Спорт      Бош саҳифа

Орзулар рўёби сари йўл

Биргина инсон сабаб жамиятда кўпчиликнинг ҳаёти ўзгариб кетиши мумкин. Айниқса, катта ютуқларни қўлга киритаётган, ўз муваффақиятлари билан юрт байроғини халқаро майдонларда юқори кўтараётган иқтидор ва маҳорат эгаларининг ёшларга кўрсатадиган таъсири жуда катта.

Орзулар рўёби сари йўл

Ҳавас ва ижобий маънодаги тақлид сабаб ўз йўлини топганлар ҳам анчагина. Айниқса, спорт ана шу яхши маънодаги тақлидда ўзига хос ўрин эгаллайди. 

2008 йил 8 август — дзюдочимиз, икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Олимпия ўйинлари совриндори Ришод Собиров Хитойнинг Пекин шаҳрида ўтган ёзги Олимпия ўйинларида жамоамиз ҳисобига мусобақалардаги биринчи медални тақдим этган эди. Бу қувончли хабар Сарварнинг спортга бўлган меҳри янада аланга олишига сабаб бўлди.

Боладаги қизиқиш ва ҳавасни кўрган ота-онаси Сарварни Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактаби томон етаклаб борди. Бу ерда у биринчи мураббийи Нурмурод Тоировдан кураш спорт тури сирларини ўргана бошлади. Сарварнинг катта спортга кириб келиши мана шу нуқтадан бошланди.

Кейинчалик у ўқишни Навоий олимпия заҳиралари коллежида давом эттирди. Устозлари кўмаги билан белбоғли кураш, миллий кураш ва дзюдо бўйича турли нуфузли мусобақаларда қатнашиб, мунтазам равишда шоҳсупаларга кўтарила бошлади.

2015 йилнинг сентябрь ойи унинг ҳаётида янги саҳифани очиб берди. Сарвар Икромов Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси бўлди. Энди унга болаликда чиқишларини кўриб завқ олгани, «Худди унингдек дзюдочи бўламан», дегани Ришод Собиров мураббийлик қила бошлади. Орзулар ушалади, деганлари шу бўлса керак-да. Шу билан бирга, университетда унга Баҳодир Узакберганов ҳам мураббийлик қилиб келмоқда. Айни вақтда Сарвар Икромов шу университетнинг 4-курсида таҳсил олмоқда.

Сарвар Икромов ҳисобида мамлакатимизда ўтказилган турли мусобақалардан ташқари чет давлатларда ҳам бўлиб ўтган турнир ва чемпионатларда эришилган ютуқлар бисёр. У 2013 йилда белбоғли кураш бўйича Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги мусобақада 3-ўринни, 2016 йилда миллий кураш бўйича Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказилган VIII жаҳон чемпионатида 2-ўринни эгаллаган. Ютуқлари орасида 2016 йилда Чирчиқ шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги баҳсларининг 3-ўрини учун берилган медаль ҳам бор.

Шу билан бирга, Сарвар Икромов спортнинг «Қозоқ кураши» тури билан ҳам шуғулланиб келмоқда. Бу борада ҳам совринлар ўзини кўп куттирмади. Жорий йилнинг 26 августида Қозоғистоннинг Астана шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатидаги 3-ўрин ва 2-8 сентябрь кунлари Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларидаги 2-ўрин сўзимизнинг исботидир.

 

Алишер УМЕДОВ




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔105

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔109

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔112

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 105    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 109    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 112    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 132    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 111    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар