Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Бензин учун кимларга компенсация тўланади?

2018 йилнинг 16 ноябрдан маълум бир тоифа шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга кетадиган харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати:

– уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

– меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;

– I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

 

Компенсация миқдори 1 ойга —  66 минг 700 сўм.

 

Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

 ариза;

 паспорт нусхаси;

 имтиёзга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);

 тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси нусхаси (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);

 автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;

 ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир тураржой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

 

Нархи қанчага оширилади?

2018 йил 16 ноябрдан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари қуйидагича белгиланди:

■ Аи-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;

■ Аи-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;

■ дизель ёнилғисига – 4 800 сўм/литр;

■ ЭКО дизель ёнилғисига – 4 900 сўм/литр.




Ўхшаш мақолалар

Ер участкалари хусусийлашади, кимлар учун?

Ер участкалари хусусийлашади, кимлар учун?

🕔23:17, 15.08.2019 ✔32

«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

Батафсил
Таълим инспекцияси огоҳлантиради: ҚАРШИДАГИ ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ

Таълим инспекцияси огоҳлантиради: ҚАРШИДАГИ ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ- ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ ФАОЛИЯТИ НОҚОНУНИЙ

🕔12:45, 02.08.2019 ✔70

Сўнгги кунларда «XALQARO IJTIMOIY-IQTISODIYOT UNIVERSITETI» нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётгани ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётгани тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
 

Батафсил
15 августдан  ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифлар ошади

15 августдан ёқилғи, электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нарх ва тарифлар ошади

🕔12:44, 02.08.2019 ✔82

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 июль куни «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларни ўзгартириш тўғрисида»ги қарори имзоланди, дея хабар бермоқда «Kun.uz»­­ интернет нашри.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар