Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Анор муаллим: «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

Анор муаллим — Озарбайжон халқ ёзувчиси. Кўплаб давлатларда турли тилларда чоп этилган элликдан зиёд китоблар муаллифи.

Анор муаллим:  «Cўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади»

«Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати», «Қизил лимузин», «Дада Қўрқут», «Ваҳима» каби роман ва ҳикоялари ўзбек тилига ўгирилган. Адибнинг «Меҳмонхона ҳужраси», «Дантенинг юбилейи», «Мен, Сен, У ва телефон», «Тахмина» сингари асарлари ҳам китобхонлар орасида севиб ўқилади.

У 2014 йили Туркийзабон мамлакатлар ёзувчилар уюшмасининг биринчи раиси этиб тайинланди.

— Анор муаллим, йигирма ёшли Анорга ўзингизнинг ҳозирги тажриба чўққисидан туриб нима деган бўларди­нгиз?

— Мен унга ёзувчиликнинг машаққатлари ҳақида сўзлаб берган бўлардим.

— Таъкидлаганингиздек, яратилган асарни ёзувчи эмас, вақт баҳолаши лозим. Ёзувчи Анорнинг ижодини вақт ҳукми муносиб баҳолай олдими?

— Асарларимга адабий танқидчилик ва матбуот томонидан эътибор берилмади, десам, ношукрлик бўлади. Мен ҳақимда Озарбайжонда ҳам, Россияда ҳам, Туркияда ҳам ёзишди. Лекин ҳали ҳам асарларим борасидаги сўнгги фикрни вақтнинг ўзи айтади, деб ўйлайман. Бу ҳақда кейинроқ, келажакда баҳслашган маъқул.

— Китобларингиз ўттиздан ортиқ тилларга таржима қилинган. Асарларингизни хорижда қандай қабул қилишади?

— Бу борада ўзим билган давлатлар ҳақида айтишим мумкин. Россия, МДҲ мамлакатлари, Туркия, Венгрия, Германияда китобларим ҳар сафар илиқ кутиб олинади.

— Озарбайжон адабиёти хорижда қанчалик машҳур ўзи?

— Хорижда китоблари тез-тез нашр этилиб турадиган бизнинг ва кейинги авлод ёзувчиларидан Эльчин, ака-ука Ибрагимовлар, Чингиз Абдуллаев, Камол Абдуллани айтишим мумкин. Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги Таржима маркази томонидан давлатлараро адабий алоқаларимиз яхши йўлга қўйилган.

— Бир замонлар «Халқлар дўстлиги — адабиёт дўстлиги» деган шиорлар бўларди. Бу шиор ҳозирда қанчалик долзарб? Бадиий адабиёт халқларни бирлаштира оладими?

— Менинг назаримда, фақат адабиётгина, худди санъат сингари, халқларни бирлаштириши, улар бир-бирини яхшироқ тушунишига хизмат қилади. Айни замонда «адабиёт дўстлиги» ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Бугун адабиёт мисли кўрилмаган даражада халқларни бир-бирига яқинлаштириши мумкин. Ҳозирда бу жараён зарурроқ, узвийроқ, табиийроқ ва самимийроқ тус олиши даркор.

— Сир эмас, биз инновациялар ва технологиялар замонида яшамоқдамиз. Ёшлар тобора камроқ кутубхонага бориб, кўпроқ электрон китобларга мурожаат қилаётганига нима дейсиз?

— Ушбу фактга мен минг афсус-надомат-ла қарайман. Шу билан бирга, бу замона зайли эканини ҳам англаб тураман.

— Сизнингча, ҳар бир инсон учта қайси китобни ўқиши лозим?

— Агар бунга дин нуқтаи назаридан ёндашсак, энг муҳимлари сифатида иккитасини: Қуръони карим ва Инжилни айтган бўлардим. Агар бадиий адабиётга келадиган бўлсак, жаҳон адабиёти хазинасидан асосий асарлар сифатида учта китобни танлашнинг имкони йўқ-ку.

— Озарбайжон халқининг энг асосий китоби сифатида қайси асарни айтган бўлардингиз?

— Фикри ожизимча, бу халқимизнинг ўлмас эпоси бўлмиш «Китоби Дада Қўрқут»дир. Бу китобга ҳаётимнинг турли йилларида мурожаат қилиб турганман ва ҳозиргача ушбу китоб мутолаасидан зерикмайман. Ушбу эпос асосида қисса ва «Сўнган гулхан ёғдуси» номли икки серияли фильмнинг сценарийси, яна-тағин «Дада Қўрқут олами» эссемни битганман.

— Бугунги кунда ёзувчиларни қандай мавзулар қизиқтир­япти?

— Замонавий адабиётга бир бутун қилиб баҳо бериш қийин. Замонавий адабиётда руҳий-маънавий мазмунсиз асарлар ҳам бор. Сўз санъатининг чинакам тимсоллари ҳам бор. Бинобарин, ўқувчилар ҳам турфа — бирлари қуруқ сюжетнинг кетидан қувса, бошқасини асарнинг фалсафий теранлиги қизиқтиради.

— Асарларингизнинг танқид қилинишига қизиқиб турасизми?

— Мен учун турфа рангдаги ҳамд-санолардан кўра, кескин бўлса ҳам мулоҳазага тортувчи танқид афзал. Аммо ҳасад ёки нафрат туфайли ғазабга тўла, кўпчиган танқидни ҳам қабул қилмайман.

— Агар чет эл ёзувчиларидан бири Озарбайжон ҳақида китоб ёзишга майл билдирса, унга нима деб маслаҳат берган бўлардингиз?

— Мен ўша ёзувчига, аввало, халқимизнинг тарихи билан бафуржа танишишини, бугунги кундаги энг оғриқли нуқтамиз бўлмиш Қорабоғ жанжалларини синчиклаб ўрганмоғини маслаҳат берган бўлардим.

 

Салатин МИРЗОЕВА

суҳбатлашди.

Манба: «Day.Az» нашри, 2018 йил, 28 апрель. 

Рус тилидан

Саиджалол САИДМУРОДОВ

таржимаси.




Ўхшаш мақолалар

Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔42

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔87

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Мактуб

Мактуб

🕔15:41, 07.06.2019 ✔120

Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 42    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 87    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 120    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 104    🕔 15:40, 07.06.2019
  • Эл одамлари

    Эл одамлари

    Ёзувчи Анвар Суюн навбатдаги китобини китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Муаллифнинг «Тафаккур» нашриётида чоп этилган «Эшмонбек» китобидан бир қисса ва тўрт ҳикоя ўрин олган.

    ✔ 120    🕔 11:13, 31.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар