Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Диққат, sms: «Пиёда, қоидани буздингиз»

Пойтахтимиздаги «Алишер Навоий» ва «Амир Темур» кўчаларини боғлайдиган чорраҳада турибман. Соатга қарадим-да, пиёдаларни кузата бошладим. Мақсадпиёдалар йўлакчасидан ўтиш пайтида қанча фуқаро қоидабузарликни содир этишини кузатиш. Вақт кетди...

Диққат, sms:  «Пиёда, қоидани буздингиз»

Гоҳ бир-иккита, гоҳ ўнлаб пиёда бир вақтнинг ўзида йўлнинг қарама-қарши томонига одимламоқда. Кимдир қулоғига «наушник» таққан ҳолда, яна биров телефонда бамайлихотир сўзлашиб, эмин-эркин қадам бос­япти. Таъбни хира қиладигани, қоидабузарларнинг аксарияти ёшлар. Энг ёмони, улар чорраҳада йўл патруль хизмати ходими борлиги билан умуман иши йўқ.

Роппа-роса ўттиз дақиқа. Бу вақт оралиғида эллик тўрт нафар пиёда эътиборни чалғитадиган электрон воситалардан фойдаланган ҳолда йўлакчадан ўтди. Эътибор беринг, эллик тўрт нафар. Бу — ҳар дақиқада биттадан қоидабузилиши дегани. Ёнимда турган йўл-патруль инспекторига шуни айтсам, у «Сиз тушлик пайтида кузатибсиз. Эрталаб ёки кечқурун одамларнинг ишга, ўқишга кетар ёки қайтар маҳали келинг, буниси ҳолва бўлиб қолади», дейди.

Ўйлаб қолдим. 2013 йил 10 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги тегишли қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларининг янги таҳрири тасдиқланди. Орадан қарийб уч йил ўтиб, бу ҳақда ҳадеб қайта-қайта ёзилган, «чайналган» бўлса-да, ҳужжатда нима дейилганини яна бир бор тилга олишга мажбурмиз: йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиш, теле-видеомаҳсулотларни кўриш, радио-аудиомаҳсулотларни эшитиш, китоб ёки газета-журнал ўқиш, қўйингки, эътиборни чалғитадиган барча воситалардан фойдаланиш тақиқланади.

Эътибор беринг, оддий қоида. Лекин унга ҳали-ҳануз амал қилмаймиз. Ҳатто, бу қоидабузарлик учун энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдоридаги жарима ҳам таъсир қилмайди. Нега? Наҳотки, «наушник» тақиб, телефонда сўзлашиб, чорраҳадан ўтаётганда ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солган ҳолда йўл-транспорт ҳодисалари юзага келаётганини телевизору интернетда кўра, била ва эшита туриб, шулардан ўзимизга хулоса чиқармасак?!

Ўтган йили республикамиз бўйича йўл-патруль инспекторлари томонидан 40 мингга яқин пиёдага маъмурий чора кўрилган. Аслида бу рақам хамир учидан патир. У бундан-да кўп бўлиши мумкин эди. Лекин ҳар бир чорраҳани тўлиқ назорат қилиш, йўл-патруль хизмати ходимини бириктиришнинг имкони йўқ. Ходим бор жойда ҳам қоидабузар пиёдани кўрганда ёки аниқлаганда, агар истаган тақдирда ҳам ҳар биттасига чора кўра олмайди: шунчаки улгуролмайди. Демакки, пиёдага кўпинча оғзаки огоҳлантириш билан чегараланади.

Аммо бу дакки пиёдага кор қилмаслиги аниқ. Шунинг учун йил якуни бўйича қоидабузар пиёда яна қанча бўлишини фақат тахмин қилиш мумкин. Бу кетишда бундай «арзимаган» қоидабузарлик сони ошса ошадики, асло камаймайди. Ўзимизнинг хавфсизлигимиз, саломатлигимизни ўйлаб қабул қилинаётган ҳужжатлар эса қоғозда қолиб кетаверади.

Фақат куни келиб шу «арзимаган» қоидабузарлик фалокатга олиб келганда хатомизни англаб етамиз. Айримлар эса мутлақо тескари, нима бўлган тақдирда ҳам «пиёда ҳамиша ҳақ» деган қарашни илгари суради. Ўзи айбдор бўлса-да, машина ҳайдовчисининг устидан арз қилади, судга беради ва ҳоказо.

Мана, биринчи ноябрдан Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг тизими тажриба тариқасида ишга туширилди. Эндиликда «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши биринчи марта ёки такроран содир этилаётгани бўйича факт планшет-телефонлар ёрдамида воқеа жойининг ўзида реал вақт режимида аниқланади.

Энг асосийси, биллинг тизимидан фойдаланишда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилмайдиган бўлди. Қоидабузарга жарима мобиль алоқа операторлари орқали биллинг тизимидан фойдаланган ҳолда SMS шаклда ҳамда почта орқали юборилади.

Тасаввур қилинг, пиёда ҳам қоидани бузгани реал вақт режимида воқеа жойининг ўзида аниқланса, нима бўлади? Биллинг тизими орқали фуқаронинг мобиль телефонига жарима юборилса-чи? Эҳтимол, шундагина сизу биз — пиёдаларнинг кўзи очилармиди?

Сиз бу борада нима дейсиз?

 

 Шаҳобиддин РАСУЛОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Пенсионер нимадан норози?

Пенсионер нимадан норози?

🕔12:23, 17.01.2019 ✔14

Таҳририятимизга келган бир мактуб тафсилоти

Ҳартугул одамлар кўнглидан ўтказган нарсасини бир қадар тилига чиқарса бўладиган даврлар келди.

Батафсил
Маънавий жиноят ёхуд ким кимнинг кўзини шамғалат қиляпти?

Маънавий жиноят ёхуд ким кимнинг кўзини шамғалат қиляпти?

🕔12:22, 17.01.2019 ✔16

Харидор дўконга кириб, шакар олмоқчи. Дўкондор тарозининг бир палласига маълум вазнли кесак қўйиб, иккинчи палласига шакар сола бошлабди. Харидор гилвата-кесак ейишни хуш кўрадиганлардан экан.

Батафсил
Намунавий уйларнинг  «намунали» муаммолари

Намунавий уйларнинг «намунали» муаммолари

🕔14:25, 10.01.2019 ✔48

Навоий вилоятининг қишлоқ ҳудудларида аҳолига намунавий лойиҳалар асосида қуриб берилган уйларнинг нақд элликтасининг яроқсиз экани кундай равшан бўлиб қолди. Бир сўз билан айтганда, мазкур тураржойлар бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Пенсионер нимадан норози?

    Пенсионер нимадан норози?

    Таҳририятимизга келган бир мактуб тафсилоти

    Ҳартугул одамлар кўнглидан ўтказган нарсасини бир қадар тилига чиқарса бўладиган даврлар келди.

    ✔ 14    🕔 12:23, 17.01.2019
  • Маънавий жиноят ёхуд ким кимнинг кўзини шамғалат қиляпти?

    Маънавий жиноят ёхуд ким кимнинг кўзини шамғалат қиляпти?

    Харидор дўконга кириб, шакар олмоқчи. Дўкондор тарозининг бир палласига маълум вазнли кесак қўйиб, иккинчи палласига шакар сола бошлабди. Харидор гилвата-кесак ейишни хуш кўрадиганлардан экан.

    ✔ 16    🕔 12:22, 17.01.2019
  • Намунавий уйларнинг  «намунали» муаммолари

    Намунавий уйларнинг «намунали» муаммолари

    Навоий вилоятининг қишлоқ ҳудудларида аҳолига намунавий лойиҳалар асосида қуриб берилган уйларнинг нақд элликтасининг яроқсиз экани кундай равшан бўлиб қолди. Бир сўз билан айтганда, мазкур тураржойлар бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермайди.

    ✔ 48    🕔 14:25, 10.01.2019
  • МИБ доим ҳақми?

    МИБ доим ҳақми?

    Қарздорни дарров тармоқдан узиб қўйишдан олдин

    ✔ 52    🕔 14:24, 10.01.2019
  • Дарахтни кесмасдан ёшини аниқлаб бўлмайди

    Дарахтни кесмасдан ёшини аниқлаб бўлмайди

    Умр — оқар дарё, дейишади. Ҳамма нарса шитоб билан ўзгариб-янгиланаётган бугунги кунимизда бу ҳикмат ҳам анча қариб қолгандай гўё.

    ✔ 70    🕔 17:26, 27.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар