Даромад манбаи      Бош саҳифа

Чарчоқларни йўқотадиган даромад қанча?

Кўп суғорилса, узумининг шираси камаяди, натижада майизнинг ҳам шираси қочади.

Чарчоқларни йўқотадиган даромад қанча?

Вилоятларимизда токларни кўмиш деярли якунига етмоқда. Негаки, келгуси йил ғамини ҳозирданоқ ейиш керак. Айниқса, томорқадаги узумларни кесиб, қўндоқлаб кўмиш ҳам тузуккина тажриба ва малакани талаб қилади. Бу, ўз навбатида, келгуси йил ҳосил чўғига ҳам таъсирини кўрсатади.

— Токларни тўғри кесишда  гап кўп, — дейди қўшработлик деҳқон Сами МАВЛОНОВ. — Шахсан ўзим касалланган, занг тушган шохларини кесиб ташлайман. Улардан ток қаламчалари ҳам олмаслик керак. Бундай ток паллалари ўтиндан бошқасига ярамайди. Ток новдаларини ёшартириб ҳам туриш керак.

— Томорқангизда қанча ер ва қайси навдаги токлар бор?

— Олтмиш туп яхши ҳосил берадиган токимиз бор. Навларига келсак, «Қора кишмиш», «Каттақўрғон маскаси», «Чарос», «Ҳусайни», «Оқ майда» бор. Аммо уларни алоҳида-алоҳида қаторларга экканман. Нега деганда бирови кўп сув талаб қилади, бошқаси сувга унча талабчан эмас. Шу боис аралаш экмаган яхши. Бозор учун ток, ўрик, олма кўчати тайёрлаймиз.

— Боғбонлик қилаётганингизга қанча бўлди?

— Ўттиз йилча бўлиб қолди. Отамдан ток парваришлаш, узум ва майиз олишни ўрганганман. Ҳозир икки ўғлим менга ёрдам беряпти. Узумчиликни анча яхши тушуниб қолишган. Лекин биттаям осма токимиз йўқ. Улар томорқамизда ер бағирлаб ўсади. Тўнгак, тош қўйиб кўтариб қўямиз, албатта. Аммо бу йил сув кам бўлиб, камроқ ҳосил олдик. Дашт ҳудудида яшаймиз, тупроғимиз бироз қум аралаш, нам тез қочади.

— Даромад-чи?

— Шуни сўраманг-да, иним! Баракаси учмасин, деб сиздан бошқаларга ҳам айтмайман. Агар узумчиликдан йўл-йўриқ кўрсатиш, тушунтириб бериш, кесишни ўргатиш бўлса, қўлимдан келганча, бемалол. Бироқ ҳар бир боғбоннинг ўз усули бўлади, деган гаплар ҳам бор. Бировники бошқасига тўғри келмай қолиши ҳам мумкин. Бу кўпроқ жой, тупроқ ва иқлим билан боғлиқ бўлади. Хуллас, томорқадаги токзоримдан оладиган даромадимдан нолимайман. Худога шукр, яхши. Тўғри уйдан олиб кетадиган харидорларимиз бор. Бир сўз билан айтганда, меҳнат қилганга даромад, ризқ-насиба ўзи келаверар экан. Олинган даромад чўғини кўриб, чарчоқлар ҳам жойида унут бўлади, кайфиятингиз кўтарилади.

— Ток кўмиш ҳақида ҳам тўхталсангиз?

— Бунинг унча қийин жойи йўқ. Бизда токлар ер бағирлаб ўсишини айтдим. Кесиб, қўндоқлаб бўлгандан сўнг тупроқ ташлаб кўмилади. Токнинг бирор новдаси ёки шохи чиқиб қолмаслиги керак. Бўлмаса, қиш совуғи уриб, касалланади. Тупроғи қалинроқ бўлгани яхши. Кўмгач, ерга гўнг сочиб чиқамиз. Баҳорда ерни ағдариб, токларни очаётганда аралашиб кетади. Кимёвий препаратларни ишлатмаймиз ҳисоб. Қиш ойларида бир-икки кўллатиб сув қўйса, ундан ҳам яхши. Эрта баҳорда тупроқнинг нами яхши бўлади, яна турли зараркунандалар йўқолади. Токнинг тагидан ҳаво ўтиб туриши керак. Агар улар хомтокдан кейин зич бўлиб қолса, тагидаги ҳаво димиқиб, ток касалланади.

— Токларни қандай суғорасиз?

— Вақти бўлганда эмас, чанқашига қараб суғорамиз. Буни отам ўргатган. Агар кўп суғорилса, узумининг шираси камаяди, натижада майизнинг ҳам шираси қочади. Кейин токларнинг тагини бегона ўт босади. Бизда токларнинг остидан асосан, шўра ўсиб чиқади. Токларни суғоргач, уларни ер ҳали лойлигида қўлда илдизи билан юлиб олиб ташлаймиз. Бўлмасам, бор намни шўра ўзига тортиб олиб қўяди. Хуллас, чанқай бошлаган токларни кечаси қондириб суғоришга ҳаракат қиламан. Агар кундузи суғорилса, сувнинг анчагина қисми иссиқда ҳавога буғланиб кетади.

— Томорқангизда яна нима етиштирасиз?

— Картошка-пиёз, сабзи-шолғом, помидор-бодринг дегандек. Озгина ерга, рўзғор учун. 5-6 туп ўрик, олма дарахтлари ўсади. Шунингдек, 15-20 та товуқ, 10 та қўй, икки сигиримиз бор. Бу йил пенсияга чиқдим. Бу ёғига токларнинг ичида, бошқа юмушлар билан ғимир-ғимир юрамиз-да!..

 

Нўрпўлат НУРҚУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

🕔17:31, 13.12.2018 ✔12

Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

Батафсил
Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

🕔17:31, 13.12.2018 ✔11

Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

Батафсил
Бир ҳовлидаги ризқ

Бир ҳовлидаги ризқ

🕔16:08, 29.11.2018 ✔77

Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ёш фермернинг  муваффақиятли одимлари

    Ёш фермернинг муваффақиятли одимлари

    Қуйичирчиқлик ёш фермер Дилмурод Тўрақулов «Ёшларкелажагимиз» давлат дастури доирасида банкдан имтиёзли кредит олиб, ўз фаолиятини кенгайтирди. У бугун энг омадли фермерлардан бири.

    ✔ 12    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Кимларнинг қарзи  кечиб юборилди?

    Кимларнинг қарзи кечиб юборилди?

    Тадбиркор фаолияти давомида баъзан таваккал қилишига тўғри келади. Шундай пайтда у «куйиб» оқибатда қарзга ботиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Айтиш керакки, бугун давлатимиз бундай аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга ёрдам тариқасида оғирини енгил қилмоқда.

    ✔ 11    🕔 17:31, 13.12.2018
  • Бир ҳовлидаги ризқ

    Бир ҳовлидаги ризқ

    Қўй-эчкиларнинг жойи алоҳида. Бунга «нозиктаъб» эчкиларнинг уришқоқлиги сабаб.

    ✔ 77    🕔 16:08, 29.11.2018
  • «Муҳими — ўзим, келиним  ва синглим ишлимиз»

    «Муҳими — ўзим, келиним ва синглим ишлимиз»

    Бир неча йилдан бери тадбиркор сифатида иш бошлашни режалаштириб юрган қизилтепалик Истат НОРҚУЛОВА ниҳоят банкдан кредит олиб тикув цехи ташкил этди. ​​​​​​​

    ✔ 56    🕔 16:08, 29.11.2018
  • Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    Энди саҳрода тарвуз етиштирилади

    «Агар ишонмасангиз, эрта баҳорда келинг ва ўз кўзларингиз билан кўринг».

    ✔ 98    🕔 17:31, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар