Даромад манбаи      Бош саҳифа

Деҳқон қачон тин олади?

«Бу йил кўчатларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача сотдик».

Деҳқон қачон тин олади?

Тадбиркорлик ва деҳқончилик қилиб, боғ яратиб, эл дастурхонини тўкис килаётган юртдошларимиз кўпаймоқда. Натижада бозор расталари неъматларга сероб бўлиб, нархлар барқарорлашмоқда, янги иш ўринлари яратилмоқда.

— Кўчат етиштириш билан шуғулланаётганимга 30 йилдан ошиб қолди, — дейди зангиоталик кўчат етиштирувчи фермер Абдураззоқ РИХСИЕВ. — Бу иш билан оилавий шуғулланамиз. Фаолиятимда соҳани яхши тушунганим катта ёрдам беряпти.

Дарвоқе, Абдураззоқ ака бир пайтлар боғдорчилик фанидан талабаларга дарс берган. Олий маълумотли агроном фермер хўжалигига асос солиб, кўчат етиштириш билан шуғулланмоқда. Бундан ташқари, 2,5 гектар олмали боғи бор.

— Ҳозир кўчатхонамизда қанақа мева бўлса, ҳаммасининг кўчатидан етиштиряпмиз, — дейди у. — Қарийб, 100 минг туп кўчатимиз бор. Бу йил кўчат сотишдан ҳам тузуккина даромад қилдик. Уларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача харидорларга, боғ яратмоқчи бўлганларга сотдик. Янаги йил учун ҳам янги кўчатлар тайёрлаяпмиз. Олмали боғимизда ҳам ҳосил яхши бўлди. Бу йилги сув тақчиллигига қарамай, гектарига ўртача 35-40 тоннагача ҳосил олдик. Ҳозирча экспорт билан шуғулланганимиз йўқ. Олма ҳосили айни дамда музлатгичда сақлашга қўйилган. Хуллас, қилган меҳнатимизга яраша даромад оляпмиз.

— Айни дамда қандай юмушлар билан бандсиз?

— Боғдаги дарахтларни буташ ишларини бошлаб юборганмиз. Кейинги йили кўчатларни пайванд қилишга тайёргарлик жараёни кетяпти. Кузда боғда қандай агротехник тадбирлар ўтказилиши лозим бўлса, шу юмушларни амалга оширяпмиз.

Боғу далада ҳалиям иш кўп. Аслида боғбон ёки деҳқонда қачон далага қор тушса ёки ёмғир ёғиб, ҳаммаёқ лой бўлиб, даласи, боғига кира олмай қолсагина тиним бўлади. Ана шундай пайтларда янги-янги ғоялар ҳақида ўйлайман. Масалан, боғдорчилик, устоз-шогирд анъаналари борасида бир ғоям бор. Бир келсангиз, ўтириб, бафуржа гаплашардик, ғоянинг моҳиятини тушунтириб берардим, ёзиб олардингиз. Ўзимни устоз, деб билмайман-у бироқ бунга қизиққанлар келиб, боғдорчиликни ўрганиб кетишяпти.

Суҳбат давомида Абдураззоқ ака «Доимо ҳаракат қилганга, ҳамиша даромад келади. Иссиққина уйда бекор ётгандан ғимирлаб турган минг чандон яхшироқ», дея бот-бот такрорлади.

 

«Оила даврасида» мухбири

Нурпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Чарчоқларни йўқотадиган даромад қанча?

Чарчоқларни йўқотадиган даромад қанча?

🕔13:20, 16.11.2018 ✔27

Кўп суғорилса, узумининг шираси камаяди, натижада майизнинг ҳам шираси қочади.

Батафсил
Чорва моллари супермаркети...

Чорва моллари супермаркети...

🕔13:18, 16.11.2018 ✔20

Хориждан келтирилган сигирдан кунига 40-50 литргача сут соғиб олиш мумкин экан. Шундай серсут говмиш харид қилмоқчи бўлганлар кўпаймоқда.

Батафсил
Деҳқон қачон тин олади?

Деҳқон қачон тин олади?

🕔16:32, 08.11.2018 ✔56

«Бу йил кўчатларнинг донасини 10 мингдан 15 минг сўмгача сотдик».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар