хорижлик сайёҳ, элчи ва бошқа касб соҳиблари ўз хотираларида «Рафаник боғи», «Чодир ҳовли», «Орқа тоза боғ», «Катта боғ», «Улли боғ», «Боғи шамол», «Отажон Тўранинг боғи», «Нуриллабой боғи», «Гўжанинг боғи», «Саёт боғи», «Гандимён боғи» ҳақида бир-биридан қизиқ сатрлар битиб қолдирганини айтиб ўтиш жоиз.

Хорижлик меҳмонларни Хиванинг анжир, анор, нашвати, узум, шафтоли каби мевалари, қовун-тарвузи, гужум ва толлари ҳам бирдай ҳайратлантиради. Энди  Швейцария ҳамда Ўзбекистон аэростатчилари шарофати билан Хива узра ҳаво шарида парвозни амалга ошириш мумкин. Минг метр баландликдан Ичан қалъа давлат музей-қўриқхонасини кузатиш, бетакрор гўзалликдан баҳраманд бўлиш завқи ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Бадиий галерея, амфитеатр, қабуллар уйи, ҳунармандчилик маркази, осори атиқалар, туяда сайр қилиш, хуллас, ажойиб сайёҳлик мажмуаси билан уйғунлашиб кетади.

Хива мўъжизаларини ҳар бир юртдошимиз бир бориб кўриши лозим. Худди ўтмишга бориб келгандай бўласиз. Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон айтганидек:

 

Ичон қалъа бугун Хоразм фахри,

Баҳор нақш гумбазлар, минор сардоба...

Шундадир ул буюк Маҳмуднинг қабри,

Шундадир шон, ғурур... Дишон хароба.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Ош пишгунча мумтоз ашула

Ош пишгунча мумтоз ашула

🕔16:24, 08.11.2018 ✔31

Пиёлани тўнтариб кўрдик, қатиқ тўкилмади. Бундай қатиқни фақат Қизилтепа туманидаги Зармитан қишлоғида кўргандим...

Батафсил
Сизга тарих пешвоз чиқади

Сизга тарих пешвоз чиқади

🕔18:45, 01.11.2018 ✔54

Шаҳар-қалъа ичкарисида ҳозир ҳам аҳоли истиқомат қилади.

Батафсил
Дўлтахона ва Тешиктош

Дўлтахона ва Тешиктош

🕔09:29, 26.10.2018 ✔64

Ғор ичкарисига кирган заҳоти «Бу улкан табиий кавак бежиз одамзодга бошпана бўлмаган», деган фикрга келдим...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ош пишгунча мумтоз ашула

    Ош пишгунча мумтоз ашула

    Пиёлани тўнтариб кўрдик, қатиқ тўкилмади. Бундай қатиқни фақат Қизилтепа туманидаги Зармитан қишлоғида кўргандим...

    ✔ 31    🕔 16:24, 08.11.2018
  • Сизга тарих пешвоз чиқади

    Сизга тарих пешвоз чиқади

    Шаҳар-қалъа ичкарисида ҳозир ҳам аҳоли истиқомат қилади.

    ✔ 54    🕔 18:45, 01.11.2018
  • Дўлтахона ва Тешиктош

    Дўлтахона ва Тешиктош

    Ғор ичкарисига кирган заҳоти «Бу улкан табиий кавак бежиз одамзодга бошпана бўлмаган», деган фикрга келдим...

    ✔ 64    🕔 09:29, 26.10.2018
  • «Асакада «Чўнтак» чойхона...

    «Асакада «Чўнтак» чойхона...

    Девзирани йигирма тўрт хил усулда дамлашни ким билади?

    ✔ 83    🕔 16:45, 18.10.2018
  • Сурхоннинг санъат кошонаси

    Сурхоннинг санъат кошонаси

    Бу ерда македониялик Александрга тегишли бўлган ваннани ҳам учратиш мумкин.

    ✔ 83    🕔 17:37, 11.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар