Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Шундай қилиш керакки…

«Фақат ўзни ўйлаб яшаш мумкин эмас, буўлим. Худбинликтентаклик».

Шундай қилиш керакки…

Жаҳон адабиётининг даҳоларидан бири Лев Толстой асарларининг бошқа тилга таржима қилиниши ўша адабиёт учун чинакам байрам бўлган. Бизнинг она тилимизда ҳам буюк сўз санъаткорининг барча йирик асарлари нашр этилган. «Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи Лев Толстойнинг ижоди ихлосмандлари учун яна бир ажойиб туҳфа тайёрлади. «Бечора Иван Ильич» ҳамда «Сергий ота» қиссалари Ҳаким Сатторий таржимасида «Икки қисса» номи остида нашр этилди.

Мазкур таржималар ёзувчи таваллудига 190 йил тўлиши муносабати билан амалга оширилди. «Бечора Иван Ильич» қиссаси ўз вақтида Лев Тол­стой бадиий даҳосининг энг ёрқин кашфиётларидан бири сифатида эътироф этилган эди ва бу баҳо ҳамон қадрини туширгани йўқ. Бир умр ўз қобиғида яшаган, ҳатто қарта ўйинидан ҳам завқ туймай, фикри-хаёли хизмат вазифасини қойил қилиб уддалашу ҳар нарсадан яшаш қоидаси қилиб олгани «ёқимли, гўзал, кўнгил­очар» қирраларни излайдиган одам баногоҳ тирикликнинг энг буюк мантиғи — ўлим билан юзма-юз бўлади, беморликда ўтган дамлари давомида бутун умрини сарҳисоб қилади. Хатоларини тушуниб етади.

Ёзувчи таъбири билан айтганда, «Фақат ўзни ўйлаб яшаш мумкин эмас, бу — ўлим. Худбинлик — тентаклик» эканини англаган Иван Ильич қазо остонасида илк марта атрофида одамлар борлигини, уларни ҳам ўйлаш, улар учун ҳам нимадир яхшилик қилиш лозимлигини тан олади: ўғлига ва хотинига «раҳми келади», улар учун бирор яхшилик қилишни хоҳлайди, афсуски, бунинг иложи йўқ: ажал гирибонидан олиб турибди. Шунда у ёруғ оламни тарк этиш билан ўғли ва хотинининг мушкулини осон қилиши мумкинлигини эътироф этади: «Уларга шафқат қилиш лозим, шундай қилиш керакки, улар қийноқ азобини чекишмасин».

Вақт зиқ, унинг қўлидан бор-йўғи шу келади.

Асарнинг оламшумул ғояси инсон имкони қўлдан кетмай умрининг қийматига етиши, балки ҳаёти давомида ҳар бир лаҳзани қадрлаши, дунё яхшиликлар билан гўзалу худбинлик барибир таназзулга олиб боришини тасдиқлашга қаратилган.

Қиссага Тула округ суди прокурори бўлиб ишлаган ва қирқ беш ёшида, 1881 йил 2 июнда вафот этган Иван Ильич Мечниковнинг ҳаёти асос қилиб олинган. У машҳур кимёгар олим Илья Ильич Мечниковнинг акаси бўлган.

«Сергий ота» қиссаси ҳам Лев Толстойга хос нодир хазинанинг бир намунаси. Далилларнинг гувоҳлик беришича, ёзувчида асарни яратиш фикри 1889-1890 йиллар атрофида пайдо бўлган. Маълумки, бу даврда Лев Толстой ижодининг чўққиси ҳисобланган «Уруш ва тинчлик» эпопеяси, «Анна Каренина» романи сингари шоҳ асарлари ­эълон қилиниб, улар ёзувчига катта шон-шуҳрат олиб келганди.

Лев Толстой қиссасида, бошқа кўплаб асарларида бўлгани каби, идеал танлашдаги хатоликнинг касрини жуда ишончли очиб берган. Бош қаҳрамон қисмати орқали ўз ички майлларини енголмаслик, имкониятларига ортиқча баҳо бериш, ҳаёт зарбаларига қасдма-қасд унга қарши зарба беришга уриниш одамни қай кўйга солиши ўзининг теран бадиий ифодасини топган. Шунингдек, воқеалар интиҳосида «Инсонни ўлдириш мумкин, бироқ уни енгиб бўлмайди» (Э. Хемингуэй) деган фикрнинг тасдиғи ҳам бор. Иккинчи бир томондан эса оёқни кўрпага қаратиб узатиш лозимлиги, беҳуда чираниш белни синдириши мумкинлиги уқтирилганга ҳам ўхшайди.

Буюк ёзувчининг асарларида олмос қирраларидек жилва кўзга ташланади. Уларнинг ҳаммаси эзгуликка хизмат қилади. Толстойнинг ўзи айтмиш «Одам каср сонга ўхшайди. Одамнинг ўзи каср сурати бўлса, махражи эса ўзи ҳақидаги фикридир. Махраж қанчалик катталашгани сари сон шунчалик кичиклашади». Унинг «Бечора Иван Ильич», «Сергий ота» қиссалари инсон манзараларини ана шундай бор бутунлигича акс эттиришга қаратилган.

 

Саиджалол САИДМУРОДОВ




Ўхшаш мақолалар

Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

🕔14:23, 10.01.2019 ✔34

Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

Батафсил
Ҳақиқатни айтиб яшади

Ҳақиқатни айтиб яшади

🕔14:22, 10.01.2019 ✔33

Ҳамиша Ҳақ деб яшаш ва ҳақиқатнигина айта олиш чинакам инсонга насиб этадиган саодатдир. Лекин бу, негадир, кўпчиликка насиб этмайди. Насиб этганлар эса, чинакам саодатманд инсонлар.

Батафсил
Муборак мувозанат

Муборак мувозанат

🕔09:13, 21.12.2018 ✔72

​​​​​​​Матназар АБДУЛҲАКИМ

Дил дафтари гул мисли очилди ҳар он,

Еллар учириб қилди хазонларни тўзон.

Дарду фироқ гардини қум соатидек

Менга тўкар дил. Мен эсам — дилга томон.

АҚСУДБОЕВ:

— Яқинда уйланмоқчи эканимни эшитган бир танишим «Бахтиёр оила» китобини ўқишимни тавсия қилди. Китобни топиб, ўқиб чиқдим.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

    Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

    Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

    ✔ 34    🕔 14:23, 10.01.2019
  • Ҳақиқатни айтиб яшади

    Ҳақиқатни айтиб яшади

    Ҳамиша Ҳақ деб яшаш ва ҳақиқатнигина айта олиш чинакам инсонга насиб этадиган саодатдир. Лекин бу, негадир, кўпчиликка насиб этмайди. Насиб этганлар эса, чинакам саодатманд инсонлар.

    ✔ 33    🕔 14:22, 10.01.2019
  • Муборак мувозанат

    Муборак мувозанат

    ​​​​​​​Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Дил дафтари гул мисли очилди ҳар он,

    Еллар учириб қилди хазонларни тўзон.

    Дарду фироқ гардини қум соатидек

    Менга тўкар дил. Мен эсам — дилга томон.

    АҚСУДБОЕВ:

    — Яқинда уйланмоқчи эканимни эшитган бир танишим «Бахтиёр оила» китобини ўқишимни тавсия қилди. Китобни топиб, ўқиб чиқдим.

    ✔ 72    🕔 09:13, 21.12.2018
  • Уйга қайтишда бир китоб билан

    Уйга қайтишда бир китоб билан

    Бугун шитоб билан илгарилаб бораётган даврда қайсидир моддиятимизни бутлаб олиш илинжи бизга бир нафас тинчлик бермайди. ​​​​​​​

    ✔ 76    🕔 17:32, 13.12.2018
  • «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    «Мутолаага бефарқ эмасмиз»

    Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабидаги тенгдошларимизнинг бугун қандай китоблар мутолааси билан банд экани ҳақида қизиқдик.

    ✔ 68    🕔 17:32, 13.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар