Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Оилабоши ғўр бўлса, турмуш қандай кечади?

Уларни яраштириш фақат маърузабозлик билан бўлиши керак эмас.

Оилабоши ғўр бўлса, турмуш қандай кечади?

Эшик қўнғироғи чалинди. Тун бўйи ишда навбатчилик қилган эр ҳориб уйга келди. Икки нафар жажжи боласининг инжиқликларидан асаби таранглашган аёл эса, бор аламини турмуш ўртоғидан олмоқчи бўлиб, рўзғордаги кам-кўстдан, муаммолардан гапира кетди. Силласи қуриган одамга икир-чикир гап малол келади. Хотиннинг эса, куюниб гапирган сўзларини эшитиб, эътиборсиз ҳолда ёнбошлаганча уйқуга кетган эрдан роса жаҳли чиқди. Ўзига-ўзи: «Ҳамма чоп-чоп, рўзғор менинг зиммамда экан-да. Болаларига бирозгина қарай демайди-я. Камига, инқиллаб бозорликни ҳам ўзим қиламан. Дардимни айтсам, эшитмайди», дея ғудранди...

Бундай гап-сўзлар ва гиналардан кейин аёл ва эркак ўртасидаги муносабатларга ҳам совуқчилик оралайди. Қарабсизки, кечагина не-не орзу-умидлар билан оила қурган икки инсоннинг бир-биридан кўнгли совийди. Гап талашади, тортишади. Жамиятнинг энг катта иллатларидан бири бўлган ажримларга ҳам кўпинча мана шундай кўз илғамайдиган арзимас сабаблар олиб келади.

Психологларнинг таъкидлашича, оилавий турмушнинг дастлабки беш-олти йили эр-хотиннинг бир-бирига мослашиш даври ҳисобланар экан. Шунинг учун ҳам улар ўртасида турли келишмовчилик, низоли ҳолатлар тез-тез учраб тураркан. Бундай синовли даврдан муваффақиятли ўтган жуфтлар кейинчалик ўзаро келишиб, бахтли яшаб кетишлари тажрибада кўп кузатилган ҳолат. Айнан шу нуқтаи назардан ҳам ота-оналар эндигина турмуш қурган фарзандларининг оилавий муносабатларида муҳим роль ўйнайди. Маслаҳатини аямайди, йўл-йўриқ кўрсатади. Жамиятимизда ҳам, айниқса, ёш оилаларнинг оёққа туриб кетиши, муаммоларига кўмаклашишга катта эътибор қаратилади. Имтиёзли ипотека, истеъмол кредитлар ажратилиши ана шундай хайрли мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда юртимиздаги ёш оилалар сони 1 миллион 793 мингдан ортиқни ташкил этади. Шу боис уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлашга устувор аҳамият берилмоқда. Янги ташкил этилаётган «Ёш оилаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг кўмаги» лойиҳаси ҳам ана шундай ғамхўрликнинг яна бир намунаси бўлди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашидан маълум қилишларича, ёшлар ўртасидаги эрта никоҳ, эрта туғуруқ ҳамда оилавий ажримларнинг олдини олишга қаратилган мажмуавий чора-тадбирлар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида тизимли амалга оширилади. Хусусан, ёш оилалар ўртасида маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларга барҳам бериш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва менталитетимизга зид бўлган турли ёт хавф-хатарлар олдини олиш мақсадида нотинч ва муаммоли, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёш оилалар билан алоҳида суҳбатлар ташкил этилиб, уларга амалий ёрдам кўрсатилади. Қолаверса, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларини ёшлар онгига сингдириш мақсадида «Соғлом оила — соғлом жамият» концептуал ғояси асосида манзилли тарғибот тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

— Мақсадимиз ёшларни онгли равишда оилага тайёрлаш, ҳар бир ёш оиланинг муаммоларига имкон қадар ечим топишга ёрдам бериш, уларни қўллаб- қувватлашдир, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши Ёш оилалар билан ишлаш бўлими масъул ходими Ойдин ЭГАМҚУЛОВА. — Бахтли оилаларимиз кўпайса, жамиятимиз фаровонлиги янада ошади. Бу масъулиятли вазифани бажариш бизнинг зиммамизга ҳам катта масъулият юклайди.  

Дарҳақиқат, катта ҳаёт остонасида турган ҳар бир ёш учун мутахассис кўмаги жуда муҳим. Айниқса, психологнинг оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш борасидаги маслаҳати эндигина турмуш қурган келин-куёв учун жуда катта мактаб демакдир. Агар оилада ўзаро келишув, бир-бирини тушуниш, ҳурмат бўлмас экан, бахтга эришиш мушкул. Бу каби тушунчаларни эса, баъзан яқинларимиздан кўра, ўз соҳасининг устаси тўғри ва таъсирчанроқ тушунтириб бера олади. Масаланинг айни шу жиҳатлари инобатга олиниб, ёш оилаларга юридик ва психологик маслаҳатлар бериш мақсадида ҳафтада бир марта психолог ҳамда ҳуқуқшунослар қабули ташкил этиладиган бўлди.

Баъзан мутасадди ташкилотлар ташаббуси билан ўтказиладиган тадбирларда кўтарилган масалалар, уларнинг ечимига доир вазифалар ижроси қоғозларда қолиб кетади ёки хўжакўрсинга ҳар замонда бир эслаб қўйилади, холос. Агар жуда долзарб саналган мавзуга виждонан ёндашиб, ҳаракат қилинса, албатта, ўзининг ижобий натижасини кўрсатиши аниқ. Бунинг учун ёш оилаларни бир жойга йиғиб, маърузабозлик қилишдан ташқари, хонадонига ҳам кириб, шарт-шароити билан танишиш, лозим бўлса, турмуш тарзини кузатиш ҳам керакдир эҳтимол.   

Биз кўпинча ташқаридан туриб хулоса чиқаришга, масалага юзаки баҳо беришга ўрганиб қолганмиз. Сўзимиз аввалида айтганимиздек, ишни, аввало, йигит ва қизларни турмушга тайёрлашдан бошлаш зарур, назаримизда. Ҳар бир ёш ўзининг оиладаги вазифа ва бурчлари нимадан иборат эканини чуқур англаб етсагина, ортиқча гап-сўзга ҳожат қолмайди. Айниқса, бу борада йигитларнинг билимини бойитиш, оилавий шароитга доир қарашларини теранлаштиришга эҳтиёж тобора ортмоқда.

Ёшлар иттифоқи юртимиз ёшларини бирлаштирадиган катта куч, йирик тузилма сифатида масаланинг айни шу жиҳатига ҳам эътибор қаратиши мақсадга мувофиқ, деб ўйлаймиз. Зеро, оилабошилар деганимиз ўз оиласи, турмуш ўртоғи ва фарзанди олдидаги масъулиятни ҳис этган эркаккина ортиқча муаммога ўрин қолдирмайди.    

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Эрни боғлаб боқиш керак...ми?

Эрни боғлаб боқиш керак...ми?

🕔13:23, 16.11.2018 ✔17

Оиласини, фарзандларини ўйлаб, тоғни кемириб яшаётган бир аёл тақдири. Аммо ҳаммаси барбод бўлишга жуда яқин.

Батафсил
Энг яхши мактаб

Энг яхши мактаб

🕔13:22, 16.11.2018 ✔16

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ёши улуғларнинг олтинга тенг ўгитлари.

Батафсил
Иморат бир кунда битмайди

Иморат бир кунда битмайди

🕔16:35, 08.11.2018 ✔43

Зарифа опанинг қизи йўқ, аммо «қизларим» деган сўз тилидан тушмайди. Чунки...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Эрни боғлаб боқиш керак...ми?

    Эрни боғлаб боқиш керак...ми?

    Оиласини, фарзандларини ўйлаб, тоғни кемириб яшаётган бир аёл тақдири. Аммо ҳаммаси барбод бўлишга жуда яқин.

    ✔ 17    🕔 13:23, 16.11.2018
  • Энг яхши мактаб

    Энг яхши мактаб

    Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ёши улуғларнинг олтинга тенг ўгитлари.

    ✔ 16    🕔 13:22, 16.11.2018
  • Иморат бир кунда битмайди

    Иморат бир кунда битмайди

    Зарифа опанинг қизи йўқ, аммо «қизларим» деган сўз тилидан тушмайди. Чунки...

    ✔ 43    🕔 16:35, 08.11.2018
  • Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

    Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

    Муштарий мактуби:

    «Фарзандим тўққиз ёшда. Ҳеч тенгдошларига қўшилолмайди. Уни футбол тўгарагига берганман. Мураббийи доим койийди. Болам футболга жуда қизиқади. Ўзи ақлли, тўполончи эмас.

    ✔ 45    🕔 16:34, 08.11.2018
  • «Оилани бошқаришнинг  34 қоидаси»

    «Оилани бошқаришнинг 34 қоидаси»

    Оилани ким бошқаради? Оиланинг раҳбари-да. У ким? Албатта, эркак киши!

    ✔ 50    🕔 16:33, 08.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар