Аниқ саволга аниқ жавоб      Бош саҳифа

Уй-жой ширкатига нега пул тўлаймиз?

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига (ХУЖМШ) тўланадиган ҳар ойлик мажбурий тўлов миқдори нималар асосида белгиланади? Бунда қандай харажатлар инобатга олинади?

Уй-жой ширкатига нега  пул тўлаймиз?

— Ширкат ташкил этишдан кўзланган мақсад — уй-жой фондини биргаликда бошқариш, сақлаш, бутлиги ва таъмирланишини таъминлаш, кўп квартирали уйдаги мулкдорларнинг умумий мулки ҳамда ер участкасидан фойдаланиш ҳисобланади.

Кўп квартирали уйда умумий улушбай ҳуқуқи асосидаги мулкка «дом»нинг умумий тураржойлари, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралараро зинапоя майдончалари, зиналар, лифт, лифт шахталари ва бошқа шахталар (вентиляция, чиқинди қувурлари ва ҳоказо), коридорлар, техник қаватлар, подваллар, чордоқ ва томлар, уйнинг ички муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, тураржой ташқариси ва ичида жойлашган, биттадан ортиқ тураржойга хизмат кўрсатувчи механик, электрик, санитария-техник ҳамда бошқа жиҳозлар ва мосламалар киради. Уйнинг фасади элементлари бўлган умумий мулкнинг қисмлари — тураржой ва подъездларнинг фасад ойналари, уйнинг подъездига кириш эшиклари, балконлар, фасадни безаш материаллари ҳам умумий мулкка киради.

Кўп квартирали уйдаги тураржойлар мулкдорлари уни сақлаш харажатларини биргаликда амалга ошириши шарт. Хонадон 1 метр квадратини сақлаш ва таъмирлаш мажбурий бадалини аниқлашнинг бошланғич базаси даромадлар ва харажатлар сметаси асосида шакллантирилади. Ушбу смета эса Молия, Иқтисодиёт вазирликлари ва «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 25 декабрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ тузилади.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати нотижорат ташкилот бўлгани сабабли, асосий фаолияти доирасида Солиқ кодексига мувофиқ барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинган. Даромадлар ва харажатлар сметасини тузиш, шунингдек, мажбурий бадални аниқлаш чоғида юқоридаги тўловлар ҳисобга олинмайди.

Харажатлар сметасини тузишда ҳар бир кўп квартирали уйдаги умумий мулк, ер участкаси ва мулкни сақлаш бўйича ишлар режаси лойиҳаси асос ҳисобланади. Харажатлар лойиҳаси сметаси меҳнат, қурилиш материаллари, ишлар ва хизматларнинг амалдаги бозор қиймати асосида тузилади ҳамда келгуси йил давомида уларнинг кутилаётган ўзгаришларини назарда тутиши мумкин.

Ширкатнинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда келгуси молиявий йил учун ширкат аъзолари бадалларининг миқдори бўйича таклифлар ширкат бошқаруви томонидан, унинг аъзолари умумий йиғилишида тасдиқлаш учун тақдим этилади.

Ҳар бир мулкдорнинг мажбурий бадали қуйидагилардан ташкил топади:

а) ҳар бир алоҳида уйнинг умумий мол-мулкига хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш ва сақлаш харажатлари;

б) умумий ер участкаларини ободонлаштириш, уларни сақлаш ва бошқариш бўйича барча уйларга тегишли бўлган ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг барча аъзоларига тақсимланадиган харажатлар (маъмурий харажатлар).

Ширкат аъзоларининг мажбурий бадаллари миқдори ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра белгиланиши лозим. Даромадлар сметаси ширкатнинг умумий мулки, ер участкаси ва мулкини сақлаш билан боғлиқ бўлган ширкатнинг барча режалаштирилган харажатлари ва мавжуд молиявий мажбуриятларини қамраб олиши керак (шу жумладан, кредит маблағларини ҳам).

Ушбу харажатлар жамланиб, кўп хонадонли уйнинг умумий майдонига тақсимланади ва ҳар бир уйнинг 1 метр квадрат умумий фойдаланиш жойи учун мажбурий бадал миқдори аниқланади. Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва ХУЖМШ мол-мулкини сақлаб туриш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларни тўлаш бўйича якуний ҳисоб-китоби ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажми, уларнинг сифати ва бажариш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида йил тугагандан сўнг амалга оширилади.

 

Саволга Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи

Қаҳрамон МАВЛОНОВ

жавоб берди.




Ўхшаш мақолалар

Қурилиш меъёрлари бузилса,

Қурилиш меъёрлари бузилса,

🕔16:13, 22.02.2019 ✔4

ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

Батафсил
100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

🕔16:13, 22.02.2019 ✔7

Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Батафсил
Пакет нега пулли?

Пакет нега пулли?

🕔21:21, 13.02.2019 ✔41

Ундан воз кечиш вақти етмадими?

Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Қурилиш меъёрлари бузилса,

    Қурилиш меъёрлари бузилса,

    ёнғин содир бўлиш хавфи ошади

    Ота-боболаримиз «ўт балосидан асрасин», дея дуо қилишади. Бунинг замирида катта маъно бор, албатта. Негаки, ёнғин балоси жуда даҳшатли бўлиб, бир зумда оғир кулфатларни келтириб чиқаради.

    ✔ 4    🕔 16:13, 22.02.2019
  • 100 миллион сўмлик уйга  200 минг тўлайсиз

    100 миллион сўмлик уйга 200 минг тўлайсиз

    Ҳар йили мол-мулк солиғини тўлаймиз. Унинг миқдори эса ўзгариб бораверади. Шу боис 2019 йилда мол-мулкимиздан қанча солиқ тўлаймиз, деган савол кўпчиликни қизиқтириши табиий.

    ✔ 7    🕔 16:13, 22.02.2019
  • Пакет нега пулли?

    Пакет нега пулли?

    Ундан воз кечиш вақти етмадими?

    Шу пайтгача бирон маҳсулот харид қилганимизда текинга бериладиган пакетлар учун эндиликда харидордан пул ундириладиган бўлди. Бунинг сабаби нимада?

    ✔ 41    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Эътиборсизликдан ўт чиқар

    Эътиборсизликдан ўт чиқар

    ёхуд уч-тўрт сўм фойда қиламан деб...
    Маълумки, автомашина  газ-баллонига тўлдириладиган атмосфера босими миқдори  икки юз кўрсаткичдан  ошмаслиги лозим. 

    ✔ 35    🕔 21:21, 13.02.2019
  • Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Уйингизнинг ҳужжати борми?

    Бир вақтлар қишлоқларда фарзандини уйлантирган ота-она бир йил ўтар-ўтмас, колхоз идораси эшигини тақиллатиб ёш оилага уй кўтариш учун томорқа сўраб борарди. 

    ✔ 77    🕔 23:26, 06.02.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар