Мустаҳкам оила      Бош саҳифа

«Қизим бегона йигит билан гаплашяпти...»

Муштарий мактуби:

Қизим 17 ёшда. Яқинда телефонда бир йигит билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Кечаси ҳам билдирмай ўша йигит билан телефонда ёзишиб ўтиради. Танбеҳ берай десам, яна ўзига бирон нарса қилиб қўймасмикан, деб қўрқаман. Гапирмай десам, ҳар хил йигитларга алданиб қоладими, дейман. Шундай пайтда нима қилсам бўлади? Менга бу борада малакали мутахассиснинг маслаҳати керак.

Розияхон, Қашқадарё вилояти

Саволга «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази мутахассиси, психология фанлари номзоди, доцент Феруза АКРАМОВА жавоб берди.

— Аввало, Розияхон, қизи­нгизнинг руҳий ҳолати, ҳис-туйғулари ҳақида қайғуришингиз, у билан гаплашишни эса нозиклик билан амалга ошириш кераклигини англаётганингиз мени қувонтирди. Чунки бу вазиятда қизларнинг тўғри йўлни топиб олишида, (ёки аксинча, нотўғри қадам босишида) айнан, онанинг ўрни, муомаласининг аҳамияти катта.

Бундай ёшда қизлар ўзига эътиборни жалб этиш, бошқалар (айниқса, йигитлар) томонидан ўзининг хислатлари эътироф этилишини истайди. Айнан шу ёшда кимгадир керакли бўлишга интилиш кучаяди. Телефон, турли ижтимоий тармоқлар мулоқот учун энг қулай воситалар.

Айни шу ёшда қизлар ўзларида «катталик» ҳиссини туюшади. Ўзларини мустақил деб ўйлашади. Шунинг учун алоҳидалик, ўзининг вақтини ўз билганича сарф этишни исташади. Ўзлари учун маъқул бўлган ишни ёнидаги яқинлари билан маслаҳатлашмасдан бажарсам бўлади, деб ўйлашади.

Бундай ҳолларда ёшларни шу кунгача олган тарбияси, ёнидаги яқинларининг унга ишончи, кўмаги, оиласидаги ҳамжиҳат муҳитгина ножўя қадамлар босишдан асраб қолади. Қизингиз билан алоҳида гаплашинг. Дўқ, пўписа оҳангида эмас, балки «Мен сенинг яқинингман», «Сирларингни менга ишонишинг мумкин», «Сенинг ёшингда мен ҳам жуда таъсирчан бўлганман» каби гаплар билан унда ўзингизга нисбатан ишонч уйғотинг. Унинг шахсиятига нисбатан ҳурмат кўрсатинг. Муҳими, қанча вақт ўтса ҳам сабр-тоқат билан унга дўст, маслаҳатчиси бўлишга вақт топинг. Эътибор қиляпсизми, она эмас, яқин дўстдек унга ёрдам бериш зарур.

Асло унинг учун нималарнидир буткул тақиқлаш ёки ҳисларини танқид қилиш мумкин эмас.

Шу ўринда яна бир жиҳатга эътибор беришингиз зарур. Агар сизга берилган тавсияларни амалга ошириш қийин бўлса, буни бажаришни уддалай олмасангиз, у ҳолда «тенгдош-тенгдошга» тамойилига амал қилишингиз мумкин. Яъни, қизингиз билан гаплашишни унга қулай бўлиши учун опасига, синглисига, келинойисига ёки яқин дугонасига топширинг. Энг муҳими, қизингизнинг руҳиятига йўлни «ниҳоятда нозиклик билан» очиб боринг. Акс ҳолда «қош қўяман деб кўз чиқариб қўйишингиз» мумкин. Қизи­нгизнинг ҳислари, хулқи ҳақида бошқаларга гапирманг. Гап «болалаб» кетмасин.

Бу тавсияларни амалга ошира олсангиз, тўғри йўлни топишида қизингизга ёрдам берган бўласиз.




Ўхшаш мақолалар

«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

«Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

🕔17:33, 13.12.2018 ✔13

Аёли ва боласини кўчага ҳайдаб, ёшига уйланган бу эркак тутган йўл қанчалик тўғри?!

Батафсил
Қизни ким тарбиялаши керак?

Қизни ким тарбиялаши керак?

🕔17:44, 06.12.2018 ✔34

Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

Батафсил
Сабаб ва сабоқ  

Сабаб ва сабоқ  

🕔17:44, 06.12.2018 ✔34

Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

    «Келинг, бирга яшайлик, дадажон!»

    Аёли ва боласини кўчага ҳайдаб, ёшига уйланган бу эркак тутган йўл қанчалик тўғри?!

    ✔ 13    🕔 17:33, 13.12.2018
  • Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қизни ким тарбиялаши керак?

    Қайнота- қайнонанинг кўнглини озгина меҳр, бирозгина эътибор билан ҳам тоғдек кўтариш мумкин.

    ✔ 34    🕔 17:44, 06.12.2018
  • Сабаб ва сабоқ  

    Сабаб ва сабоқ  

    Ноиланинг янги хонадонга келин бўлиб тушганига бир ойдан ошди. Шу вақт ичида у келин деган номга муносиб бўлиш учун тинмай ҳаракат қилди. ​​​​​​​

    ✔ 34    🕔 17:44, 06.12.2018
  • Уч йиллик айрилиқдан сўнг

    Уч йиллик айрилиқдан сўнг

    Ёш оила ажрашиш ҳақидаги аризасини қайтариб олди. Нега?

    ✔ 88    🕔 19:00, 22.11.2018
  • «Қизим бегона йигит билан гаплашяпти...»

    «Қизим бегона йигит билан гаплашяпти...»

    Муштарий мактуби:

    Қизим 17 ёшда. Яқинда телефонда бир йигит билан гаплашаётганини эшитиб қолдим. Кечаси ҳам билдирмай ўша йигит билан телефонда ёзишиб ўтиради. Танбеҳ берай десам, яна ўзига бирон нарса қилиб қўймасмикан, деб қўрқаман. Гапирмай десам, ҳар хил йигитларга алданиб қоладими, дейман. Шундай пайтда нима қилсам бўлади? Менга бу борада малакали мутахассиснинг маслаҳати керак.

    Розияхон, Қашқадарё вилояти

    ✔ 68    🕔 18:59, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар