Китоб бу — мўъжиза      Бош саҳифа

Ҳаётга янгича нигоҳ

Тасаввур қилиб кўринг, бир тонг ғалати туш кўриб уйғондингиз. Сиз тақдирингиз муқаддимаси бўлмиш шу биргина туш туфайли ўзга юртларга борармидингиз? ​​​​​​​

Ҳаётга янгича нигоҳ

Ёки ўзингиз ўрганиб, кўникиб улгурган ўша тинчгина, ҳар куни бир-бирига ўхшаб кетувчи ҳаётингизни давом эттираверармидингиз?

Инсон баъзан тақдири учун билдирилган кўз илғамас баъзи майда ҳодисаларни эътиборга олмайди. Буни англаган тақдирда ҳам таваккал қилишга чўчийди. Нега шундай? Бу асарни бир мутолаа қилиб кўринг-а! Эҳтимол, тақдир инсонни яратадими ёки инсон тақдирни — азалий саволга жавоб топсангиз ажаб эмас. Тақдиринг ўз қўлингда, дейишади. Аммо бутун коинот буни истамас экан, бари бехуда, демак, бу сенинг тақдиринг эмас. У ҳолда тақдирни қандай таниб олиш мумкин? Атрофга яхшилаб разм солинг, хатто биргина шабада, биргина хас ҳам сизни тақдир йўлингиз томон бошлашга ҳаракат қилади. Бунинг учун жиндай эътибор ва зийраклик талаб қилинади, холос.

Пабло Коэло «Алкимёгар» асари қаҳрамони Сантьяго ҳам ўз ҳаёти, севимли машғулотига эга, мусаффо ҳаво, кенг дала соҳиби эди. Ҳаммаси бир маромда ўтиб борар, бир неча кундан сўнг ёқтирган қизининг қишлоғига бормоқчи бўлиб юрганди. Аммо кўрган тушини башорат қилган лўли кампир ва унга Урум-Дурум тошларини топширган чолнинг сўзлари туфайли у тақдирининг изидан кетди. Сантьяго маълум вақт алмаштириб турадиган қадрдон китоблари-ю чўпонлик хивчини билан ҳам ёмон яшамаётганди, ўзича бахтли эди. Бегона юртда бор пулини ўғирлатиб, бир чақасиз қолганида бу таваккалчилигини қоралади ҳам. Лекин у ягона орзуси Маккага ҳажга бориш-у, аммо бу орзу ушалгач, мақсадсиз яшашни истамаган ва шунинг учун ҳам бу  зиёратни амалга оширмайдиган биллурфуруш билан бир йил ишлаб ўзига ҳалоллик ила етарли маблағ йиғди ва йўқотганларини қоплагач, уйига қайтишга ошиқди. Бироқ, тақдир шамоли уни яна ўз йўлига бошлади — карвонга қўшди. У хазинани изларди, ўша тушида кўрган хазинани… Йўлдаги тўсиқларни енгиб ўтиш анча мушкул бўлди, аммо унга орзуси учун бутун олам ёрдам берарди. Тақдир чархпалаги уни айлантириб ўз жойига ташлади — излаган хазинаси ўша ўзи чўпонлик қилиб юрадиган юртида, маконида эди.

Муҳими бу эмас, баридан ҳам қаҳрамонимиз хазинадан-да қимматлироқ бўлмиш бойлиги — севгисига, бегона юртлардан топгани — Фотимасига эришди. Бу энг бахтли якун, наздимда. Бу севгида ҳамма эзгу туйғулар — меҳр, садоқат, вафо, ишонч, жасорат, мардлик мужассамдир. Асли инсон ҳаётдан излагани шу эмасми? Ҳа, бу китоб мени дунёга янгича нигоҳ билан қарашга ўргатди, орзу қилишни ўргатди!

 

Нодирабегим ИБРОҲИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Ахлоқ мажмуаси

Ахлоқ мажмуаси

🕔21:24, 13.02.2019 ✔32

Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

Батафсил
«Болани мажбурлаш керак!»

«Болани мажбурлаш керак!»

🕔23:28, 06.02.2019 ✔75

Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
— Янги романим чиқди, ўқидингми?
— Қаҳрамони  ким эди?
— Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

Батафсил
Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

🕔23:27, 06.02.2019 ✔44

«Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ахлоқ мажмуаси

    Ахлоқ мажмуаси

    Ўтмишда ўтган адибларнинг аксари бадиий асарлар билан бирга ахлоққа доир рисолалар ҳам битган. 

    ✔ 32    🕔 21:24, 13.02.2019
  • «Болани мажбурлаш керак!»

    «Болани мажбурлаш керак!»

    Яқинда шундай бир янги латифани эшитдим:
    — Янги романим чиқди, ўқидингми?
    — Қаҳрамони  ким эди?
    — Ким охиригача ўқиб  чиқса, ўша қаҳрамон-да...

    ✔ 75    🕔 23:28, 06.02.2019
  • Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    Кўкламдан ҳам олдин келинг, турналар!

    «Оқсой, Кўксой, Сариқсой — кезмаган ер қолмади:
    Лекин ҳеч бир ўлкадан ўхшашинг топилмади...»

    ✔ 44    🕔 23:27, 06.02.2019
  • «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    «Ҳаёт китоби»дан ҳаётни ўрганамиз

    Яхши оила хушхулқли, иймонли солиҳ инсонларни тарбиялайди. Оила — муқаддас ва нозик қадриятлар устига қурилиб, эр-хотин бир-бирига омонатдир. Омонат яхши сақланмоғи, унга хиёнат қилинмаслиги зарурдир.

    ✔ 80    🕔 17:37, 24.01.2019
  • Сўзнинг бобоси, момоси...  ва неваралари

    Сўзнинг бобоси, момоси... ва неваралари

    Бундан минг йиллар олдин момоларимиз ҳозиргидан анча қулай ва мукаммал болалар таглиги — памперсдан фойдаланишган деган гапга ишонасизми? Маҳмуд Кошғарийнинг ўзига хос соябон — зонтиги бўлганига-чи? Навоийнинг нефть ҳақидаги фикрларига нима дейсиз?  

    ✔ 119    🕔 14:23, 10.01.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар