Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Умид билан яшаш бахти

Инсон юрагига таскин берувчи бутунлай янги нигоҳ ва янги нафас.

Умид билан яшаш бахти

Бугун жамият янгиликларга чанқоқ. Ўқувчи қалбидан жой эгаллаш учун янги сўқмоқлардан ўтиш, ўзгача, ҳали кашф қилинмаган дунёни барпо этиш замоннинг энг катта талабларидан биридир. Тоғай Мурод ўз асарларидаги янгича руҳ билан ўқувчи қалбини забт этди. Миллий қадриятларни ўзида жамлаган, сурхон элининг ҳавосини эслатадиган турли-туман асарлари билан китобхонларнинг севимли адибига айланди. 

Биргина «Ойдинда юрган одамлар» қиссасида адибнинг маҳоратини, сўзга чечанлигини яққол кўриш мумкин. Аслида асар мавзуси жуда кўп такрорланган бўлишига қарамасдан, Тоғай Мурод ўзгача жило берган бу қисса гўё муҳаббат достонидек ўқилади.

Асар қаҳрамонларидан бири — Оймомо. Ёруғ дунёда у туйган энг улуғ туйғу севилиш бўлди. Бепуштлик қалб қуртига ўхшайди. Зимдан кемириб, кейин чиритади. Оймомо яхши умид-истаклар билан турмуш қурди. У дунёдаги энг бахтли ва энг бахтиқаро умр йўлдош бўлди. Қоплонбекнинг муҳаббати фарзандсизлик дарди билан музлаган қалбини доим илитиб турди. Умид учқунлари уни бир зум бўлса-да тарк этмади. Даво излаб йўл кечди, умр кечди. Бироқ... Одамларнинг кулиши, шивир-шивир қилиши зимдан унга берилган зарба бўлди.

Қоплонбек — мард йигит. Келишган ва энг муҳими вафоли ёр. Оймомони ёмон деганлар Қоплонбек учун душманга айланди. Меҳнатсевар, беозор ёридан айрилмади, айрилолмади. Яратган барча жуфтлик қалбига турли ҳисларни соларкан. Улар ҳар хил бўлишига қарамасдан номи битта — муҳаббат! Бу икки ёшнинг муҳаббати ҳам фақат иккисиники эди. Ҳеч кимга ўхшаман, гўзал ва нафис...

Фаслларнинг чиройини дарахтлардек гўзал намоён қиладиган бошқа нарса бўлмаса керак. Вақт ўтди. Қора сочларга оқ тушди, юзларга ажин. Келган ташвишлар кетди, бошқалари келди. Бироқ... Ният қилиб олинган бешик гўдак кўрмади. Ҳувиллаган ҳовли бола йиғиси билан тўлмади. Шунга қарамасдан, қалбда умид куртаги сўлмади. Оймомо айб ўзида эканини айтмади. Қоплонбек буни билса-да, юзига солмади. Оймомо умид қилиб яшади, дунёдан кўз юмди...

Бу севги қиссаси мана шундай якун топди. Ундаги қаҳрамонлар қанча яқинларидан жудо бўлди, юз кўрмас бўлди. Лекин бир-биридан воз кечмади. Қоплонбек тушда кўрган хаёлотни рўёга айланиши учун умрини берди. Ҳаётни тарк этишдан аввал ўша рўёни ўз кўзлари билан кўрди. Қуёш шуъласида гўзал, янги, навқирон ҳислар нур сочди. Бу Оймомонинг қизи, Қоплонбекнинг ўғли. Бу кенг далаларда аввалгисига ўхшамаган янги муҳаббат қиссаси. Оймомо буви бўлди, Қоплонбек бува. Улар ойдиндан туриб ёш қалбларни кузатган бир жуфт юлдузга айланди.

 

Озода ВАЛИЕВА

0pt;font-family:"Times New Roman"; color:windowtext'>ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Анор муаллим:  «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

Анор муаллим: «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

🕔13:21, 16.11.2018 ✔13

Анор муаллим — Озарбайжон халқ ёзувчиси. Кўплаб давлатларда турли тилларда чоп этилган элликдан зиёд китоблар муаллифи.

Батафсил
Умид билан яшаш бахти

Умид билан яшаш бахти

🕔16:32, 08.11.2018 ✔39

Инсон юрагига таскин берувчи бутунлай янги нигоҳ ва янги нафас.

Батафсил
Шундай қилиш керакки…

Шундай қилиш керакки…

🕔18:54, 01.11.2018 ✔62

«Фақат ўзни ўйлаб яшаш мумкин эмас, буўлим. Худбинликтентаклик».

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар