Спорт      Бош саҳифа

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс оқшомида уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди ва учаласи ҳам рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратди.

Ҳамюртларимиздан биринчи бўлиб Рио — 2016 Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони бухоролик Шаҳрам Ғиёсов рингга кўтарилди. У шу кунгача профессионал боксда бешта жанг ўтказиб, унинг тўрттасида муддатидан олдин ютуқни қўлга киритган. Мексикалик Мигель Замудиога қарши бу галги рейтинг жанги ҳам юртдошимизнинг тўла устунлигида ўтди.

Шаҳрамнинг рақиби Замудио анча тажрибали спортчилардан. У профессионал боксда 54 маротаба жанг қилишга улгурган. Боксчимиз саккиз раундга мўлжалланган жангнинг биринчисидаёқ рақибини нокаутга учратди. Шаҳрамнинг зарбаларидан ўзига кела олмаган ва икки бор вақт чўзилмаганини инобатга олмаганда, биринчи раунднинг 47-сониясида бош ҳакам жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Шу тариқа, юртдошимиз фаолиятидаги олтинчи ғалабасини тантана қилди.

Профессионал боксдаги дебютини нишонлаган Исроил Мадримов чемпионлик камари учун мексикалик Владимир Эрнандесга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимизнинг рақиби анча тажрибали бўлиб, 13 та жанг ўтказган, 10 тасида ғалаба қозонган. Олтита жангда рақибларини нокаутга учратган. Бу сафаргисида эса у Исроилдан учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Олтинчи раундда Мадримов рақибини нокаутга учратди ва проф рингдаги фаолиятини ғалаба билан бошлади. Эътиборлиси, боксчимиз ушбу муваффақияти билан дебют жангидаёқ WBA Intercontinental камарига эга чиқди.

Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WBA International чемпионлик камарини америкалик Исаак Заратедан ҳимоя қилди. Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини ҳам кўтаринки руҳда ўтказди ва кутилганидек у ҳам ғалабасини нишонлади…

Сўнгги йилларда мамлакатимизда бокс худди кураш сингари миллий спорт туримизга айланди десак, муболаға бўлмайди. Бундай қиёсни ҳатто хорижлик экспертлар тилидан ҳам эшитиш мумкин. Ўзбек бокс мактабининг тезкор ва кучли зарбага асосланган услуби амалда ўзини тўла оқламоқда.

Бундан икки йил олдин Рио — 2016 Олимпиадасида бокс бўйича терма жамоамиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларни қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди. Шундан сўнг, ҳаваскор бокс энг ривожланган мамлакат, деб Ўзбекистон тан олинди. Ўша Олимпиада қаҳрамонлари Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев ва яна бир қанча боксчимиз профессионал боксга ўтиб, ўзбек чарм қўлқоп усталари бу йўналишда ҳам нималарга қодир эканини жаҳонга яна бир карра кўрсатди.

Айни пайтда юртимиз боксчилари олдида масъулиятли вазифа турибди. Улар камида Рио — 2016 даги натижани такрорлаши лозим. Бу эса осон бўлмаслиги табиий. Чунки Токио — 2020 Олимпия ўйинларининг бокс бўйича беллашувларида вазн тоифалари камайтирилди. Бунгача 10 та вазнда баҳслар ташкил этилган бўлса, Кунчиқар юртда ўтадиган спорт байрамида 8 та вазн жой олган. Умид қиламизки, йигитларимиз ушбу миссияни уддалайди.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ тайёрлади.




Ўхшаш мақолалар

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

Уч қаҳрамондан уч ғалаба

🕔16:05, 29.11.2018 ✔45

Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

Батафсил
Вақтдан илгарилаган спортчи

Вақтдан илгарилаган спортчи

🕔16:05, 29.11.2018 ✔38

Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

Батафсил
Узун оёқ «учиради»

Узун оёқ «учиради»

🕔16:04, 29.11.2018 ✔46

Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Уч қаҳрамондан уч ғалаба

    Ўтган якшанба тонгида ўзбекистонлик бокс мухлислари учун океан ортидан ажойиб хушхабар келди. ​​​​​​​

    ✔ 45    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Вақтдан илгарилаган спортчи

    Вақтдан илгарилаган спортчи

    Унинг лақаби «чақмоқ одам». У — ўн бир карра жаҳон, саккиз карра олимпия чемпиони бўлган ямайкалик собиқ енгил атлетикачи Усейн Болт.

    ✔ 38    🕔 16:05, 29.11.2018
  • Узун оёқ «учиради»

    Узун оёқ «учиради»

    Қизиқ бир маълумот: 1968 йилдан буён 100 метрга югуриш бўйича мусобақаларда жаҳон рекордини асосан қора танли спортчилар ўрнатмоқда.

    ✔ 46    🕔 16:04, 29.11.2018
  • «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    «Кичкина» тенниснинг катта фойдаси

    Бир дақиқада  120 тагача зарба берилиши боис, стол тенниси инсонни чаққонликка ва абжирликка  ўргатади.

    ✔ 62    🕔 17:29, 22.11.2018
  • Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Иқтидор сараланса, натижа бўлади

    Келажакда профессионал футболчи бўлиш орзусида юрган бола борки, ўзининг маҳорати, иқтидорини намоён этгиси келади. Яратиб берилган ана шу имконият эса унга бу мақсадга эришишида муҳим аҳамият касб этмоқда.  

    ✔ 54    🕔 17:28, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар