Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Муаммолар ечимига янгича ёндашув

Қонунчиликда шундай бир атама бор: медиация. Бу сўзни кўпчилик эшитган бўлса керак, аммо унинг маъносини билмайди.

Медиация бу — икки томон ўртасида юзага келган баҳс, низоларни ҳал этишнинг муқобил технологияси. Уни учинчи нейтрал томон, можарога манфаатдор бўлмаган шахс — медиатор тартибга солади.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз конунчилигида ушбу амалиёт бор. Ўзбекистон Республикасининг «Медиация тўғрисида»ги қонуни 2018 йилнинг 12 июнида Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат маъқуллаган. Мазкур ҳужжат медиация соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Медиация фуқароларнинг ҳуқуқий муносабатларидаги баҳс-мунозараларда, индивидуал меҳнат мунозаралари ва оиладаги ҳуқуқий масалаларга нисбатан қўлланади. Қонун 2019 йил 1 январдан кучга киради.

Тарихга назар солсак, медиация Вавилон, Қадимий Греция ва Қадимий Римда қўлланиб келинганини кўриш мумкин. Рим ҳуқуқида Юстиниан кодексидан бошлаб (милоддан аввалги VI аср) баҳс-мунозараларни ҳал қилиш учун воситачилик тан олинган. Медиация технологияси, асосан, савдода қўлланилган. Римликлар баҳс-мунозараларни ҳал қилувчи мутахассисларни «medium» (воситачи) сўзи билан ифодалаган. Воситачиларга алоҳида ҳурмат билан муносабатда бўлишган. Уларни доҳийлар ва руҳонийлар билан бир қаторга қўйишган. Замонавий тушунчаларда медиация XX асрнинг иккинчи ярмида АҚШ, Австралия ва Буюк Британияда ривожлана бошлаган. Европада медиаторлар оилавий мунозараларни ҳал қилишга жалб қилинган.

Бизнинг «Медиация тўғрисида»ги қонун 4 боб, 34 моддадан иборат. У умумий қоидаларни, медиация иштирокчилари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, медиацияни қўллаш, медиация тартиб-тамойилини амалга ошириш ҳамда якунловчи қоидаларни ўз ичига олган. Қонуннинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан, жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, якка меҳнат ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, медиация қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.

Демак, медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усулига эга. Медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс. Медиатив келишув медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишувдир.

Медиация тартиб-тамойилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув бу тарафларнинг тузилган пайтдан эътиборан медиация тартиб-тамойили амалга ошириладиган келишув каби тушунчани ифодалайди. Қонуннинг асосий принциплари — медиация махфийлик, ихтиёрийлик, тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг ҳуқуқлилиги, медиаторнинг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида амалга оширилади.

Медиация шакли суддан ташқари тартибда, баҳс-мунозарани суд тартибида кўриб чиқиш жараёнида, суднинг қарор чиқариш учун зални тарк этишидан олдин, агар гап Ҳакамлик суди ҳақида кетаётган бўлса ҳам худди шу тарзда кечади. Медиацияда иштирок этиш факти айбга иқрор бўлишнинг исботи ҳисобланмайди. Медиация тарафлари ўз ўрталарида тузилган медиатив келишувни унда назарда тутилган тартибда ва муддатларда бажариши шарт.

Энди медиациянинг ижобий ва салбий томонлари хусусида тўхталсак. Бунда жараён мутлақо ихтиёрий ва келишув асосида бўлади. Томонлар воситачи ёрдамида барчасининг «плюс» ва «минус»ларини ўйлаб кўриш имконига эга бўлади. Сиз ўзингиз истаган натижага суд оворагарчиликларисиз эришишингиз мумкин. Мазкур технология деярли салбий жиҳатга эга эмас.

 

Бахтиёр ШЕРАЛИЕВ,

Тошкент шаҳар Миробод туман адлия бўлими бошлиғи




Ўхшаш мақолалар

Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔4

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔7

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Пакет нега пулли?

Пакет нега пулли?

🕔21:21, 13.02.2019 ✔41

Ундан воз кечиш вақти етмадими?

Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 4    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 7    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 41    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 35    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

    ✔ 77    🕔 23:26, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар