Оила хуржун      Бош саҳифа

«Ўргимчак»

«Бир айбим бор: фақат баъзан,

Рост гапириб қўяман…»

Эркин Воҳидов

«Ўргимчак»

Мен ўртоқ бошлиқни жуда яхши кўраман. Ростдан. Мана, баъзи бировлар Шоҳижаҳон Тўрақуловични зимдан хушламай юришади. Нима эмиш, олармиш, берармиш, бутун тумандаги корхоналарга аммаваччаларию холаваччалари ва қишлоқдошларини қўйиб ташлаганмиш. Боз устига, эмишки, у кишининг ўзларини ҳам бир пайтлар тоғалари кўтарган эмиш. Кўролмайдиганлар ўзи шунақа бўлишади. Ўзи ололмайди, беролмайди, жиянларини ишга қўёлмайди. Эплабдими, қандини урсин, дейиш учун ҳам одам боласи мард бўлиши керак-да.

Шоҳижаҳон Тўрақулович туманимиздаги энг «ключевой» соҳанинг тепасида турибди. Ишлаб чиқариш ҳам, савдо ҳам, идораю, идорачалар ҳам бисёр. Уларнинг деярли барчасида ўртоқ бошлиқнинг одамлари ишлашади. Тили қичиб турадиган ўртамиёна ходимларнинг гапларига қулоқ солсангиз, энсангиз қотади. Нимаймиш, ҳаммаси тупой, каллаварам, кўрсавод эмиш. Бўлмаган гап. Ўртоқ бошлиқнинг ўзлари ҳам, жиян бўлмиш барча шогирдлари ҳам мутахассисликни эгаллашмаган, холос. Ахир, уларнинг мутахассисликлари бирор соҳани мукаммал ўрганишдан иборат эмас-да. Улар бошқаришни билишади. Ишлашни эса бошқа — оддийроқ одамлар ҳам уддалайверишади. Ҳаммаёқни қўлидан иш келадиган, ҳалол ва фидойи инсонлар босиб кетган. Бироқ уларни бошлиқ вазифасига тайинлаб кўринг-чи. Дарров ўзларини кўрсатишади. Таниш-билишчилик йўқотилади. Билими ва маҳоратига қараб ишга олиш бошланади. Бунақалар пастда кўпайиб кетса борми, тепадагиларга ҳам қийин бўлади. Уларни ҳам алмаштирмаса бўлмайдиган бўлиб қолади. Ахир, бир-бирларини тушунмай қолишади-да. Шунинг учун ҳам ўртоқ бошлиқ бирида шундай деб эдилар: олим олимлигини, ёзувчи ёзувчилигини қилсин, жамиятни бошқаришни эса бошлиқларга қўйиб беришсин...

Мана, Шоҳижаҳон Тўрақуловичнинг услубларидан биттагина мисол келтираман. Ҳаётий гап. Бундан тўрт ойча олдин ўртоқ бошлиқ ишлаб-чиқариш корхонамизга мушукка ўхшаган ўғрикўз бола билан кириб келдилар. Моҳиятан ва табиатан, маънавиятан ва хусусиятан худди ўзлари. Сип-силлиқ кийинган. Қўли кўксида, бироқ бу қуллуқда қандайдир камтар виқор ва ёлғон  сезилиб тургандай...

Бу йигит оддий муҳандис лавозимида иш бошлади. Йигит институтни битирган. Бўлди. Бошқа гап йўқ. У на институтда ростакамига ўқиган ва на бирор ишни бирор марта бўлсин ўз қўллари билан қилган. Аммо муомалани «синдириб» қўяди. Сертакаллуф, аёлларга йўл беради. Устозларга чой дамлайди. Мажлисларда гапирмайди, ҳеч кимга ва ҳеч нимага эътироз билдирмайди. Масалангиз бўлса, ҳал қилиб беради. Ҳатто пулингизни олмайди. Учта одам туриб қолган жойга келиб қолса, латифа айтиб ҳаммани «йиқитиб» ташлайди. Ишонасизми, бу йигитни бир ойга бормай ҳамма севиб қолди-ёв. Ўзи келишган, ширинсўз, дипломат. Жонон йигит бўлгач, унинг ишларини ҳам ўзимиз қилиб қўямиз. Биримиз режаларини тайёрлаб берамиз, биримиз ҳисоботини, хуллас, ўзим учун ва ўша йигит учун дегандек... Иш кетяпти, маошлар олиняпти, мукофот пуллари ёзиляпти... Нима бўлсаям, олдимизда каттаконнинг жигаргўшаси бўлгани яхши-да.

Бир куни директоримиз шошилиб келиб қолди, ҳаммани йиғди. Ўзлари келаётганмишлар, мажлис бўлармиш!.. Жаҳл билан келаётганмишлар! Айтишларича, орамиздан кимлардир учиб кетиши ҳам мумкин экан!..

Ростдан ҳам жаҳл билан, қовоқ солиб кириб келдилар. Ортиқча расмиятчиликни йиғиштириб жиянлари Таваккални сўка кетдилар:

— Тур ўрнингдан, Таваккал Келдиев! Ўртоқлар, яширмайман... Манави бола менинг жияним... Опамнинг ўғли. Мен уни институтни аъло баҳоларга битириб келган, зўр мутахассис деб сизларга шогирдликка берган эдим. Аммо оқибати нима бўлди!? Эшитдим!.. Уни тупой, пандавақи, тоғасининг эркаси дермишсизлар... Хафа бўлиб кетдим. Ҳой, тирранча, гапир, сендан умидим шумиди!? Сан мани падвадит қилдинг! Сени ишдан ҳайдаш керак! Эл оғзига элак тутиб бўлмайди! Қани жамоа, тортинмай айтинглар-чи, Таваккал ҳақида айтилган гаплар тўғрими?

Ҳамма жим. Ахир, шундай болани ёмон деб бўладими?.. Зўр бола-ку. Байрамларда ҳаммамизга қанча совғалар бериб ташлаган, шу тўрт ой ичида анча-мунчамизнинг болаларимизни коллежларга, ўзи бўлмайдиган жойларга ўқишларга жойлаб қўйган... Тўғри, соҳамизда ноль, лекин яхши бола-да...

Бошлиқ ҳайқиравергач, мен юрак ютиб зўрға қўл кўтардим:

— Ўртоқ бошлиқ, Таваккалжонни ким нима деган бўлса, бекорларни айтибди. Бу йигит ҳаммамизнинг жону дилимиз. Кўпчиликнинг дардига дармон бўлди. Жамоага тез киришиб кетди. Устозлардан соҳамиз сирларини эринмай ўрганди. Маҳсулотларимизни анча-мунчасини жўралари орқали яхши нархларда сотиб беряпти. Танишлари кўп.

Шоҳижаҳон Тўрақулович менга бир меҳр билан қараб қўйгач, давом этди:

— Ана шунақада, сенлар кўрсавод, мутахассисликдан ноль одамларни ҳимоя қиласанлар! Шундай бўлгач, ҳаммаёқни каллаварамлар эгаллаб олаверади-да...

Хуллас, ўртоқ бошлиқ ўз жиянини ишдан ҳайдамоқчи бўлгани сайин биз эл бўлиб уни ҳимоя қилишга тушиб кетдик. Катта тортишув бўлди. Биз рози бўлмадик.

Бошлиғимиз биздан чамаси хафа бўлди, бош чайқаб, охири шундай деди:

— Раз, жамоа шу қарорга келган экан, майли, уни ҳайдамайлик. Майли, сизларнинг ҳам айтганларинг бўлсин, мени гапим ҳам ерда қолмасин... Яқин кунларда туманимизда чет элликлар билан қўшма корхона очиляпти, юз миллион доллардан ортиқ инвестиция киритиляпти. Қарши бўлмасанглар, шу Таваккални таваккал қилиб шу корхонага директор қилиб тайинласак... Сизлар ҳам қутилардинглар...

Олдинига ҳамма жим... қотиб қолдик, сўнг... етиб боргач, қарсак чалиб юбордик.

Ҳа, бу жойга фақат Шоҳижаҳон Тўрақуловичнинг жиянлари, бетакрор Таваккал Ўсарович муносиб... Тўғри, ўзи сал тупой, каллаварамроқ... соҳани умуман тушунмайди. Аммо унинг таниш-билишлари кўп, бировлар билан келишишга жуда устаси фаранг... инглизчани чала-чулпа билади, бунинг устига, дипломатияни қийиб ташлайди!..

P.S: Ҳа, айтганча, орадан кўп ўтмай, ўртоқ бошлиқ айтган қўшма корхона очилди. Таваккал Ўсарович бош директор қилиб тайинланди. Камтарин қулингиз эса биринчи ўринбосар лавозимига эп кўрилдим. Ўзимизнинг гап... Зўр ўринбосарлари бўлса, бошлиққа калланинг нима кераги бор?..

 

Маҳмуд БЎРОН




Ўхшаш мақолалар

«Ўргимчак»

«Ўргимчак»

🕔16:26, 08.11.2018 ✔49

«Бир айбим бор: фақат баъзан,

Рост гапириб қўяман…»

Эркин Воҳидов

Батафсил
Қоринбой

Қоринбой

🕔16:48, 18.10.2018 ✔106

Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

Батафсил
Муҳлат

Муҳлат

🕔16:47, 18.10.2018 ✔98

— Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Ўргимчак»

    «Ўргимчак»

    «Бир айбим бор: фақат баъзан,

    Рост гапириб қўяман…»

    Эркин Воҳидов

    ✔ 49    🕔 16:26, 08.11.2018
  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 106    🕔 16:48, 18.10.2018
  • Муҳлат

    Муҳлат

    — Сиз билан ортиқ ишлай олмаймиз, — деди боғча мудираси Таманно Тўхтаевна ҳайдовчи йигитга ўқрайиб қарар экан. — Битта сизни деб гап эшитганимиз эшитган.

    ✔ 98    🕔 16:47, 18.10.2018
  • Кампирлар тактикаси

    Кампирлар тактикаси

    Чақалоқ йиғламаса, онаси эмизмайди. Бу бор гап. Аммо вақти келиб оналар йиғламаса, болалари пул бермай қўяди. Ахир, онаизорга ҳар байрамда берилган ўн-ўн беш минг нима бўлади?

    ✔ 148    🕔 11:17, 04.10.2018
  • Обуна тўғрисида турфа хил ҳангомаларни тўқиб юрадиган Аҳмаджон Мелибоев бир йили Термиз шаҳрида ўтаётган катта бир йиғинга таклиф этилади.

    ✔ 157    🕔 09:51, 27.09.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар