Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Вақт кимлигингизни фош этади

Бу фаранг мутафаккири Рене Декартнинг рақамларда ифодаланган қизиқ «статистика»си. 

Вақт кимлигингизни фош этади

Ҳаёт «саҳнаси»ни бироз зеҳн билан кузатсангиз, Декарт ҳазратларининг юқоридаги рақамлари анчайин аниқлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин. Аёнки, ҳаётда «яхшилар», «ёмонлар» ва «бефарқлар» орасига қизил чизиқ тортиб, аниқ ажратиб қўйилмаган. Кўпинча ёмонлар «эзгулик» ниқобини тақиб оладилар. Бефарқлар уларга астойдил (тарози палласининг қаёққа босишига қараб) тарафдор бўлишади. Яхшиларга эса кўпинча «айбсиз айбдор» роли тегади...

Абадий савол

Жек Лондон ёзганидек, «фикр юрита олмайдиганлар ўзларини мутафаккир қилиб кўрсатадилар ва мустақил фикр юритадиганларнинг тақдирини ҳал қиладилар».

Шаҳзода Будда шундай деган экан: «Қарға каби сурбетларга, дағал, хира, бемулоҳаза, бузилган одамларга яшаш осон. Бироқ ҳаёти покиза, камтарин, ҳамиша софликни изловчи, ҳақиқатгўй, босиқ, фаросатли кишиларга яшаш қийин».

Савол туғилади: ақлли ва яхши инсонлар нега билимсиз ва ёмон кимсалардан доим азият чекадилар? Чунки фақат яхшиликни касб қилган эзгу ниятли инсонлар ёмонликка ёмонлик билан жавоб қайтаришга уқувсиз бўлишади. Қабиҳ одамга эса саховат ҳам, донишлик ҳам қабиҳлик бўлиб кўринади. Ифлосга ифлослик ёқади. Бинобарин, буюк бобомиз Амир Темур ҳазратлари айтганларидек, «Ҳаддан ташқари ширин бўлсанг, пашшага таланасан». Маълумки, пашшалар доимо кўплашиб ёпишади.

Умуман, эндиги сўзимиз «яхши» ва «ёмон» одамларнинг ўзаро муносабатлари ва абадий «жангу жадаллари» ҳақида ҳам эмас.

Хусусиятлардан холи

Драматург Ғафур Шермуҳаммаднинг Лаллай бова ҳақида бадиаси бор. Чироқчининг Чиялисида яшовчи Дўстмурод бованинг исми аҳли юрт тилида негадир «Лаллай» бўлиб кетган. Лаллай бова амалдор, меҳнат қаҳрамони ёки ҳеч бўлмаганда «ўқимишли» одам ҳам эмас. Шунчаки, болатабиат, далли-ғулли, умрида меҳнатдан бошқа нарсани кўрмаган, ҳеч қачон элдан айрилмаган, зинҳор бировни ранжитмаган жайдари бир одам. Бундайлар ҳар ерда топилади. Тўй-зиёфатлар, гап-гаштаклар ва шунга ўхшаш «обрўли» давраларда ҳеч ким уни эсламайди, аммо текин меҳнат қилиш керак бўлган пайтларда ҳамма Лаллай бовани йўқлаб қолади. Лаллай бова бундан зинҳор ранжимайди. Каттаю кичикка «амаки» деб мурожаат қилади. Менимча, агар Лаллай бова бўлмаса, Чиялида яшаш анча... зерикарли бўлиб қолса керак. Чунки тўй-маъраками, айниқса, қора меҳнат талаб этиладиган қудуқ қазиш, ҳашар каби издиҳомларда Лаллай бова эл-юртнинг «жони», эрмаги ва тап-тайёр беминнат дастёри бўлади.

Мен Лаллай бовани кўрмаганман. Кўриш шартми, ахир бадиани ўқиган заҳоти уни аниқ-тиниқ тасаввур қилган бўлсам. Қолаверса, исталган даврада Лаллай бова ҳақида сўз очсангиз, уни танимаган одамлар дарров ўз қишлоғи ёки маҳалласидаги худди ўшандай одам ҳақида гапириб кетишади. Чунки ҳамма жойнинг ўз Лаллайи бор. Шунинг учун бу одам ҳаммага таниш.

Лаллай бовада унча-мунча соғ одамлар ҳавас қилса бўладиган ижобий хислатлар бисёр. У ҳеч қачон бировнинг устидан ғийбат қилмайди, ҳеч қачон одамлар билан нималарнидир талашиб, ғижиллашмаган. Улар адоват, гина, кек, ҳасад, фитна, ғазаб... каби «онги соғлом» одамларга хос сон-саноқсиз хусусиятлардан холи бўлишади. Шунинг учун ҳам, гарчи ҳеч ким писанд этмаса-да, аслида ҳаммага қадрдон одамлар улар.

Тунов куни Ғафур Чиялига тўйга бориб келди. Кайфи жуда чоғ. Тўйда Лаллай бовасини кўрибди. «Бечора, анча қарибди, дейди. Бир чеккада ёлғиз ўзи палов еяпти. Олдига бориб, у ёқ-бу ёқдан анча гаплашган бўлдим. Ахир, у менинг қаҳрамоним-да. Лаллай бовани кино қиляпман».

Айтишича, киносценарий ёзишни бошлабди. Ҳозирданоқ бир таниқли актёр «Лаллай ролини мен ўйнайман», деб қисталанг қилаётганмиш. Шу ниятда, «диета» қилиб озиш, соч-соқолини ўстиришни бошлабди. Бир режиссёр эса мексикалик ҳамкасбларига «келаси йил кинофестивалга «Лаллай» деган «шедевр» кино олиб келаман», деб мақтаниб ҳам қўйганмиш...

Балки Лаллай бова ҳақидаги бўлажак кино чиндан ҳам муваффақиятли чиқар, чунки Лаллай бова ҳаммага «таниш» ва «қадрдон» одам. (Ҳатто ўша мексикаликларнинг ҳам «Мелиссио» деган ўз «Лаллай»и бор-ку!) Шу сабабли кино ўзгача иштиёқ билан ишланиши ва одамларга ёқишини тасаввур қилса бўлади. Бу кино қўша-қўша совринларни қўлга киритса ҳам ажабмас. Қарабсизки, қишлоғида тинчгина юрган Лаллай бованинг номи унинг ўзи мутлақо танимаган бир қанча одамларга жарақ-жарақ пул ва шуҳрат келтиради. Лаллай бованинг эса ҳеч нарсадан хабари йўқ. Билганида ҳам нима ўзгарарди?

Одамлар қалбидан  жой олиш учун

...Гоҳида ўйлаб қоламан: теварак-атрофимизда ақлли-ҳушли, тўкис, «олий маълумотли» инсонлар кўп. Турли тоифадаги амалдорлар ва раҳбарлар ҳам бисёр. Амал курсисида ўтирганларида одамлар уларга итоатда бўлиб, «ҳурмат» қилишади. Оддий гаплари салкам «ҳикмат» сифатида қабул қилинади. (Айтган ҳангомаси кулгили бўлмаса-да, кўздан ёш чиққудек кулади!) Уларнинг аксарияти ҳаётда силлиққина яшаб, нафақага чиқади. Шундан сўнг баъзан буткул унутилиб, беному нишон йўқолади...

Жамоа аҳли ҳар кимни ҳам худди Лаллай бовадек беғубор хотира билан эслайдими? Режиссёрлар улар ҳақида кино қилиш учун ўзаро талашадиларми? Умуман, ҳамманинг умри худди Лаллай каби... одамларга беғараз хизматда, сермазмун ўтяптимикин?

Буёғига, ўзингиздан қолар гап йўқ.

Демак, ҳаётда юксак мартабалар ва имтиёзларга эришиш бошқа, Лаллай бовадек беғараз, эл хизматида яшаб ўтиш бутунлай бошқа нарсалар экан. Умрни беҳуда ўтказмаслик, эл назарига тушиш ва одамлар қалбидан жой олиш учун кези келганда, мансабдор ёки бадавлат бўлиш ҳам шарт эмас...

Қишлоғимиздаги донишманд кексалардан бири шу байтни кўп такрорлагич эди:

 

Одамийнинг насли бирдур,

ҳар бирининг фарқи бор,

Бири олтин, бири балчиқ  – 

ҳар бирининг нархи бор...

 

Мана, гапнинг индаллоси қаерда. Ҳар не бўлганида ҳам инсоннинг асл баҳоси бойлик ва мансаб билан ҳам ўлчанмайди. Вақт  —  энг олий ҳакам!

 

Бахтиёр ҲАЙДАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Болани  кўзи тарбиялайди

Болани кўзи тарбиялайди

🕔15:39, 07.06.2019 ✔49

 Баъзи ота-оналардан «Фарзандим айтганимни қилмаяпти, шунча берган тарбиямдан ҳеч наф кўрмаяпман...», каби шикоятларни бот-бот эшитамиз. Яна бошқалар эса боласига бир гапни кўп марта уқтирса ҳам қулоғига олмаётганидан, ҳатто талаб қилганининг аксини бажараётганидан ёзғириб қолишади. Бу ҳолат фарзанд вояга етгани, катта бўлгани сари ота-онани кўпроқ ташвишга сола бошлайди.
Биласизми, нега шундай? Муаммо аслида нимада?

Батафсил
Бу йўл —  ота-онага  яхшилик  қилиш эмас

Бу йўл — ота-онага яхшилик қилиш эмас

🕔15:38, 07.06.2019 ✔43

Давлат статистика қўмитаси оила қурганларнинг қанча фоизи бузилаётгани ҳақидаги маълумотни ҳар йили эълон қилиб боради. Мутахассислар оила бузилишига олиб келаётган омилларни ўрганишмоқда. Гоҳида оила бузилишига ота-оналар, айниқса, қайноналар сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. 

Батафсил
ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА…

ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА…

🕔15:42, 24.05.2019 ✔84

Тилни мафкура қуролига айлантирманг, жаноб «фаоллар»!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Болани  кўзи тарбиялайди

    Болани кўзи тарбиялайди

     Баъзи ота-оналардан «Фарзандим айтганимни қилмаяпти, шунча берган тарбиямдан ҳеч наф кўрмаяпман...», каби шикоятларни бот-бот эшитамиз. Яна бошқалар эса боласига бир гапни кўп марта уқтирса ҳам қулоғига олмаётганидан, ҳатто талаб қилганининг аксини бажараётганидан ёзғириб қолишади. Бу ҳолат фарзанд вояга етгани, катта бўлгани сари ота-онани кўпроқ ташвишга сола бошлайди.
    Биласизми, нега шундай? Муаммо аслида нимада?

    ✔ 49    🕔 15:39, 07.06.2019
  • Бу йўл —  ота-онага  яхшилик  қилиш эмас

    Бу йўл — ота-онага яхшилик қилиш эмас

    Давлат статистика қўмитаси оила қурганларнинг қанча фоизи бузилаётгани ҳақидаги маълумотни ҳар йили эълон қилиб боради. Мутахассислар оила бузилишига олиб келаётган омилларни ўрганишмоқда. Гоҳида оила бузилишига ота-оналар, айниқса, қайноналар сабаб бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. 

    ✔ 43    🕔 15:38, 07.06.2019
  • ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА…

    ЎЗИНГДАН ЧИҚҚАН БАЛОГА…

    Тилни мафкура қуролига айлантирманг, жаноб «фаоллар»!

    ✔ 84    🕔 15:42, 24.05.2019
  • Ҳурматингиз  қани, ўқитувчи?

    Ҳурматингиз қани, ўқитувчи?

    Ўқитувчи ўқувчига ўрнак бўлиши керак. Бола аввало ўқитувчисидан улги олади, унга тақлид қилади.

    ✔ 79    🕔 15:41, 24.05.2019
  • Оталикка номуносиб «ота»лар

    Оталикка номуносиб «ота»лар

    Улар еткизаётган озорларга даво борми?

    Соатлар ортидан кунлар, ойлар кетидан йиллар ўтаверади. Ўйламай қилинган биргина иш орқасида тузатиб бўлмас хатолар, ўйламай айтилган сўз ортида эса оғриқли қалблар борлигига аҳамият бермаймиз. 

    ✔ 118    🕔 10:59, 17.05.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар