Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ботинга сафар

Жойс феномени

Модернизмнинг чўққиси бўлмиш Жеймс Жойс асарларига қизиқиш, ўқиш, ўрганиш, мана, юз йилдирки, тўхтаган эмас. У бутун дунёда севиб ўқилмоқда.

Ботинга сафар

 

Мен илк бор Жойснинг номи ва китобчасини кўрганда уни авайлаб титкилаб, қандайдир дунёга кириб қолаётгандек эдим. Жойсни мутолаа қилиш мазза. Айниқса, «Дублинликлар» тўпламига кирган ҳикоялар жуда завқли. Аслида ҳикояларда ҳеч нарса йўқ. «Опа-сингиллар» ҳикоясини очсак, тобутда ўлим тўшагида ётган руҳоний ва атроф-муҳитнинг оддий тасвири. Бироқ ҳикоя номининг ўзиёқ сирли: ўйлана бошлайсиз, у «Опа-сингиллар»ми ёки «Роҳибалар», хоҳлаганингизни танлаб олаверинг. Ҳикоянинг тили мураккаб эмас, айрим изоҳталаб сўз ва бирикмаларни ҳисобга олмаса — содда. Аммо ҳикояга неча бор қайтар эканмиз, янги маъно ва мазмун касб этаверади. Бир қарашда оддий, содда кўринган матнда маъно чуқур. Ўша «маъно»ни ўз шахсий ­дунёнгиздан келиб чиқиб, англайверасиз ва қабул қилаверасиз. Энди хаёлот дунёсидасиз. Буни хаёлот дейиш ҳам қийин. Балки моҳиятдир. Дунё, унинг сиз шу чоққача англолмаган кори бор, оддий нарса ва тушунчаларнинг ғаройиблиги, миф ва асотирларнинг ҳозирда Жойс қаҳрамонларини эмас, сизни ўраб турган ҳавоси, азалият ва абадият, ботинлик ва зоҳирлик, оддий кундалик ҳаёт ва қаҳрамонлик, ер ва мавжудот давомийлиги, қолаверса, одамларни ўзгартиришга ундай олмай телба бўлган Нитше назаридаги эски «этик» тушунчалар, кундалик турмушдаги ўрнингиз, Калвак Махсумчалик ёхуд Қори Ишкамбачалик фикр юргизмайдиган яқин дўстларингиз бор тийнати, сийрати, сурати билан намоён бўлаверади. Қўпол ва лўнда қилиб айтганда, асарда Жойс ва унинг қаҳрамонлари йўқ, бу оламда ҳеч ким йўқ, сизнинг дунёнгиз ва ундаги қатнашчилар мавжуд, холос.

Ҳикоядаги такрорий «фалажлик», «мўртлик», «оппоқ соч», «мурда» сўзлари кайфиятингиз  ни бошқариб туради. Ўлимнинг таъсир этувчи, турли ассоциациялар асосидаги кўриниши ва моҳияти мунгли нотани чалиб туради. Шунда «Черковдаги симония» иборасига дуч келасиз, нигоҳингиз тўхтаб қолади, қанча фурсат ўтди энди барибир, диний ақидалар, «ол-ол, бер-бер»лар, иккиюзламачилик ва товламачиликлар, диний чекланганлик, қотиб қолиш, хуллас, не нарсаки, сизни безовта этиб юрган бўлса, барчаси қалқиб чиқаверади. Турли қиёфалар, турли тоифадаги тумонат одам, сиз гувоҳ бўлган ёхуд эшитган ақлни лол этувчи воқеа-ҳодисалар… Аслида эса симония ҳақида гап кетаётган эди. Жойс шуни, яъни черковдаги амалларнинг сотилиши, пулга дам солиш кабиларни кўзда тутган эди, холос. «Симония» сўзи апостллардан ғаройибот яратиш иқтидорини сотишни сўраган жодугар Симон исмидан олинган. Тамом.

Энг яқин дўстлардан бири, дунёда ҳеч нарсани ўйламай яшайвериш керак деди. У алдаётганди. Ўзи ҳам бирор дақиқа, онгсизлик ҳолатларини ҳисобга олмаса, ўйламасдан яшашга қодир эмас.

Инсон табиатидаги ҳар нарсани билишга қизиқиш, илмга чанқоқлик ҳеч қачон тинчлик бермайди, дилга қутқу солаверади. Барча ижтимоий онг маҳсуллари шу асосда яралади. Жойс қаҳрамон деган тушунчани тан олмаган. Қандай характерда бўлмасин, қаҳрамонлик сунъий яратилади. Жойс учун ҳақиқий қаҳрамон ерда. У оддий одам. У хоҳ ҳаётда, хоҳ санъатда бўлсин, барибир, оддий одам.

Дигамен дўстим шундай дейди: оддий нарса оддий эмас. Чексиз коинот мавҳумлиги ичидаги битта тушуниксиз унсур. Буни унутмаслик лозим.

Дигамен яна айтади: Мен Нитшени тушунаман. У ўз асрида туғилмаган. Бечорага қийин бўлди. Оила нималигини билмади, қирққа кирмай ўлиб кетди. Аммо этик категориялар ҳали ҳам заррача ўзгаргани йўқ. Илож ва имкониятсизликни бадиий санъат даражасига кўтарган Кафка, Камьюни ҳам тушунаман. Улар ўзлари ёзишдан бошқа имконият топа олишмади. Сизифнинг юмушини бажараверишарди. Қизиғи, улар ҳам анча ёш ўтиб кетишган. Тақдир тақозоси билан бири табиий, иккинчиси фожиали ўлим топди.

Кўзимиз кўриб, қулоғимиз эшитаётган нарсалар онглилик даражасида қанчалик мавҳум. Ундан туш аниқ. Туш онглилик ва онгсизликнинг қайси чегарасида юз бериши аниқланмаган. Онгсизлик, яъни уйқу ҳолати дейилса, унда туш айнан ҳаёт парчаси эканига шубҳа уйғонади. Сартр аҳмоқ эмас. Аммо туш тасвирлари қониқтирмайди. Туш кинога олинсагина қониқтириши мумкин. Акс ҳолда, ҳаётий полифония тасвирийлигига эришиб бўлмайди. Қалам ожизлик қилади. Бу нарса Жойсни кўп қийнаган. У ҳам мақсадига ета олмаган.

Жойснинг «Мусаввирнинг ёшликдаги портрети», шоҳ асари — «Улисс» ҳассос ёзувчи ва олимлар Аҳмад Отабоев, Иброҳим Ғафуров томонидан ўзбек тилига таржима килинди. Бу катта ютуғимиз.

 

Тилаволди ЖЎРАЕВ




Ўхшаш мақолалар

Бахт учун кураш

Бахт учун кураш

🕔18:43, 11.07.2019 ✔46

Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

Батафсил
Кутубхона туманларда ҳам бўлади

Кутубхона туманларда ҳам бўлади

🕔11:27, 14.06.2019 ✔89

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

Батафсил
Мактуб

Мактуб

🕔15:41, 07.06.2019 ✔125

Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бахт учун кураш

    Бахт учун кураш

    Халқимиз орасида «Кундошлик уйда кунда жанжал», – деган ибора юради. Бу ниҳоятда ўйлаб топилган гап. Чунки кундошлар бир уйда яшаса, кунора бўлмаса ҳам, ҳафтада, ойда оилада жанжал чиқиши табиий.

    ✔ 46    🕔 18:43, 11.07.2019
  • Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Кутубхона туманларда ҳам бўлади

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхона қошида 186 та туман (шаҳар) ахборот-кутубхона марказлари ташкил этилади. Бу «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент Қарорида белгилинган.

    ✔ 89    🕔 11:27, 14.06.2019
  • Мактуб

    Мактуб

    Ўткир Ҳошимовнинг «Икки эшик ораси» романидаги Қора аммага

    ✔ 125    🕔 15:41, 07.06.2019
  • Энг  холи кўзгу

    Энг холи кўзгу

    Матназар АБДУЛҲАКИМ

    Кулгу хоналари деб аталувчи томошагоҳлар бор. Шуларга кириб кўрганмисиз? Мазкур хоналардаги шаклни бузиб кўрсатадиган кўзгулар сизни шундай бир аҳволда намоён қиладики, беихтиёр ўзингизни кулгудан тиёлмай қоласиз. 

    ✔ 110    🕔 15:40, 07.06.2019
  • Эл одамлари

    Эл одамлари

    Ёзувчи Анвар Суюн навбатдаги китобини китобхонлар ҳукмига ҳавола қилди. Муаллифнинг «Тафаккур» нашриётида чоп этилган «Эшмонбек» китобидан бир қисса ва тўрт ҳикоя ўрин олган.

    ✔ 120    🕔 11:13, 31.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар