Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Газ ускуналари тафтишдан ўтказилади

Сўнгги пайтларда ҳудудларда кўп қаватли уйлар, якка тартибдаги уй-жойларни иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари кўп учрамоқда.

Газ ускуналари тафтишдан ўтказилади

Оқибатда хонадонларда ёнғин ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бериб, одамлар ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етмоқда. Уларнинг аксарияти табиий газ ва муқобил ёқилғи турларидан ҳамда печлардан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани, табиий газ тармоғига нотўғри уланиш, иситиш мақсадида газ плиталарини ёқиб қўйиш ҳамда дудбуронларнинг носозлиги оқибатида келиб чиқмоқда.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ иситиш тизими ва ёқилғидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш мақсадида, хонадонларнинг ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналар қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказилади:

■ кўп квартирали уйлардаги газ плиталари (бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда) икки йилда бир марта;

■ якка тартибдаги тураржойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари – бир йилда бир марта; 

■ профилактик хизмат кўрсатиш – ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал;

■ тураржойлардаги дудбурон ва вентиляция каналлари – ҳар йилги иситиш мавсумидан олдин.

Текширувлар натижасида ички газ тармоқлари, газда ишловчи қурилма ва ускуналар, дудбурон ва вентиляция каналларининг созлиги далолатнома билан қайд этилади. Шунингдек, газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларга газ приборларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича эслатма топширади. Эслатмада газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари қайд этилади.

Солиқ органлари қўлбола усулда ясалган но­стандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича рейдлар ўтказади.

Газ таъминоти ташкилоти тасдиқланган тарифлар бўйича истеъмолчиларнинг ёзма ёки электрон буюртмалари асосида газдан фойдаланиш ускуналарини қуйидаги муддатларда таъмирлайди:

► табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол;

► овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

► иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;

► иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;

► газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.




Ўхшаш мақолалар

Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔4

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔6

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Пакет нега пулли?

Пакет нега пулли?

🕔21:21, 13.02.2019 ✔41

Ундан воз кечиш вақти етмадими?

Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 4    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 6    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 41    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 35    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

    ✔ 77    🕔 23:26, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар