Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

БАХТ КАЛИТИ ҚАЕРДА?

Бахтнинг пойдевори оиладан бошланади. Эр-хотин биргаликда бахтли турмуш кечирса, келажакда фарзандлари ҳам, албатта, бахтли инсон бўлишади.

БАХТ КАЛИТИ ҚАЕРДА?

Олимлар фарзанди бахтли бўлиши учун ота-оналар бажариши керак бўлган қуйидаги вазифаларни санаб ўтишган.

Меҳрингизни аяманг

Болага бериладиган пул ва совға-саломларнинг ҳеч бири ота-онанинг фарзанди билан беш дақиқалик суҳбати ўрнини босолмаслигини унутманг. Бола ўзига ишонч, ҳимоя кучини сизнинг меҳрингиздан олади.

У хато қилиши, ўйламай қарор қабул қилиши мумкин, лекин сиз уни меҳр-муҳаббатингиздан шубҳа қилишига имкон берманг. Фарзандингиз уни ўз ҳолича яхши кўришингизни сезиб турсин.

Намуна бўлинг

Фарзандингизга қандай намуна бўлганингиз келажакда у ўзига умр йўлдош танлаётганида, албатта, ўз таъсирини ўтказади. Агар сиз яхши ота-она бўлсангиз, фарзандингиз умр йўлдоши сизга ўхшаган бўлишини истайди, ўз фарзандига сиз каби ота ёки оналик қилади.

Қизиқишларини инобатга олинг

Бола улғаяркан, унинг қизиқишлари ҳам ўзгариб туради. Баъзан унинг севимли машғулоти сизга ёқмаса-да, кескин танқид қилишга шошилманг. Унинг мурғак қалбига озор етказиб қўйишингиз мумкин. Сиз тақиқламоқчи бўлган, шунчаки, бир машғулот бўлиб кўринган юмуш фарзандингиз эгаллайдиган касбга айланиши мумкинлигини унутманг.

Бир-бирингизга меҳрибон бўлинг

Бир-бирингизга бўлган меҳрингизни болангиз ҳам ҳис қилиб улғайса, сизга бўлган ҳурмати ҳеч қачон йўқолмайди. Бу келгусида уларнинг оиласи мустаҳкамлигига пойдевор бўлади.

Ундан узоқлашманг

Балоғат ёши ҳар хил кечади. Бу ёшда бола қўрс, жиззаки, қайсар бўлиб қолиши мумкин. Шундай бўлса-да, бу вақтда сиз унга ҳар доимгидан ҳам кўпроқ керак бўласиз. Фарзандингиздан узоқлашманг, туйғу, муаммо ва қизиқишларига бефарқ бўлманг, кун тартибидан хабардор бўлинг. Сиз уни доим тинглашга, қўллаб-қувватлашга тайёр эканингизни унутмасин.

Бола бу даврдан ота-она кўмаги билан ўтса, келгуси ҳаёти ҳам шу тартибда давом этади.

Биргаликда бажаринг

Фарзандингизни спорт машғулотларига олиб боринг. Ёшликдан спорт билан шуғулланиш ҳам жисмонан, ҳам руҳан тетиклаштириш билан бирга, кучли ирода, ўзига нисбатан ишонч туйғуларини шакллантиради.

Байрам, туғилган кун ва бошқа шодиёналар эсда қоладиган, кутилмаган совғаларга бой бўлсин. Оилавий саёҳат ёки қизиқарли тадбирлар ўтказинг. Болангизнинг ҳаётида қувончли лаҳзалари кўп бўлса, у ўзини шунча бахтли ҳис қилади.

Ишдаги муаммоларни уйга кўтариб келманг. Оилавий тадбир, суҳбатлар ташкиллаштиринг ва унда ҳамма иштирок этсин. Бу аввало, оила бирдамлигини таъминлайди, шунингдек, оила бошқарувида фарзандларга намуна бўлади.

Энг муҳим дамларда ёнида бўлинг

Фарзандларингиз эришган ютуқ, муваффақиятга эътиборсиз бўлманг, аксинча, уларни рағбатлантиринг. Рағбат бундан ҳам юқори марраларга эришишга ундайди. Эътиборсизлик эса, иштиёқни сўндиради.

У эришган натижа сизни бефарқ қолдирмаслигини билса, ўзини ҳам сизга керакли инсон, деб ҳисоблайди.

Наргиза ДАМИНОВА

тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

🕔09:21, 28.09.2020 ✔2579

ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

Батафсил
ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

🕔09:08, 28.09.2020 ✔2590

«Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

Батафсил
УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

🕔09:07, 28.09.2020 ✔2560

Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ТУҒИЛИШДАН ОЛДИНГИ ҲАЁТ

    ёхуд уч зулмат ичидаги ёруғлик

    Оламдаги ҳар бир ҳодиса сабаб ва қонуниятларсиз вужудга келмайди. Аллоҳ таоло табиат ҳодисаларини бир-бири билан мустаҳкам боғланган қонунлар асосида барпо бўлишига боғлиқ қилиб қўйган. Бу қонуниятлар шунчалик дақиқ ва мукаммалки, уларнинг бири издан чиқса, бошқасига таъсир қилмай қолмайди.

    ✔ 2579    🕔 09:21, 28.09.2020
  • ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    ФАРЗАНДИНГИЗ ЧАПАҚАЙМИ?..

    «Мажбурий ижро»ни тўхтатинг

    Сизга ҳам чап қўлда ёзадиган ёки асосий юмушларни чап қўл орқали бажарадиган инсоннинг ҳаракатлари ғалати туюлганми ҳеч?

    ✔ 2590    🕔 09:08, 28.09.2020
  • УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    УЙДАГИ ЭРТАК ҚАҲРАМОНЛАРИ

    Болажонлар ўзлари биладиган эртак қаҳрамонлари ёки ҳайвонларга эга бўлишни ёқтиришади. Моҳир педогог Азиза Жумамуротова бу эҳтиёжнинг ўрнини тўлдиришнинг ажойиб йўлини топди.
     

    ✔ 2560    🕔 09:07, 28.09.2020
  • БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН  ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия  фақат мактабга боғлиқ эмас!

    БОЛАЛАРГА СИНГДИРИЛАЁТГАН ИЛЛАТЛАР ёхуд тарбия фақат мактабга боғлиқ эмас!

    Айрим ёш ота-оналар боланинг фақат индивидуал ривожланиши билан ўралашиб қоладилар. Уларга баъзида ҳайрон қоласан. Фарзандининг чақалоқлигиданоқ ундан «вундеркинд»ни шакллантиришга ҳаракат қилади. Албатта, ҳаммамиз ҳам фарзандимиз кун келиб даромадли касбнинг муваффақиятли эгаси бўлишини хоҳлаймиз. Уларни шундай тарбиялашга интиламиз. Аммо...
     

    ✔ 2867    🕔 13:11, 28.08.2020
  • Ўсмирлик депрессияси

    Ўсмирлик депрессияси

    Ҳайт тарзидан қониқмаслик ва ўзини бахтсиз сезиш қандай оқибатларга олиб келмоқда?

    ✔ 2895    🕔 10:24, 13.03.2020
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар