Пазандалик      Бош саҳифа

Булғор дўлмаси

Зарур масаллиқлар: 2 дона пиёз, 3 дона помидор, 10 дона булғор қалампири, 250 грамм мол гўшти қиймаси 2 ошқошиқ кунгабоқар ёғи, 50 грамм сариёғ, ярим стакан гуруч, 1 дона аччиқ қалампир, 1 ошқошиқ томат пастаси, ярим  боғ кашнич, таъбга кўра туз.

Булғор дўлмаси

Тайёрланиши: булғор қалампирларининг уч қисми эҳтиётлик билан ичига ботириб, уруғларидан тозаланади. Сўнг  ювилиб, қуригандан кейин мазали бўлиши учун ич қисмига оз миқдорда туз суртилади. Гуруч яхшилаб тозаланиб ювилади. Помидор пўстидан тозаланиб майдаланилади. Идишга қийма, майда тўғралган пиёз, сариёғ, гуруч, тўғралган помидор, петрушка, туз, гармдори қўшилиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр булғорлар ичига масаллиқлар солинади. Тўлишига бир бармоқ бўғими қолса етади. Охиригача тўлдирилса, дўлмалар ёрилиб кетиши мумкин, чунки гуруч шишади.

Дўлмаларни улар сиғадиган катталикдаги қозонга тик ҳолда ва бир-бирига суяб жойлаштириш лозим.

Томат кичкина товада қовурилиб, устига икки стакан қайнаган сув солиб, аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма дўлмалар ёнидан қуйилади.

Қайнагунча баланд оловда, қайнаб чиққандан кейин паст оловда пиширилади. Ярим соатдан кейин санчқи билан текшириб кўрилади: агар бемалол тешса, демак, дўлма пишибди, агар қаттиқроқ бўлса, яна бироз пиширилади.

Манба: chak-chak.uz




Ўхшаш мақолалар

Творогли пирог

Творогли пирог

🕔14:19, 01.03.2019 ✔64

Зарур масаллиқлар (хамири учун): 2 стакан ун, ярим стакан шакар, 100 грамм маргарин, 1 чойқошиқ  қабартма (разрихлитель). Творогли начинкаси учун: 400 грамм творог, 1 стакан сметана, 3 та тухум, ярим стакан шакар.
 

Батафсил
Ловияли салат

Ловияли салат

🕔16:10, 22.02.2019 ✔67

Зарур масаллиқлар: бир пиёла ловия, 100 грамм қийма, 1 донадан пиёз, бодринг, сабзи, помидор, қизил булғор қалампири, бир боғ петрушка.
 

Батафсил
Парҳезбоп рулет

Парҳезбоп рулет

🕔21:24, 13.02.2019 ✔82

Товуқ гўшти ва димланган сабзавотлар солиб тайёрланиладиган рулет жуда майин ва лаззатли бўлиб, парҳез тутувчилар учун ҳам фойдали егулик ҳисобланади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Творогли пирог

    Творогли пирог

    Зарур масаллиқлар (хамири учун): 2 стакан ун, ярим стакан шакар, 100 грамм маргарин, 1 чойқошиқ  қабартма (разрихлитель). Творогли начинкаси учун: 400 грамм творог, 1 стакан сметана, 3 та тухум, ярим стакан шакар.
     

    ✔ 64    🕔 14:19, 01.03.2019
  • Ловияли салат

    Ловияли салат

    Зарур масаллиқлар: бир пиёла ловия, 100 грамм қийма, 1 донадан пиёз, бодринг, сабзи, помидор, қизил булғор қалампири, бир боғ петрушка.
     

    ✔ 67    🕔 16:10, 22.02.2019
  • Парҳезбоп рулет

    Парҳезбоп рулет

    Товуқ гўшти ва димланган сабзавотлар солиб тайёрланиладиган рулет жуда майин ва лаззатли бўлиб, парҳез тутувчилар учун ҳам фойдали егулик ҳисобланади.

    ✔ 82    🕔 21:24, 13.02.2019
  • Илик шўрва

    Илик шўрва

    Танга дармон, ҳазми осон, масаллиқлари арзон таомлардан бири — илик шўрва совуқ кунларда кўпчиликка хуш ёқиши, шубҳасиз.

    ✔ 108    🕔 11:06, 31.01.2019
  • Сут-қовоқ

    Сут-қовоқ

    Қовоқ истеъмол қилиш ошқозон-ичак йўллари билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишда фойдалидир. Ундан тайёрланган овқатлар сил, атеросклероз, қабзият, диабет, подарга, ўт пуфагида тош пайдо бўлиши каби касалликларни даволашда яхши самара беради.

    ✔ 108    🕔 17:43, 24.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар