Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Ис гази нима, у қандай заҳарлайди?

Агар аланга қизғиш рангда ёнса, бу инсон саломатлиги учун хавфлидир.

Ис гази нима, у қандай заҳарлайди?

Маълумотларга кўра, республикамизда сўнгги уч йил ичида куз-қиш мавсумида содир бўлаётган фавқулодда ҳолатларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ. Мана, яқинда яна бир даҳшатли воқеа содир бўлди: 31 октябрь куни пойтахтимизнинг Чилонзор тумани Дилхуш кўчасидаги хонадонлардан бирида ис газидан ўткир заҳарланиш оқибатида бир оиланинг тўрт нафар фарзанди ҳаётдан бевақт кўз юмди.

Кишини ларзага келтирадиган бундай хабарларни кўп эшитамиз, ўқиймиз, лекин негадир жиддий қарамаймиз. Хўш, ис гази хусусида нималарни билишимиз керак? Ундан заҳарланмаслик учун қандай чораларни кўришимиз зарур?

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Шоназар Аҳмедов шулар ҳақда сўзлаб берди.

— Ҳаво ҳарорати пасайиб кетганда фуқароларимизда ўз хонадонларини иситиш мақсадида турли ёқилғи маҳсулотлари, ҳар хил иситиш ва газ ускуналаридан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи ортади, албатта, — дейди Ш. Аҳмедов. — Улардан нотўғри фойдаланиш оқибатида эса табиий газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, ис газидан заҳарланиш, ёнғин билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар юзага келади.

Тавсифи

Ис гази рангсиз, ҳидсиз, корхона шароитида энг кўп учрайдиган заҳарли бирикма. У табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. Таъкидлаш жоизки, тутун таркибида 3, ишланган газда 13, портловчи газлар таркибида эса 50-60 фоизгача ис гази бўлади.

Заҳарланиш сабаблари

Таҳлилларга кўра, бу асосан қуйидаги омиллардан иборат:                                  

 фуқаролар газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан фойдаланганда хавфсизлик чораларига риоя этмаслиги;

 ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларни ишлатиши;

 иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;

 газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш хоналарига олиб кириш;

 ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

 ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб ёки тўсиб қўйиш.

Таъсир қилиши

Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма — карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Хавфи шундаки, одам нафас олганда у қондаги гемоглобин билан бирикиб, кислород ташилишига тўсқинлик қилади. Натижада инсонда аввало, бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилади. Энг ёмони эса бора-бора ҳушини йўқотиб, кислород етишмовчилигидан ўлим ҳолатигача боради.

Ис газидан заҳарланиш кўпинча одамлар ухлаётганда, ёш болалар қаровсиз қолганда, спиртли ичимлик ёки наркотикдан мастлик ҳолатидаги одамлар ёлғиз қолганда рўй бериши мумкин. Бундан ташқари, ис гази ёпиқ жойларда тўпланади.

Газдан фойдаланганда тақиқланади

 Ўзбошимчалик билан уйни газлаштириш, газ асбоби ўрнини алмаштириш, уни янгилаш ва тузатиш;

 Газ асбоблари ўрнатилган хоналар режасини ўзгартириш;

 Дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзгартириш;

 Хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш;

 Ёш болалар, ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган шахсларни қаровсиз қолдириш;

 Газ ва газ асбобларидан бошқа мақсадларда (уйни иситиш, кийим-кечак қуритиш ва ҳоказо) фойдаланиш;

 Газ асбоблари ўрнатилган хонада ухлаш ва дам олиш;

 Газни ёниқ ҳолда қолдириш.

Биринчи ёрдам

Ис газидан заҳарланганда дарҳол «тез тиббий ёрдам»ни чақириш зарур. Шифокор етиб келгунга қадар эса жабрланувчини зудлик билан газланган ҳудуддан тоза ҳавога олиб чиқиш керак. Унинг қўл ва оёқларини кўтарилган ҳолатда ётқизиб, нафас олишига халақит берувчи барча нарсалардан холи қилиш (тугмаларни ечиб, ёқани очиш, камарни бўшатиш ва бошқалар) зарур.

Бундан ташқари, жабрланувчи ухлаб қолмаслигини назорат қилинг, бироқ уни асло юргизманг. Агар ис газидан заҳарланган киши нафас олмаётган бўлса, унга тоза ҳавода ёки ҳавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим.

Қандай йўл  тутиш керак? 

Агар хонада газ ҳиди пайдо бўлса, дарҳол газ қурилмалари жўмрагини беркитиб, эшик ва деразаларни очиб, елвизак ҳосил қилиш керак. «1004» телефон рақами орқали авария хизматини ҳам чақириш фойдадан холи бўлмайди. Гугурт чақмаслик, электр ёритиш асбоблари ва қурилмаларини ёқмаслик ҳам муҳим. Бундан ташқари, газ плитасидан фойдаланганда, ойнани очиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Чунки тоза ҳаво етарлича келмаса, газ охиригача ёнмаслиги ва ис гази пайдо бўлиши мумкин.

 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Нархлар нега арзонлашмаяпти?

Нархлар нега арзонлашмаяпти?

🕔14:17, 01.03.2019 ✔65

Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Батафсил
Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔63

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔99

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 65    🕔 14:17, 01.03.2019
  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 63    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 99    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 122    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 91    🕔 21:21, 13.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар