Саломатлик      Бош саҳифа

Ботулизм — ҳаёт учун қанчалик хавфли?

Қишда одамлар консерва маҳсулотларини истеъмол қилишни хуш кўради. Аммо унинг хавфли томони ҳақида ҳамма ҳам билавермайди. Борди-ю уй шароитида тайёрланган консервалар сифати кафолатланмаган бўлса, бу овқатдан заҳарланиш, яъни ботулизм касаллигига олиб келиши мумкин.

Ботулизм — ҳаёт учун қанчалик хавфли?

— Ботулизм — овқатдан заҳарланишлар орасида энг оғир кечадиган касаллик, — дейди Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Нуриддин ТОШБОЕВ. — Айрим фуқаролар сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини кўча-кўйда, дуч келган жойларда аҳолига сотади. Айниқса, уй шароитида турли консерваларни тайёрлаб, савдога олиб чиқади. Уларни истеъмол қилган киши эса ботулизм касаллигига чалиниши мумкин. Консерва маҳсулотлари тайёрлашда зарур технологик жараёнлар, санитария қоида ва меъёрларига риоя қилинмаслиги оқибатида консервага тушган ботулизм споралари (таёқчалари) тез ривожланади ҳамда ўзидан заҳарли токсинлар ишлаб чиқаради.

— Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотида ботулизм таёқчалари келиб чиқмаслиги учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

— Замонавий тиббиёт уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлашни қатъиян ман этади. Агар уй бекаси оила аъзолари, фарзандлари соғлом бўлишини истаса, уни тайёрламагани маъқул. Айниқса, бозор, кўча-кўйда ноқонуний равишда сотилаётган консерваланган маҳсулотларни харид қилмаслик керак. Чунки унда зарур технологик жараёнлар, яъни консерва заводларидаги каби 120-125 градус босим остида ўтказиладиган стерилизация жараёнини бажариб бўлмайди.

Шуни унутмаслик керакки, авваллари ҳам оналаримиз уй шароитида узум, шафтоли, ўрик, беҳи, бодринг, помидор, карам каби мева ва полиз маҳсулотларидан мураббо ҳамда тузламаларни тайёрлашда сирли идишлардан фойдаланган. Бу ҳолда тайёрланган қиём ва тузламаларни истеъмол қилиш бирмунча хавфсиз ҳисобланади.

 Бугун юртимиздаги қай бир савдо мажмуасига кирсангиз, белгиланган талаблар асосида ишлаб чиқарилган шарбатлар ва бошқа консерва маҳсулотларининг барча тури учрайди. Шундай бўлса-да, ушбу маҳсулотларни сотиб олишдан олдин уларнинг сифат сертификатига эътибор беринг.

— Зарарланган консерва маҳсулотини истеъмол қилган кишида қандай аломатлар кузатилади?

— Ботулизм споралари билан зарарланган консерва маҳсулотларининг ташқи кўриниши ва таъмида деярли ўзгариш бўлмайди. Айрим ҳолатларда шиша идишнинг тунука қопқоғи шишади. Бундай маҳсулотни истеъмол қилиб заҳарланган одамда касаллик белгилари пайдо бўлиш жараёни икки соатдан 8-10 кунгача чўзилади. Ҳолсизлик, кўнгил айниши, қайт қилиш, қорин соҳасида оғриқ, жисмлар кўзига иккита бўлиб кўриниши, сўзлашиш ва таомни ютишда қийналиш, бўйин ва оёқ мушакларида тортишиш ҳолатлари кузатилади. Консерва маҳсулоти истеъмол қилинганидан сўнг инсон ўзида беҳузурлик сезса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши керак. Акс ҳолда, касалликнинг оғир асоратлари — юрак-қон томир ва нафас тизими хасталиклари келиб чиқиши ва  бемор ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

— Ботулизмдан заҳарланиш содир бўлганда уни уй шароитида даволаш мумкинми?

— Йўқ, бу қатъиян ман этилади. Ботулизмдан заҳарланиш содир бўлганда, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ва беморни шифохонага жойлаштириш керак. Шифохонада, биринчи навбатда, беморнинг ошқозони ювилади ва ичак энтеросорбентлари (ботулизмни зарарсизлантирувчи дорилар) қўлланилади, шундан сўнг заҳарланишга қарши махсус зардоб юборилади. Бундан ташқари, юракни қувватловчи дорилар, ётоқ режими, парҳез буюрилади ва бемор инфекционист-шифокор назоратида бўлади. Беморга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш касалликнинг асоратсиз кечишига ёрдам беради.

 

«Оила даврасида» мухбири

Бекзод НАСИМБОЕВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Бола қачон касал бўлмайди?

Бола қачон касал бўлмайди?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔16

Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

Батафсил
Лаб қуриши асабдан...ми?

Лаб қуриши асабдан...ми?

🕔17:29, 13.12.2018 ✔12

Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

Батафсил
Эски йўталга даво

Эски йўталга даво

🕔17:29, 13.12.2018 ✔14

Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бола қачон касал бўлмайди?

    Бола қачон касал бўлмайди?

    Совуқ кунларда болаларда шамоллаш, грипп ва йўтал кузатилиб, унинг организмдан чиқиб кетиши кўп вақтни олади. ​​​​​​​

    ✔ 16    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Лаб қуриши асабдан...ми?

    Лаб қуриши асабдан...ми?

    Куз-қиш мавсумида парваришга муҳтож аъзолардан бирилаб. Бу мавсумда уларнинг қуруқлашиши, ёрилиши, нурсиз бўлиб қолиши кузатилади. ​​​​​​​

    ✔ 12    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Эски йўталга даво

    Эски йўталга даво

    Грипп ва шамоллашга қарши курашишда кўпчилик саримсоқдан фойдаланади. Сабаби, унда аллицин бирикмаси бўлиб, антибактериал ва замбуруғларга қарши курашиш хусусиятига эга.

    ✔ 14    🕔 17:29, 13.12.2018
  • Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Ҳомиладорлик тавсия этилмайди. Агар...

    Қандай хасталиклар  бўлажак оналар ҳаётига хавф туғдириши мумкин?

    ✔ 45    🕔 17:41, 06.12.2018
  • Линзалар кўз учун хавфлими?

    Линзалар кўз учун хавфлими?

    Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам берадиган контакт линзалардан фойдаланишнинг нозик жиҳатлари.

    ✔ 63    🕔 16:06, 29.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар