Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Одатий тадбир ёки азалий муаммо

Совуққина қоронғи хона, 2-3 та эски компьютер, бир четда тахи бузилмаган газеталар, стол устида чойнак ва чойдан сарғайган пиёла...

Одатий тадбир ёки  азалий муаммо

Вилоятларнинг туман газеталаридаги аксарият таҳририятларнинг аҳволи шундай. Шу хоналарда совуқдан пальтосига ўралиб ўтирган журналистлар мониторга термилиб тумандаги ижтимоий аҳволни ёритсинми ёки обуна масаласини ўйласинми? Муаммони олиб чиқса, аранг «яшаб» турган таҳририятига ҳокимлик обуна бўйича ёрдам бермайди. Ҳокимлик манфаати билан чекланса, аудиториясини йўқотади. Обунадан ташқари ҳудудий нашрларда шахсий нашриёт йўқ, қоғоз муаммо, ёш кадрлар етишмайди, оддийгина иш қуроли бўлган компьютер кам, фотоаппаратлар ҳам алмисоқдан қолган... Шундай таҳририятлар йўқ дейсизми?

Вилоятларнинг туман газеталари йилдан-йилга ўқувчиларини йўқотиб бормоқда, молиявий аҳволи эса яхши эмас. Обуна масаласи доимгидек муаммо. Одамлар газеталардан узоқлашмоқда, газеталар эса одамларнинг асл муаммоларидан йироқлашиб кетган. Журналистлар, газеталар аҳволини яхшилаш учун қаратилган анжуманларда асосан уларнинг хатолари, камчиликлари эсланмоқда ва таҳририятларнинг ҳақиқий аҳволидан узоқ бўлган тавсиялар берилмоқда. Куни кеча Тошкентдаги «City Palace» меҳмонхонасида ана шундай анжуманларнинг навбатдагиси ўтказилди.

Муаммолар ва хатолар саналди, ечимлар эса...

Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги билан ҳамкорликда «Нашрларнинг бугунги ҳолати: менежмент ва маркетинг йўналишларидаги муаммолар ва уларни яхшилаш бўйича таклифлар» мавзусидаги семинар-тренинг ўтказди. Унда бир қанча мутахассислар, вилоятлардан ташриф буюрган босма оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев сўзга чиқди. У бугунги туман газеталаридаги аҳвол ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг айтишича, вилоят, туман газеталарида реал ижтимоий ҳаёт акс этмаяпти. Мисол учун, Оққўрғондаги ариққа тушган «олтовлон» ҳақида биронта газета ҳам ёзмаган. Бу ҳақда деярли барча электрон нашрлар жар солди. Газеталар улардан олиб, босиши ҳам мумкин эди, дейди у. Ундан ташқари, Лазиз Тангриевнинг қайд этишича, мажбурий меҳнат муаммоси ҳам биронта газетада кўтарилмаяпти. Газеталарнинг моддий аҳволи оғирлиги ҳам бор гап. Кўпгина газеталарда 30 йил аввалги эскича ишлаш тизими ҳукм сурмоқда. Уларнинг ташқи дизайнида ҳам ўзгаришлар сезилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тўлдириладиган нашрлар ҳам талайгина. Кўпгина газеталар қарор ва фармонларни фарқига бормайди. Битта туман газетасида эълон қилинган мақолада туман халқ таълими бўлимининг номи олти хил кўринишда ёзилганига гувоҳ бўлдим, дейди у.

Нашрларда имловий хатолар ҳаддан ташқари кўп учрамоқда. Хатолари туфайли иши судга оширилган журналлар ҳам бор.

Қишлоқ таҳририятларида Ғарб тажрибаси

Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов танқидлар билан бирга нашрларнинг моддий аҳволини яхшилаш учун тавсиялар берди. У таҳририятлар учун кредит маблағини ажратувчи медиабанк ташкил этишни таклиф қилди. Кредитни олиш ўзи бир муаммо, уни узиш эса... тушунтиришга қалам ожизлик қилади. Стол атрофида йиғилиб Ғарб тажрибалари ҳақида гапириш нақадар осон. Чет эл тажрибаси ҳақида гапираётган бўйинбоғ таққан мутасаддилар асли реал вазият билан танишмикан? Жамоаси 6-10 кишидан иборат бўлган баъзи таҳририятлар маркетинг ҳамда кредитни ёпиш масаласи билан шуғулланадими ёки ижтимоий ҳаётдаги муаммоларни кўтариб чиқадими? Ўзи бошдан-оёқ муаммонинг ўзи бўлган туман нашрлари бўйнига яна кредит муаммоси оғир бўлмасмикан? Яна улардан биз халқ дардини олиб чиқишни кутамиз. Таҳририятлар қарзини узаман деб бор 4 дона компьютер ва эски мебелларидан ҳам ажралиб қолмайдими?

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти Назира Тошпўлатованинг фикрича, медиабанк тизими таҳририятларга ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.

Муассисдан алоҳида ўзи кредит олиб иш юритган нашрлар долзарб муаммоларни олиб чиқиб, аудиториясини кенгайтириб қарзларини ёпиши мумкин. Бироқ туман газеталари вакилларининг айтишича, бу тажрибани қўллаш мушкул. Чунки аксарият нашрларда маркетинг бўлимининг ўзи мавжуд эмас. Обуна ҳам, таҳририят иши ҳам биргина журналист зиммасида. Ижтимоий ҳаётни интернет нашрлари каби фаол ёритишда техник имкониятлар ҳам етишмайди. Шу ўринда нашрларнинг электрон варианти йўқлигини танқид остига олиш ҳам ўринсиз. Туман газеталарида оддийгина мақолани чоп этиш учун қоғоз муаммо бўлиб турганда, биз улардан яна нималарни талаб қиляпмиз?

«Ҳур диёр, бепоён дала...»

Ҳудудий нашрлар ҳамон қоронғи хоналарда ўтириб, «фаровон ҳаёт», «ҳур диёр» ва «бепоён дала» ҳақида ёзишдан чарчамаяпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникация университети доценти Беруний Алимов ўз таҳлилларини келтирди. Эксперт йил давомида республикамизнинг бир қанча вилоятларида бўлиб, у ердаги нашрларда кўзга ташланаётган камчиликларни ўрганган. Газеталар танг аҳволи ҳақида ёзар эканмиз, уларда нафақат шароит, балки ёзиш услублари ҳам ўтган даврни эслатишини айтиб ўтиш жоиз.

Эксперт Беруний Алимов ҳудудий нашрлар ва қисман республика газеталарида ҳам кўзга ташланаётган камчиликларни санаб ўтди.

Унинг фикрича, бугунги мақолаларда ортиқча гаплар, эмоционал бўёқлар кўп. Журналистлар мақолада мутахассис фикрини эмас, кўпроқ ўз позициясини илгари суради. Долзарб бўлмаган мавзуларда катта публицистик мақолалар берилади, интернет сайтларидан материаллар тўлиқ кўчирилиб босилади, тадбирларнинг пресс-релизлари тўлиғича эълон қилинади. «Одамларга тадбирлар эмас, янгиликлар керак», дейди мутахассис. Умуман олганда, камчиликлар кўп, янгиланишлар эса оз.

Хулоса...

Анжуманда мутахассислар мавжуд камчиликларни санаб ўтди, мутасаддилар танқидларни аямади. Аввалги анжуманларда айтилгани каби яна хориж тажрибалари гапирилди, газеталарга янгича ишлаш принциплари ўргатилди. Бироқ хориждаги шароитга эга бўлмаган таҳририятларга уларнинг йўлини ўргатишдан наф бормикан? Бу худди ракетани кўрмаган одамга уни бошқаришни ўргатишга ўхшайди. Узоқдан келган ҳамкасбларимиз бироз янгилик ва тажриба олган ҳолда яна ўз қоронғи хоналарига, ўз муаммоларига қайтиб кетдилар.

 

Анора СОДИҚОВА

(uza.uz)




Ўхшаш мақолалар

Бир ногирон инсон нафақаси атрофидаги «ўйин»лар

Бир ногирон инсон нафақаси атрофидаги «ўйин»лар

🕔13:43, 16.11.2018 ✔20

Масъуллар жим, мутасаддилар «бехабар» ва… қуруқ ваъдалар

Батафсил
ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

🕔16:42, 08.11.2018 ✔66

Овқатдан заҳарланиш нега кўпаймоқда? Бунга ким айбдор? Уларни текширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?

Батафсил
Одатий тадбир ёки  азалий муаммо

Одатий тадбир ёки азалий муаммо

🕔16:41, 08.11.2018 ✔51

Совуққина қоронғи хона, 2-3 та эски компьютер, бир четда тахи бузилмаган газеталар, стол устида чойнак ва чойдан сарғайган пиёла...

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бир ногирон инсон нафақаси атрофидаги «ўйин»лар

    Бир ногирон инсон нафақаси атрофидаги «ўйин»лар

    Масъуллар жим, мутасаддилар «бехабар» ва… қуруқ ваъдалар

    ✔ 20    🕔 13:43, 16.11.2018
  • ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

    ЗАҲАРГА АЙЛАНАЁТГАН ТАОМЛАР

    Овқатдан заҳарланиш нега кўпаймоқда? Бунга ким айбдор? Уларни текширишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?

    ✔ 66    🕔 16:42, 08.11.2018
  • Одатий тадбир ёки  азалий муаммо

    Одатий тадбир ёки азалий муаммо

    Совуққина қоронғи хона, 2-3 та эски компьютер, бир четда тахи бузилмаган газеталар, стол устида чойнак ва чойдан сарғайган пиёла...

    ✔ 51    🕔 16:41, 08.11.2018
  • Оилада бирйўла 4 йўқотиш...  Вазирлик нима дейди? 

    Оилада бирйўла 4 йўқотиш... Вазирлик нима дейди? 

    Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда яшайдиган фуқаро А.Акбаров хонадонида 2018 йил 31 октябрь куни қайд этилган гуруҳли овқатдан заҳарланишда гумон ҳолати бўйича Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика бош давлат санитария шифокори С.Саидалиев расмий  ахборот берди:

    ✔ 91    🕔 19:02, 01.11.2018
  • Диққат, sms:  «Пиёда, қоидани буздингиз»

    Диққат, sms: «Пиёда, қоидани буздингиз»

    Пойтахтимиздаги «Алишер Навоий» ва «Амир Темур» кўчаларини боғлайдиган чорраҳада турибман. Соатга қарадим-да, пиёдаларни кузата бошладим. Мақсадпиёдалар йўлакчасидан ўтиш пайтида қанча фуқаро қоидабузарликни содир этишини кузатиш. Вақт кетди...

    ✔ 81    🕔 19:01, 01.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар