Спорт      Бош саҳифа

Вақтдан илгарилаган спортчи

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Вақтдан илгарилаган спортчи

У фантастик натижалари билан енгил атлетика спорти тарихида муҳрланди: 100 ва 200 метрга югуриш бўйича кетма-кет учта Олимпиада (Пекин — 2008, Лондон — 2012 ва Рио — 2016) да ғолибликни қўлга киритган ягона спортчи бўлди. Белгиланган масофаларга 9,58 ва 19,19 сонияда етиб келиб, жаҳон рекордини ўзи қайтадан янгилади.

100 метрга югуриш бўйича янги рекордни Усейн Берлиндаги жаҳон чемпионатида 2009 йил 16 август куни ўрнатган. Ўшанда унинг максимал тезлиги соатига 44,72, ўртача тезлиги 37,76 километрни ташкил этди. Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси спортчининг югуришини замонавий технологиялар асосида икир-чикиригача ўрганиб чиқди. Бунда 100 метр шартли равишда беш қисмга, яъни 20 метрга бўлинди. Шунда ямайкалик спортчи масофанинг 60-80 метрлари оралиғини энг тез босиб ўтгани (1,61 сония) аниқланган. «Энг кўп вақт»ни спортчи дастлабки 20 метр учун сарфлаган. Стартдан маррагача эса рақамлар қуйидагича кўриниш ҳосил қилди:

0-20 метр — 2,89 сония;

20-40 метр — 1,75 сония;

40-60 метр — 1,67 сония;

60-80 метр — 1,61 сония;                      

80-100 метр — 1,66 сония.

Эътиборлиси, 200 метрга югуриш бўйича янги жаҳон рекордини ҳам ямайкалик спринтчи Германиядаги худди ўша дунё биринчилигида ўрнатди. Фақат бир неча кун ўтиб: 20 августда. Мазкур икки ақл бовар қилмас рекордлардан сўнг, кўпчилик Болтни танасининг қурилиши ва генетика нуқтаи назаридан феномен деб атади. Хўш, унинг феномени нимадан яралган?        

Биринчидан, Усейннинг бўйи баланд — 196 сантиметр. Шу боис у 100 метр учун 41 та қадам босган. Ўртачаси 2,44, максимали 2,85 метрга етган. Рақибларига ушбу масофани босиб ўтиши учун 45-47 қадам зарур бўлган. Дунё рекордини ўрнатиш чоғида спортчининг оёқлари 5,29 сония ерга тегмаган. Яъни, югурганда 55 фоиз вақтини ҳавода ўтказган.              

Спринт мусобақалари уч асосий фазага тақсимланади. Булар — тезлик олиш, максимал тезлик ва унинг пасайиши. Шундай қилиб, Усейн югуриш вақтида суръатни деярли йўқотмайди. Уни бир хил ушлаб туришга ҳаракат қилади.   

Ажабланарлиси, Афина — 2004 Олимпиадасидан сўнг, қаҳрамонимизнинг спортчилик фаолиятига якун ясалиши мумкин эди. У жиддий жароҳат олганди. Бунинг сабаби ўрганилганда, Болтда умуртқа поғонасида қийшайиш борлиги (сколиоз) ва ўнг оёғи иккинчисига қараганда бир сантиметрга калта экани аниқланди. Аммо шунга қарамай, спортчи таслим бўлмади. Югуриш йўлакчасига қайтиш учун махсус даволаш курсларидан ўтди. Тикланиб бўлгач эса... Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ.

Спринт бўйича тўрт карра Олимпиада чемпиони Майкл Жонсон шундай дейди: «У қанчалик тез югуриб кетишини ўйлашнинг ўзи даҳшатли. Охирги метрлар қолганда Болт доим атрофга қараб, бошқаларни мазах қилгандек бўлади. Фақат илк 20 метрда у рақиблари билан баравар чопади. Кейин эса ўзининг гигант қадамлари билан «учади». Агар у финиш чоғида салом йўллашни бас қилса, марра чизиғига 9,5 сонияда ҳам етиб келишга қодир».

2017 йил Лондондаги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати Усейн Болт учун сўнггиси бўлди. У ўттиз ёшида профессионал фаолиятини якунлади. 

Шаҳобиддин РАСУЛОВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔45

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔39

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔47

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 45    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 39    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 47    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 62    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 54    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар