Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Газ ва «свет» Юнусободда экспериментдан ўтказилади

Республикамизда ёнилғи-энергетика ресурсларининг аҳоли учун нархи йилига камида икки марта ўсиши кузатилмоқда. Бу аҳолининг, айниқса, кам таъминланган фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Яқинда мамлакатимизда ёнилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартиришга оид ҳукумат қарори қабул қилинди.  Ҳужжатда энергетика ресурслари нархининг аҳоли истеъмоли ва тўловида табақалаштирилган тизимни тажрибадан ўтказиш масаласи ҳам қўйилган. Унга кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб, Тошкент шаҳрининг Юнус­обод туманида эксперимент тариқасида ёнилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

► аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси бир абонентга ойига — 300 кВт.соат;

► аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси:

— иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уй-жойлар ва хонадонларда яшайдиган бир абонентга ойига — 1000 куб.м;

— бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига —  250 куб.м.

Бунда аҳоли электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда:

■ базавий норма доирасида — белгиланган тариф бўйича;

■ базавий нормадан ортган қисми учун — белгиланган тарифга 1,2 баравар оширилган коэффициент қўлланилади.

Айтайлик, кўп қаватли уйнинг 3 хонали хонадонида яшовчи оила бир ойга  340 кВт электр энергияси  сарф қилди. Демак, базавий норма доирасида сарф қилинган 340 кВт электрнинг 300 кВт учун тўлов

250 сўмдан (2018 йил 16 ноябрь ҳолати бўйича),

40 киловати учун 300 сўм (250х1,2%= 300) қийматда амалга оширилади.

300 кВт х 250=  75 000 сўм

40 кВт х 300 =  12 000 сўм

Жами 75 000 + 12 000  = 87 минг сўм. 

Эксперимент ўтказилаётган Юнусобод туманидан бошқа ҳудудларда яшовчи, айнан шунча электр энергияси сарф қилган истеъмолчи эса икки минг сўм кам, яъни 85 минг сўм тўловни амалга оширади.  Табақалаштирилган нарх тизими фуқароларда ресурслардан тежаб фойдаланишда масъулиятни оширади.




Ўхшаш мақолалар

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

🕔11:42, 19.04.2019 ✔19

Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

Батафсил
Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

🕔11:44, 05.04.2019 ✔66

Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

Батафсил
Мукаммал алифбо зарурати

Мукаммал алифбо зарурати

🕔11:42, 05.04.2019 ✔53

«Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Истеъмолга яроқсиз маҳсулот қаердан кириб келмоқда?

    Биргина ўтган йилнинг ўзида сертификатлаштириш органлари томонидан жами 148,8 миллиард сўмлик маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилибди.

    ✔ 19    🕔 11:42, 19.04.2019
  • Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Аниқ тўхтамга келиш вақти-соати аллақачон етиб келган

    Атоқли болалар адиби, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» китоби асосида суратга олинган бадиий фильм персонажларидан бири — кекса онахон асарнинг асосий қаҳрамони Ҳошимжон Рўзиевга мурожаат этиб, «Сайилгоҳ» кўчасининг номи «хорижий» (лотин имлосида) ёзилгани боис, уни ўқий олмаётганини (!) айтиб, боладан ёрдам беришни сўрайди.
    Беихтиёр ўйга толасан киши. Фильм ижодкорлари «Тилимизни, аниқроғи, кирилл алифбосини ўз ҳолига қўйинглар», деган ўринли бир фикрга шаъма қилишмаганмикин?!

    ✔ 66    🕔 11:44, 05.04.2019
  • Мукаммал алифбо зарурати

    Мукаммал алифбо зарурати

    «Оила даврасида» газетасининг 2019 йилдаги 4-сонида берилган «Лотин алифбосининг келажаги йўқ», мақоласини ўқиб, унга мен ҳам ўз муносабатимни билдирмоқчиман.

    ✔ 53    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам  хатолар кўп

    Ёзишда ҳам, ўқишда ҳам хатолар кўп

    Мен «Оила даврасида» газетасининг доимий ўқувчисиман. Унинг ҳар бир сонини қолдирмай ўқиб бораман. Мана бугунги, яъни 2019 йил 7 март кунида босмадан чиққан 9-сони ҳам қўлимда.
     

    ✔ 58    🕔 11:42, 05.04.2019
  • Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Нархлар нега арзонлашмаяпти?

    Дорихоналарда нархларнинг баландлиги, бир хил дори баҳосининг катта тафовути — буларнинг ҳаммаси аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

    ✔ 151    🕔 14:17, 01.03.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар