Ёшлар      Бош саҳифа

Ўғлим, сенга раҳмат!

Ҳаёт юрак уришига ўхшайди. Агар у бир текис бўлса, орзу қилишдан тўхтаймиз.

Саноқли сониялардан сўнг келажагимни ҳал қилиши мумкин бўлган синов бошланади. Бу кунни беш йил кутдим. Шунча марта бошим эгик қишлоққа қайтдим. Отамнинг кўзига тик қарай олмадим.

Бу сўнггисими, билмадим. Аммо қисматга кўниш йўқ. Албатта ўқийман, албатта, одам бўламан... Соат 15:00, демак, бошланди. Қолгани эсимда йўқ…

Бугун имтиҳон натижаси эълон қилинади. Ёнимда телефон. Ниҳоят, жавоб келди. Кириш имтиҳони жавоби. 145 балл. Давлат гранти. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Кўзларимга ишонмайман. Йўқ, ишонаман. Балки адашган бўлишса-чи. Шу тобда қўнғироқ жиринглади.                   

— Ўғлим, нима бўлди?

— Ота, грант асосида ўқишга кирдим!..

Отамнинг шу тобдаги ҳолатини тасвирлашга ожизлик қиламан.

Онамнинг кўнгли бўш. Ёшлигимда қийинроқ фанлардан «беш» олиб келсам, нуқул пешонамни силаб йиғлардилар. Ўзимнинг доно ўғлим! Бу сўзларга кўникиб кетганман. Аммо отам. У киши  бошқа масала. Оиладаги тарбия шунақами ёки бошқа сабаб. Менга ҳам, акамга ҳам отам жуда қаттиққўл, ҳеч нарсадан таъсирланмайдиган инсондай туюларди. Аммо ўша куни отамдан анча олисда бўлсам ҳам кўзларидан оқаётган ёшни ҳис қилдим.

— Ўғлим, сенга раҳмат! Овоз узилди...

Шундагина беш йил журналист бўлиш учун эмас, шу бир оғиз сўзни эшитиш учун ҳаракат қилганимни ҳис қилдим.

 

Каримжон ЗАРИПОВ,

Журналистика ва оммавий коммуникациялар

университети 1-курс талабаси




Ўхшаш мақолалар

Ёшлар иттифоқидан ёш оилаларга кўмак

Ёшлар иттифоқидан ёш оилаларга кўмак

🕔17:34, 13.12.2018 ✔9

Оила масъулиятини тушунмаган ёш келин-куёв уни қандай сақлаб қолади?

Батафсил
Шахматчиларимизнинг тарихий ғалабаси

Шахматчиларимизнинг тарихий ғалабаси

🕔17:33, 13.12.2018 ✔10

Бу уч нафар ёшгина шахматчи йигит мусобақада ўзининг энг кучли сифатларини намойиш этди. ​​​​​​​

Батафсил
Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔52

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар