Спорт      Бош саҳифа

«Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

«Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

Ҳеч эътибор берганмисиз, маҳаллалар, кўп қаватли уйлар атрофида стол тенниси ўйнаб, ўзига хос мусобақа уюштирадиган болаларни учратиш мумкин. Улар агар стол тенниси учун зарур спорт инвентарлари тополмаса, ҳатто, қўлбола усулда тайёрлаб бўлса ҳам, бу ўйин билан машғул бўлишади. Кўпчилик меҳнат жамоаларида эса бу спорт урфга айланган.

Ҳа, стол тенниси — ёшу қари учун бирдек оммабоп спорт турларидан бири. Бу ўйинни хушламайдиган киши йўқ. Бир томондан у инсонга завқ бағишласа, иккинчи тарафдан тенниснинг инсон саломатлигига фойдаси беқиёс. Хўш, одам нима учун стол теннисини ўйнаб туриши керак? У бизга нима беради?

Стол тенниси бўйича Ўзбекистон чемпиони, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби Дилафрўз АЗИМОВА бу ҳақда шундай дейди: 

— Бу спорт билан шуғулланган кишида, биринчи навбатда, кўриш қобилияти яхшиланади. Узоқни яхши кўра олмайдиган, компьютер қаршисида кўп ўтирадиган ёки кўзини бирор хасталикдан даволатган кишиларга стол тенниси катта ёрдам беради. Чунки ўйин вақтида инсоннинг бутун диққат-эътибори фақат коптокда бўлгани боис, кўз қисқа масофа атрофида машқ олади. Шунинг учун стол тенниси билан доимий шуғулланадиганлар орасида кўз шифокорига мурожаат қиладиганлар деярли учрамайди.

Стол тенниси нафас ва юрак-қон томир тизимлари фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Ўйин вақтида бир нечта мураккаб зарба берилади. Бир дақиқада эса 120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка ўргатади.

Бундан ташқари, бу ўйин оёқнинг болдир мускулларини мустаҳкамлайди. Бу эса велоспорт, конькида учиш, футбол, баскетбол, умуман, оёқни кўп ишлатиш талаб этиладиган бошқа спорт турларида жуда асқатади. Тез югуриш, бошланғич тезликни ошириш кўникмасини орттиришда ҳам стол теннисининг ўрни муҳим.

Шу билан бирга, диққатни бир жойга жамлаб, ҳозиржавоб бўлишда бу спортнинг аҳамияти катта. Масалан, аксарият боксчи рақибига тезкор жавоб қайтаришни ўрганиш мақсадида стол тенниси билан тез-тез шуғулланади. Негаки, бу билан улар турлича усулда зарба бериш техникасини ўзлаштиради.

Стол теннисида қоматни сал букиб туриш талаб этилиши сабабли, белида оғриғи ёки умуртқа поғонаси хаста кишиларга тавсия этилмайди. Улар бу касалликдан бутунлай халос бўлганидан кейин стол теннисини ўйнаса бўлади. Ҳомиладор аёллар ҳам вақтинча теннисдан тийилиб тургани маъқул. Лекин стол теннисининг бошқа ножўя таъсирлари йўқ. Демак, бу спорт тури билан ҳамма бемалол машғул бўлиши мумкин.




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔45

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔39

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔47

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 45    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 39    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 47    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 63    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 54    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар