Олтинчи туйғу      Бош саҳифа

Меҳр кўрмаган бола

Ўсмирлик даврида ота-онадан олисда бўлиш бола руҳиятига қандай таъсир кўрсатади?

Меҳр кўрмаган бола

Андижоннинг чекка бир қишлоғида яшайдиган Илҳомжон еттинчи синфни тамомлаб, ихтисослашган мактабда таҳсил олиш учун шаҳарга келди. Ҳали ғўр, ҳаёт синовларига дуч келмаган бу ўсмир ота-онасининг бағридан биринчи марта узоқлашиши эди. У аввалига нотаниш муҳитга тушиб қолганидан сиқилди, атрофдагилардан ўзини олиб қочишга ҳаракат қилди. Суяниш, ўз кечинмаларини ўртоқлашиш учун яқин одам қидирар, аммо тополмасди. Қалбида кечаётган турли кечинмалар бора-бора уни бутунлай бошқа инсонга айлантириб юборди.

Ҳар бир ота-она фарзандининг бирор соҳанинг етук мутахассиси бўлиб етишишини истайди. Бунинг учун уни қўшимча дарсларга жалб қилади. Кўпчилик эса интернат-мактабларни афзал кўришади. Маълум йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган билим берадиган бундай таълим муассасалари ҳар жиҳатдан қулай. Лекин бу фақат бир томонлама қараш. Бола эса ичидан унга бошланғич синфдан дарс бериб келаётган ўқитувчилари, яқин синфдошлари ва энг асосийси, ота-онасидан олисда бўлишидан  сиқилиш туяди.  

— Ўсмирлик даврини ота-онанинг бағрида ўтказишга нима етсин, — дейди психология фанлари номзоди, доцент ­Раъно АБДУЛЛАЕВА. — Болаликдан айни катталикка ўтаётган, лекин катталардек кучга эга бўлмаган бу вақтда унга яқинларининг кўмаги жуда муҳим. У ҳар куни ўқишда, дўстлари даврасида бўлиб ўтган янгиликларни, таассуротларини ким биландир бўлишгиси, гаплашгиси келади. Ота-онаси унинг тўғри иш қилгани, улғайиб бораётганини тез-тез таъкидлаб туришини истайди. Агар бола яқинларидан узоқда бўлиб, унинг кечинмаларини ҳеч ким эшитмаса, чуқур қайғуга ботади. Дўстга, суҳбатдошга муҳтож бўлиб қолади. Янги танишган тенгқурлари уни тўғри тушуниб, келишиб кета олса, хавотирга ўрин йўқ. Аммо аксинча бўлган ҳолатларда вазият жиддийлашиши мумкин. Ўсмир оғир руҳий зарбага учрайди.

Қарабсизки, бола асосий мақсади, яъни билим олишга эътибор қаратмай, атрофдагилар билан муносабатларини бир изга солишга чалғиб қолади.

Бу билан боланинг узоқроқ жойга билим олишига боришга қарши чиқмоқчи эмасмиз, албатта. Яқинларидан олисда ўқиб, ўзини мустақил ҳаётга тайёрлаган ёшларимиз ҳам жуда кўп. Энг муҳими, у янги муҳитга кирганда устозлари ва тенгдошлари билан эркин мулоқотга кириб кета олишидир.

Илҳомжон кичиклигидан синфдошлари ва устозларига нисбатан ота-онаси ва акасига қаттиқ боғланиб қолгани боис янги жойга мослашиб кетиши жуда оғир кечди. Бир ойлаб уларни кўрмай, ҳафтада икки-уч мартагина телефонда гаплашиб, оғир айрилиқнинг азобларини енголмади. Кечинмалари аста ўзини намоён эта бошлади. Борган сари ўртоқлари ва ўқитувчиларига қўпол муомала қиладиган, ҳеч кимни эшитишни истамай, гап қайтарадиган одат чиқарди. Орадан бир йил ўтиб, таътилда уйга қайтиб келганида эса аввалги Илҳомжондан асар ҳам қолмаганди. Ота-онасининг айтганининг тескарисини қиладиган, кўнглидагиларни ҳеч кимга айтишни истамайдиган бўлиб қолганди.

Бир инсоннинг кечмишини бошқаларникига қиёслаш фикридан йироқмиз. Аммо ҳар бир ишдан, ҳар бир тақдирдан ҳамманинг ўз чиқарадиган хулосаси бўлади. Қаҳрамонимизнинг ҳаёти ҳам бугун фарзанд тарбиялаётган ота-оналар учун ўрнак бўлса, қайсидир хатоларнинг олди олинармиди?..

 

Марям ШОЖАЛИЛОВА




Ўхшаш мақолалар

Меҳр кўрмаган бола

Меҳр кўрмаган бола

🕔16:10, 29.11.2018 ✔45

Ўсмирлик даврида ота-онадан олисда бўлиш бола руҳиятига қандай таъсир кўрсатади?

Батафсил
Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

🕔11:31, 04.10.2018 ✔182

Ўсмирни телефонга қандай куч боғламоқда? Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?

Батафсил
Фазилатнинг энг яхшиси

Фазилатнинг энг яхшиси

🕔11:42, 20.09.2018 ✔201

Қандай одам андиша ва фаросат эгаси бўла олади? Булар ўзи инсонга нима учун керак?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Меҳр кўрмаган бола

    Меҳр кўрмаган бола

    Ўсмирлик даврида ота-онадан олисда бўлиш бола руҳиятига қандай таъсир кўрсатади?

    ✔ 45    🕔 16:10, 29.11.2018
  • Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

    Тақиқ билан мақсадга эришиб бўлмайди

    Ўсмирни телефонга қандай куч боғламоқда? Бу муаммони ҳал қилиш мумкинми?

    ✔ 182    🕔 11:31, 04.10.2018
  • Фазилатнинг энг яхшиси

    Фазилатнинг энг яхшиси

    Қандай одам андиша ва фаросат эгаси бўла олади? Булар ўзи инсонга нима учун керак?

    ✔ 201    🕔 11:42, 20.09.2018
  • БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    БОЛАДАГИ САЛБИЙ ХУЛҚ-АТВОР

    Уни қандай енгиш мумкин?

    Қизим мен билан тез-тез баҳслашадиган бўлиб қолди. «Сизга керагим йўқ» деган гапни кўп айтади. Четдан назар ташласам, ўзини ёлғиз сезадигандек туюлади.

    ✔ 642    🕔 15:08, 16.02.2018
  • БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    БОЛА АГРЕССИВ БЎЛСА…

    Бунга айбдор ким?

    Бола улғайгани сари атроф-муҳит, жамият ҳақидаги қарашлари шаклланиб бораверади. У ўз олдига улкан мақсадлар қўяди, муайян ютуқларга эришгиси келади. Аммо бу йўлда баъзан у турли ғов, тўсиқларга учрайди. Ҳатто яқинлари билан муаммолар юзага келади,  келишмовчиликларга бориб қолади. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак?

    ✔ 739    🕔 14:38, 01.02.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар