Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Қимматга тушаётган арзон уйлар

«Марҳамат,  янги уй!  Аммо таъмирлаб оласиз».  Бунга ким қандай изоҳ беради?

Қимматга тушаётган арзон уйлар

Ипотека уй-жойларига бўлган эътибор кундан-кунга ошиб, фуқароларнинг оғирини енгил қилмоқда, «қўли калта»роқ бўлган минглаб инсонларга ватанли бўлиш имкониятини яратмоқда. Аммо ипотека уйлар бунчалик эътиборга, орзиқиб кутишга арзийдими? Ҳар ойда тўланадиган бадал пуллари ўзини оқлаяптими?

Байрам кунлари қариндошимникига меҳмонга бордим. Янги уй, яхши кайфият, янги таассуротлар билан қайтишга ўзимни тайёрлаб боряпман. Салом-аликдан сўнг, уйни кўздан кечирдим. Тўрт сотихли, икки қаватли уй. Бир оила учун ҳамма шароит ҳисобга олинган.

Чиройли уй, кенг ҳовли. Бир томонда томорқа қилиб мева-сабзавот етиштирса, бир томонда парранда парваришласа ҳам бўлади. Хуллас, ҳавас қилса арзигулик. Биз ҳам олишга қарор қилиб ичкарига кирдик. Хоналар ҳам шинам, қулай. Меҳмонларнинг кўнгли тўқ. Уй эгаларининг қувончини сўз билан таърифлашга ожизман. Анчадан буён янги уй олиш ҳаракатида юрганлари учунми — ҳам ҳаяжон, ҳам қувонч аралаш ҳолатда. «Буюрсин, шу уйларда тўйлар бўлсин!» дея тилаклар билдирдик.

Иккинчи қаватда иккита хона бор. Меҳмонхона ва қўшимча ётоқхона. Меҳмонхонада айвонча ҳам бор. Ойналари кўп, ёруғ хоналар, кишининг дил-бағрини хушнуд этади. Пастга тушарканман, беихтиёр зиналарга жипслаштирилган панжараларга кўзим тушди. Темирларнинг бир-бирига уланган қисми ажралиб кетган, шу ерда уй эгаларининг болалари ўйнаб ўтиришибди. Панжараларнинг оралари шу қадар очиқ эдики, у ердан болалар тугул катталар ҳам бемалол тушиб кетиши ҳеч гап эмас. Майли, ҳар тўкисда бир айб, деб пастга тушдим.

— Болаларингизни иккинчи қаватга чиқарманг, зиналарнинг аҳволи, тўғриси, мени чўчитди.

— Ҳа, биз ҳам юрак ҳовучлаб ўтирамиз. Уйни қайта таъмирлаймиз. Бўлмаса, бир дақиқа ҳам хотиржамлик йўқ...

Юрагимдан нимадир узилиб кетгандай бўлди. «Янги уйни таъмирлайман» деган гапга, қани, ким изоҳ беради?

Худди танганинг икки томони бўлганидек ҳаётда ҳам муаммо ва ечим доимо ёнма-ён юради. Бундай ҳолатда кимни айбдор қилишни ҳам билмайсан. Қулай, кенг уй, аммо...

Кимдир пешона тери билан топган-тутганини йиғиб, йиллаб уй оламан деб кредит тўласа-ю, уйларнинг аҳволи талабга жавоб бермаса. Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ хўжакўрсинлар кимга керак?! Қурилаётган арзон уйларнинг аҳволи мени хавотирга соляпти. Арзон уй оламан деган фуқаро ўз ҳисобидан маблағ ажратиб, уни қайта таъмирлаш билан қимматга тушмайдими?

Бугун янги уйга кириб олган фуқаролар камчиликларга кўз юмушга мажбур. Пулнинг катта қисмини деярли тўлаб бўлган. Додини қурувчига айтсинми? Уйларни назорат қилувчиларгами? Иккилана-иккилана охири қўшимча таъмир бошлайди, на илож. Яхши турмуш кечириш — барчанинг истаги. Қизиқ, буни талабга жавоб бермайдиган уйларни қуриб, ими-жимида эгасига топшираётганлар билишармикан? 

Бор умидимиз, кейинги уйлардан... 

 

Гўзал ҒАЙРАТОВА,

Тўрткўл тумани




Ўхшаш мақолалар

Бу офатдан қачон қутуламиз?

Бу офатдан қачон қутуламиз?

🕔13:33, 16.11.2018 ✔15

«Мен бу қурғурни аллақачон ташлаб юборар эдим-ку, одамгарчиликдан чиқиб қоламан-да...»

Батафсил
Мультфильм — овунчоқми?

Мультфильм — овунчоқми?

🕔13:31, 16.11.2018 ✔16

Ҳаётни кичкинтойларга қандай кўзгу орқали кўрсатяпмиз!

Батафсил
Ойликка яшайдиган одам

Ойликка яшайдиган одам

🕔16:44, 08.11.2018 ✔57

Тўй қилиш учун борини йиғади, пул топади. Орзу-ҳавас учун фарзандига тўй қилади. Энг қизиғи, тўйга пулни қариндош-уруғ ва танишларидан қарз олиб тўплайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бу офатдан қачон қутуламиз?

    Бу офатдан қачон қутуламиз?

    «Мен бу қурғурни аллақачон ташлаб юборар эдим-ку, одамгарчиликдан чиқиб қоламан-да...»

    ✔ 15    🕔 13:33, 16.11.2018
  • Мультфильм — овунчоқми?

    Мультфильм — овунчоқми?

    Ҳаётни кичкинтойларга қандай кўзгу орқали кўрсатяпмиз!

    ✔ 16    🕔 13:31, 16.11.2018
  • Ойликка яшайдиган одам

    Ойликка яшайдиган одам

    Тўй қилиш учун борини йиғади, пул топади. Орзу-ҳавас учун фарзандига тўй қилади. Энг қизиғи, тўйга пулни қариндош-уруғ ва танишларидан қарз олиб тўплайди.

    ✔ 57    🕔 16:44, 08.11.2018
  • «Ҳоким келибди...»

    «Ҳоким келибди...»

    Уйимизга узоқ қариндошимиз меҳмон бўлиб келди. Уч-тўрт кун туриб, ўғлини институтга жойлаб, қишлоққа қайтиб кетди. Аммо институтда ташкилий ишлар туфайли боласи учун бозор-ўчар қилиб, шу ҳафта охирида яна қайтиб келди.

    ✔ 56    🕔 16:43, 08.11.2018
  • Ирода

    Ирода

    Бундан анча йил аввал дадам қийналиб қолган бир одамга: «Қўлингдан келса, косиблик қил», — дея маслаҳат берганларида у бу ишдан ор қилгани ёдимда.

    ✔ 42    🕔 16:43, 08.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар