Ёшлар      Бош саҳифа

Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

Янги таҳрирдаги низомга мувофиқ яна кимлар ушбу мукофотни олишлари мумкин?

Ёшлар иттифоқи мукофоти берилишида ўзгаришлар

Қўлига мукофот статуэткасини кўтарган инсоннинг қалбидаги ҳаяжонларни таърифлаб бериш мушкул. Шу кунга қадар қилган меҳнатларининг маҳсулини кўриб турганидан кўзларида ёш. Миннатдорлик ҳислари билан бирга, янги ишлар сари илҳомланади. Зиммасига юклатилган масъулиятни оқлаш учун чин кўнгилдан ҳаракат қилар экан, янги куч, янги ғоялар пайдо бўлади. Айниқса, ёшларни рағбатлантириш замирида жуда катта маъно ва мазмун бор. Бир сўз билан айтганда, буни келажакка сармоя деса ҳам бўлади.

Бугун турли давлат мукофотлари билан тақдирланган ёшларимиз жуда кўп. Улар орасида «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти»нинг илк соҳиблари ҳам бор. Ўтган йили биринчи бор тақдим этилган мазкур мукофот жуда кўп ёшлар қалбида интилиш уйғотди. Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз мумкинки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши давлат мукофотларига номзодлар билан ишлаш бўлими томонидан мукофотнинг янги таҳрирдаги Низоми тасдиқланди. Унга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   

Иттифоқ мукофотининг номинациялари 33 тадан 17 тага қисқартирилиб, ўзини оқламаган айрим номинациялар ўрнига янги «Йилнинг энг яхши Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ходими», «Йилнинг энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси», «Йилнинг энг яхши ёш ихтирочиси», «Йилнинг энг яхши ёш блогери» каби йўналишлар киритилди.

Низомнинг 2-бандида ёш чегараси аниқ кўрсатилиб, номзодлар 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаслиги белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, янги таҳрирдаги Низомда номзодларни саралашда уларнинг иттифоқ  фаолиятидаги фаол иштирокига алоҳида эътибор қаратилиши ўз аксини топган.

Аввалги йил номзодлар орасидан энг муносибларни саралаб олиш электрон овоз бериш йўли билан амалга оширилган эди. Бу жараён оммада турли-туман фикрларни юзага келишига сабаб бўлди. Хўш, бу йил танлов қай тарзда ўтказилади?

— Ўтган йили бироз шошилиб қолдикми ёки пухта ўйламадикми, айрим муаммолар юз берди, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий Кенгаши Давлат мукофотларига номзодлар билан ишлаш бўлими мудири Бахтиёр ­МАМАДАЛИЕВ. — Бу йил Низомнинг 9-бандига кўра, марказий Кенгашнинг бўлим ва иттифоқ муассисидаги тегишли ташкилот ходимларидан иборат экспертлар комиссияси тузилади. Уларнинг хулосасига кўра, энг муносиб номзодлар аниқланади.

Яна бир масалага алоҳида эътиборингизни қаратмоқчи эдим, номзод тақдим этадиган анотацияда унинг охирги икки йилдаги фаолияти акс эттирилиши керак. Мукофот аввал бошқа мукофотлар билан тақдирланган ёшларга ҳам берилиши мумкин.

Ҳужжатларни марказий Кенгашга етказиб беришда маҳаллий ва ҳудудий кенгашлар курьер вазифасини ўтаб, уларни олиб бизгача етказиб беради холос. Уларнинг бирорта ҳужжатни қабул қилмасликка ҳаққи йўқ. Келгуси йилдан эса тўлиқ электрон қабул тизимини жорий этиш кўзда тутилган.     

Иштирокчиларга янада қулайлик яратиш, ортиқча қоғозбозликка чек қўйиш мақсадида номзодлар тақдим этадиган ҳужжатлар тўплами 12 тадан 6 тага қисқартирилди ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда уларнинг электрон нусхалари телеграммдаги @ittifoqmukofoti расмий каналига жойлаштирилди.

Жорий йилдан бошлаб, мукофотга номзод бўлган ёшларга вазирлик, идора, маҳаллий ҳокимият органлари, корхона ва нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари билан бир қаторда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгаш раисларига ҳам тавсиянома бериш ва тавсия этиш ваколати берилди.

Ҳужжатлар фақатгина Ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг Давлат мукофотларига номзодлар билан ишлаш бўлимида жорий йилнинг 25 ноябрига қадар қабул қилинади. Совриндорларга Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган энг кам иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида пул мукофоти, статуэтка ва махсус диплом топширилади. Тантанали тақдирлаш маросими жорий йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилиши белгиланган.    

Умид қиламизки, бугун катта ишонч билдирилиб, тақдирланаётган ёшларимиз юртимиз келажаги учун муносиб ҳисса қўшади. Халқнинг корига ярайдиган, инсонларга фақат ёрдам қўлини чўзадиган шахс бўлиб камол топади.  

 

Шаҳноза РАҲИМХЎЖАЕВА




Ўхшаш мақолалар

Ёшлар иттифоқидан ёш оилаларга кўмак

Ёшлар иттифоқидан ёш оилаларга кўмак

🕔17:34, 13.12.2018 ✔9

Оила масъулиятини тушунмаган ёш келин-куёв уни қандай сақлаб қолади?

Батафсил
Шахматчиларимизнинг тарихий ғалабаси

Шахматчиларимизнинг тарихий ғалабаси

🕔17:33, 13.12.2018 ✔10

Бу уч нафар ёшгина шахматчи йигит мусобақада ўзининг энг кучли сифатларини намойиш этди. ​​​​​​​

Батафсил
Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

Мутолаа қилганларнинг ҳаммаси китобхон бўладими?

🕔16:11, 29.11.2018 ✔52

«Ёш китобхон» танлови иштирокчилари тадбирдан сўнг ҳам китоб ўқишни давом эттирадими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар