Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

Хавотирга ўрин йўқ, чунки...

Муштарий мактуби:

«Фарзандим тўққиз ёшда. Ҳеч тенгдошларига қўшилолмайди. Уни футбол тўгарагига берганман. Мураббийи доим койийди. Болам футболга жуда қизиқади. Ўзи ақлли, тўполончи эмас.

Лекин мураббийидан доим гап эшитади. Нима қилсак, болам жамиятга, тенгдошларига мослашиши осон кечади?»

Робия, Тошкент шаҳридан

Саволга «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассиси, психолог  Замира БИЛОЛОВА жавоб берди.

— Айрим болаларнинг табиатида ҳаракатларнинг секинлиги, тортинчоқлик, оғир-босиқлик устувор бўлади. Бундай болалар тенгдошлари билан ўйнашга ошиқмайди, тили кеч чиқади, меҳмонга боришни хушламайди ва ҳоказо. Улар, асосан, ёлғиз ўйнашни ёқтиради. Бундай болаларни психологлар «флегматиклар» деб аташади.

Агар фарзандингизнинг характери юқоридаги сифатларга мойил бўлса, у билан кўпроқ мулоқот қилиш, иложи борича уни турли машғулотларга жалб этишга ҳаракат қилинг. Хавотирга ўрин йўқ, чунки бу феъл-атвордаги нуқсон эмас. Бундай болалардан, агар иқтидори тўғри йўналтирилса, катта олимлар етишиб чиқиши мумкин.

Фарзандингизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатини қўллаб-қувватланг. Унга «Сен энди катта йигит бўляпсан, даданг ҳам, мен ҳам сенга жуда ишонамиз» каби рағбатлантирувчи сўзлар билан кўнглини кўтаринг. Зинҳор сусткашлиги ёки бир ишни дўндиролмагани учун жеркиманг. Агар шундай қилсангиз, у яна ёлғизлик қобиғига ўралиб олади.

Фарзандим футболга қизиқади, деяпсиз. Агар у ростдан қизиқса, мураббийи унинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаши керак эмасми? Бу ерда учта сабаб бўлиши мумкин: ё сиз болани қизиқмаган машғулотига бергансиз, ё мураббийи бола руҳиятини ҳисобга олмай ортиқча қаттиққўллик қиляпти ёки бўлмаса, сиз ўзингиз фарзандингиз ҳақида ноўрин ташвишланяпсиз. Ахир, ҳар қандай мураббий, айниқса, ўғил болалар билан ишлаганда, жиддий ва қаттиққўл бўлиши турган гап.

Ҳозир фарзандингиз ўсмирлик даври арафасида турибди. Сизга маслаҳатимиз, уни аста-секин мустақил қарор қабул қилишга ўргатиш керак. У ўзи шуғулланаётган машғулотидан мамнун бўлса, унга бироз эркинлик беринг. Шуғулланишни истамаса, бошқа машғулотга йўналтиринг. Яхши гаплар, дўстона муносабат билан уни қўллаб-қувватланг. Кўпроқ мулоқот қилинг, ҳадеб ваҳима қилавериб ёки атрофдаги устозлари дўстлари ҳақида салбий фикр билдириб, унинг кўнглини чўктириб қўйманг.

Ҳар қандай бола учун энг муҳими бу — ўзига бўлган ишонч. Шунга эриша олса, келажакда катта ютуқларни қўлга киритиши осон кечади.

Азиз муштарийлар! Сизни ҳам оилавий муносабатлар, фарзандлар тарбияси ёки шунга ўхшаш масалаларда қийнаётган саволлар бўлса, бизга мурожаат қилинг. Саволларингизга малакали мутахассислар жавоб беради.

Электрон манзил: info@od-press.uz

Телефон: (+998 71) 235-53-70.

SMS ёки телеграмм: (+99897) 409-11-91.




Ўхшаш мақолалар

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

🕔16:15, 22.02.2019 ✔94

«Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

Батафсил
Остонада қолган бахт

Остонада қолган бахт

🕔21:20, 13.02.2019 ✔100

Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

Батафсил
Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

🕔23:28, 06.02.2019 ✔129

Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    ҚАЛБНИ БЎЛИБ БЎЛМАЙДИ

    «Қўйнимда бир ёру кўнглимда бир ёр...»  ашуласи алангасида  ёнаётганлар дардини ким тинглайди?

    ✔ 94    🕔 16:15, 22.02.2019
  • Остонада қолган бахт

    Остонада қолган бахт

    Яқинда она бўлар эканман. Бу хабарни эшитиб бир муддат тошдек қотиб қолдим. 

    ✔ 100    🕔 21:20, 13.02.2019
  • Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Чиққан қиз чиғириқдан ташқари

    Келинни сиғдирмаган қайнопа ўз жигари оиласини бузишига бир баҳя қолди.

    ✔ 129    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оила — муқаддас, аммо уни ким асрайди?

    Оиланинг муқаддаслиги ҳақидаги гаплар ва насиҳатлардан бирор наф чиққанида бугун мамлакатимизда бу энг оғриқли муаммолардан бирига айланмаган бўлармиди. Чунки оилани асраб-авайлаш ҳақида маҳалла фуқаролар йиғини, ФҲДЁ бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси ва шу каби ташкилотлар сон-саноқсиз тадбирлар ўтказишда энг илғорлардан. Ажришишлар келиб чиқиш сабабларини ўрганиш­япти, рақамлар, статистикалар, ҳисоботлар юритиляпти, таклифлар, тавсиялар ишлаб чиқиляпти..

    ✔ 137    🕔 17:35, 24.01.2019
  • «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    «Олтита оилани яраштириб қўйдик»

    Аслида битта кечирим сўраш билан бир оилани сақлаб қолса бўлади...

    ✔ 192    🕔 09:14, 21.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар