Етти кун      Бош саҳифа

Автомобилни интернет орқали сотиб олинг

«Ўзавтосаноат» АЖ GM Uzbekistan автомобилларини харид қилиш бўйича онлайн режимида интернет ва мобиль иловасини таклиф қилмоқда.

Мижозлар энди uzavtosavdo.uz сайти орқали, шунингдек, Android ва iOS мобиль телефонларига Uzavtosavdo иловасини юклаб олган ҳолда автомашина сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Бунинг учун фойдаланувчи Идентификациянинг ягона тизими (One ID)дан рўйхатдан ўтиши лозим. Агар электрон рақамли имзо бўлса, автомобилни хорижда туриб ҳам харид қилиш мумкин.

Фойдаланувчи автоулов русуми, модификацияси, ранги ва ҳатто дилерлик марказини танлай олади. Бундан ташқари, автомобиль учун тўлиқ ёки қисман тўловни амалга ошириш имкони ҳам мавжуд. Мазкур жараёнларнинг барчаси автоматлаштирилган.

Харидорга навбат рақами ва дилердаги автомобиллар сони ҳақида маълумотлар берилади. Агар унга зарур бўлган автомашина дилерда йўқ бўлса, буюртма тўғридан-тўғри автомобиль заводига юборилади.

Харидор шартнома ва автомобилнинг индивидуал VIN-рақамига эга бўлади. Шундан сўнг у дастлаб танланган автомобилнинг умумий қийматидан 3 фоизини банк картаси орқали ўтказиши ва кейинчалик қолган суммани тўлаб бериши лозим.

«Савдонинг эски тизимига билдирилган норозиликлар ва шикоятларнинг асосий сабаби шартнома олиш, тўловларни тўлаш бўйича узундан-узоқ навбатлар, шундан сўнг автомобилнинг ўзини узоқ кутиш билан боғлиқ эди. Бунинг боиси автомобиль олиш муддатини номаълум муддатга чўзувчи ноинсоф одамлар томонидан яратилган сохта навбатлар эди. 3 фоизли аванс тўловининг жорий этилиши мазкур сабабларни йўқ қилиш ва харидорга энг қисқа муддатларда автомобилни етказиб беришга хизмат қилади» — дейилади компания хабарида.

Uzavtosavdo иловаси харидорга барча жараёнларни бошиданоқ назорат қилиш имконини яратади. Фойдаланувчилар ўз навбати ва автомобилни олиш санасини билиб боришади.

Яна бир қўшимча қулайлик: энди автомобил харидорнинг уйигача бепул етказиб берилади.




Ўхшаш мақолалар

Солиқ амнистияси —  1 июлга қадар

Солиқ амнистияси — 1 июлга қадар

🕔14:26, 10.01.2019 ✔33

Қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш — солиқ амнистияси яна давом эттирилади.

Батафсил
Муаммолар ягона электрон тизимда

Муаммолар ягона электрон тизимда

🕔14:26, 10.01.2019 ✔32

Жорий йилнинг 1 апрелидан қуйидагиларни қамраб олувчи республика бўйича ягона электрон ахборот тизими жорий этилади:

Батафсил
2019 йилда болалар боғчаси учун тўлов қанчага ошади?

2019 йилда болалар боғчаси учун тўлов қанчага ошади?

🕔14:25, 10.01.2019 ✔36

Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари бўйича индексация фоизи кўрсатилган ҳолда болалар боғчаси учун тўловнинг амалдаги ва 2019 йил 1 майдан жорий этиладиган миқдорларининг солиштирма жадвали Norma.uz томонидан тақдим этилди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Солиқ амнистияси —  1 июлга қадар

    Солиқ амнистияси — 1 июлга қадар

    Қатъий белгиланган солиқ ва ушбу қарздорлик учун ҳисобланган пенялар бўйича қарздорликни, шунингдек, молиявий жарималар ва суд харажатлари бўйича ҳисобланган қарздорликни ҳисобдан чиқариш — солиқ амнистияси яна давом эттирилади.

    ✔ 33    🕔 14:26, 10.01.2019
  • Муаммолар ягона электрон тизимда

    Муаммолар ягона электрон тизимда

    Жорий йилнинг 1 апрелидан қуйидагиларни қамраб олувчи республика бўйича ягона электрон ахборот тизими жорий этилади:

    ✔ 32    🕔 14:26, 10.01.2019
  • 2019 йилда болалар боғчаси учун тўлов қанчага ошади?

    2019 йилда болалар боғчаси учун тўлов қанчага ошади?

    Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказлари бўйича индексация фоизи кўрсатилган ҳолда болалар боғчаси учун тўловнинг амалдаги ва 2019 йил 1 майдан жорий этиладиган миқдорларининг солиштирма жадвали Norma.uz томонидан тақдим этилди.

    ✔ 36    🕔 14:25, 10.01.2019
  • Бемор болаларга совғалар

    Бемор болаларга совғалар

    Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган

    ✔ 52    🕔 17:24, 27.12.2018
  • Оилавий бахт ошёни

    Оилавий бахт ошёни

    Тошкент вилоятида жисмоний имконияти чекланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 12 оилага янги уйлар калити топширилди, дея хабар берди ЎзА.

    ✔ 50    🕔 17:23, 27.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар