Раҳима опа шу кунларда ўғли ва келинининг ўзаро муомаласидан сиқилиб юрарди. Дастурхон атрофида ҳам ҳар икки гапнинг бирида ўғли келинига пўписа қилади, ҳақоратлайди.

Муроса

Келини ҳам гарчи қайнонаси билан бир дастурхонда ўтирса-да, тилини бермайди, эрига гап қайтаради. Хуллас, яқиндагина қурилган янги оила ҳалокат ёқасига келиб улгурганди. Раҳима опа бир неча бор ўғли ва келинига насиҳат қилди. Аксига олиб, турмуш ўртоғининг сафарда юргани ўғли ва келини учун «айни муддао» бўлган, опанинг насиҳатларига эса дилбандлари шундай жавоб беришарди: «Биз бир-биримизни тушуна олмаяпмиз! Бу кетишда бир кун ҳам яшай олмаймиз, она!»

Ҳақорат ва жанжаллар аримай юрган кунларнинг бирида Раҳима опа сафарда юрган турмуш ўртоғи — Мақсад ака билан телефонда уришиб қолди. Гўшакни чангаллаб олиб, эри билан айтишиб кетаётган Раҳима опа айни дам ўзини бошқара олмасди. Оналарининг бундайин асабийлашишини кўрган ёш келин-куёв эса буларнинг барчасига қилган жанжаллари сабаб деб ўйлаб, бир муддат совуққонликка барҳам беришди. Аммо ҳаммасидан ёмони кейин содир бўлди.

— Бўлди, бас! Яшамайман бунақа эр билан! Жонимга тегди ҳаммаси! — йиғлаб юборди Раҳима опа. — Озиб-ёзиб ичимдаги дардимни айтганимда, мени тинглашни истамайдиган эрнинг менга кераги йўқ! Бўлди, ажрашаман отанг билан! — ўшқирди у ўғли ва келинига қараб.

— Ўзи нима бўлди она?! — бир овоздан сўрашди ўғил ва келин.

— Э, нима бўларди, дадаси, келинг, ёшларга насиҳат қилайлик, яраштириб қўяйлик, деганимни биламан, шу шанғиллаб кетса бўладими бефарқ ота! Бўлди, тамом! Сафардан келиши биланоқ ажрашаман!

Шундан сўнг ўғил ва келин Раҳима опани юпатишга, уни фикридан қайтаришга киришишди. Бу ишининг нотўғри эканини, бутун маҳаллага шарманда бўлишлари аниқлигини айтиб, опани фикридан қайтармоқчи бўлишди. Аммо Раҳима опа бу гапларга сира ҳам кўнмас, бу орада икки-уч кун ҳам мана шу гаплар билан ўтиб кетди.

Мақсад ака сафардан бир ҳафта деганда қайтиб келди. Келин ва куёв худди онасига айтганлари сингари Мақсад акани ҳам фикридан қайтармоқчи бўлишди. Аммо жаҳл отига минган кекса жуфтлик совуққонлик билан уйдан чиқиб кетишди...

Уйда бир вақтлар бир-бирини кўришга кўзи йўқ бўлган икки ёш нималарнидир ўзаро муҳокама қилишар, аммо энг муҳими, сира ҳам гап талашиб қолишмасди.

Бу ҳолатни ташқаридан кузатиб турар экан, Раҳима опа табассум қилганча, Мақсад акага юзланди:

— Иш берди-я, дадаси?..

 

Шерзод ҲАЙДАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Ҳақиқий шодлик

Ҳақиқий шодлик

🕔17:13, 27.12.2018 ✔210

Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

Батафсил
Қаҳр ва меҳр

Қаҳр ва меҳр

🕔17:28, 13.12.2018 ✔223

Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

Батафсил
Манзилига етмаган кўзёш

Манзилига етмаган кўзёш

🕔17:27, 13.12.2018 ✔221

Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳақиқий шодлик

    Ҳақиқий шодлик

    Жамила опанинг уйида янги йилни кутиб олиш учун қизғин тайёргарликлар кетарди. Опа нафақасининг бир тийинини ҳам қолдирмай, бозор қилди.

    ✔ 210    🕔 17:13, 27.12.2018
  • Қаҳр ва меҳр

    Қаҳр ва меҳр

    Автобусда йўловчилар бугун анчагина сийрак. Бекатлардан бир-икки киши чиқади, баъзиларидан ҳеч ким йўқлиги сабаб тўхтамай ўтиб боради.

    ✔ 223    🕔 17:28, 13.12.2018
  • Манзилига етмаган кўзёш

    Манзилига етмаган кўзёш

    Тиббиёт соҳасида ўқиганим сабабли ишхонамиздан беш кишини малака ошириш учун Москвага юборишди. Москва чиройли шаҳар.

    ✔ 221    🕔 17:27, 13.12.2018
  • Гурунг

    Гурунг

    Қален СИДИҚОВА

    Қишнинг чилласи. Аёз бобо юз-қўлни чимчилайди. Эшикда оғзингдан тўкилган тупугинг ерга тушмайди.

    ✔ 253    🕔 16:04, 29.11.2018
  • Қалдирғочлар баҳорда келади

    Қалдирғочлар баҳорда келади

    Мақсуд ҚОРИЕВ

    Бу воқеа Тошкентда ер қимирлаган ўша даҳшатли унутилмас йилда бўлиб ўтганди.

    ✔ 256    🕔 13:02, 16.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар