Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Китоб ҳақида афсона

Нақл қилишларича, қадим замонда бир ҳукмдор вазиру уламоларини тўплаб: «Дунёда энг зўр, керакли, ҳамма нарсадан хабардор қилувчи нарса нимадея савол берибди.

Китоб ҳақида афсона

Биров «Дунёда энг зўр нарса — қилич» деса, иккинчиси, «Энг кераклиси — нон», дебди. Ҳамма нарсадан хабар берувчи нарса — «ойнаи жаҳон», дегувчилар ҳам топилибди.

— Сизларга уч кун муҳлат, — дебди ҳукумдор ҳеч кимнинг жавобидан  қониқмай, дарғазаб бўлганча.

Қўшни подшоликда таърифи етти иқлимга етган донишманд яшаётганидан вазирнинг хабари бор экан. Вазир: «Подшомизнинг саволига шу донишманддан бошқа ҳеч ким жавоб топа олмайди», деб ўйлабди-да, уни топиб, ҳукмдор олдига олиб келибди.

— Дунёда энг керакли нарса нима? — деб сўрабди донишманддан.

— Китоб! — дебди донишманд ҳеч иккиланмай.

— Китоб?! — ажабланибди ҳукмдор.

— Ҳа, дунёда энг керакли нарса китоб, — такрорлабди сўзини донишманд. — Инсон учун ҳаётда икки нарса энг мўътабар ва азиз ҳисобланади. Бу — нон билан китоб. Шу боисдан ҳам нон қанчалик мўътабар саналса, китоб ҳам шунча азиз. Нон — ризқ-рўз, дастурхон кўрки, ҳаёт баракаси. Ўтмишдан ҳикоя қилувчи тарих, бугунни акс эттирувчи кўзгу, эртанги кунни айтиб берувчи мўъжиза эса, китобдир. Покланиш, иймон бутунлиги, руҳий бойлик ҳам китобдандир. Китоб инсоннинг маслаҳатгўйи, доимий ҳамроҳидир. «Китоб кўрмаган одам нодондир, китоб кирмаган уй қоронғи зимистондир», дейди донишмандлар.

— Шаҳаншоҳ, донишманд саволингизга тўғри жавоб қилди, — дейишибди сарой аҳли ҳам.

— Суву қуруқликдаги барча жойлар, дунёдаги элатлар ҳақида хабар берувчи ҳам, сенингча, китобми? — аччиқланибди ҳукмдор.

— Ҳа, китоб, — дадил жавоб берибди донишманд. — Дунёни шундоққина кўз олдингизга келтириб қўядиган ҳам, ҳеч  кўрмаган ва бир умр кўролмайдиган кишилар ҳамда жойлар билан таништирадиган ҳам шу китобдир. Мана, мени олиб кўринг. Мен туғилиб ўсган қишлоғимдан бошқа ҳеч бир жойда бўлмаганман. Аммо Марвдан Машриққача, Ямандан Ясаргача яхши биламан, десам, мақтанмаган бўламан. Ер юзида жамики одамзод бор — уларнинг ҳаёти, одатлари, расм-русумларидан озми-кўпми хабардорман. Бунга китоб орқали эришганман. Қуръони карим, Ҳадиси шарифнинг мўъжизасини айтмай қўя қолайлик.

Донишманднинг берган жавобидан қониққан подшо: «Саройимда қолиб, маслаҳатгўйим бўл», деб қанчалик ялинмасин, донишманд кўнмабди, ундан олган олтинларга эса китоб харид қилиб, қишлоғига қайтибди...

 

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг  «Китоб ва мутолаа маданияти» методик-библиографик қўлланмасидан




Ўхшаш мақолалар

Тарбия санъати

Тарбия санъати

🕔12:48, 25.03.2019 ✔62

Суҳбат орасида бир дўстимга:
— Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

Батафсил
Ўзлигини излаётган одам

Ўзлигини излаётган одам

🕔14:18, 01.03.2019 ✔152

ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

«Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
 

Батафсил
Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔151

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тарбия санъати

    Тарбия санъати

    Суҳбат орасида бир дўстимга:
    — Қирқ кунлик чақалоқни тарбиясига олишини ўтиниб, аллома ҳузурига олиб борган ота-она ҳақидаги машҳур ривоят ёдингиздадир?..

    ✔ 62    🕔 12:48, 25.03.2019
  • Ўзлигини излаётган одам

    Ўзлигини излаётган одам

    ёхуд вақт ҳеч кимни кутиб турмайди

    «Вақт таъсирини ўтказмайдиган нарсанинг ўзи қолмапти. Ҳатто асл мол ҳам унинг қошида ожиз экан… 
     

    ✔ 152    🕔 14:18, 01.03.2019
  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 151    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 192    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 148    🕔 23:27, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар