Давр нафаси      Бош саҳифа

У бизга нондай зарур

Газета учун муқобил қоғоз яратиш вақти етмадимикан?

У бизга нондай зарур

Бир пайтлар илк чиққан тракторларни кўриб одамлар «Ана, «ажал араваси» келяпти, қоч!» деб қўрқиб кочиб қолган экан.

Тавба, орадан етмиш-саксон йил ўтиб, одамлар машинаданмас, машина одамлардан қўрқиб қолди. Машина ҳайдаб кетаётганингизда пиёда тўғри машинанинг олдига чиқиб келаверади. Чўчимайди, қўрқмайди. Машинани секинлатасиз. Қани тўхтамай кўринг-чи?..

Ҳар кимда бир телефон — беминнат дастёр. Энди почта синади, унинг бизга керагиям йўқ. Ахир, почта орқали юбориладиган хат ўрнига дунёнинг у четидаги яқинингизга SMS юборсангиз, бир сонияда етиб боради. Шу билан тамом, ҳаммаси ҳал.

Йўқ, дўстим, андак шошманг. Почта ҳали бизга керак…

Кеча вилоят почтасига бориб бирпас кузатдим. Иш қайноқ. Одам тирбанд. Ким пул олган, ким пул жўнатган. «Посилка», обуна ва ҳоказо...

Бир пайтлар ҳар бир қишлоқда, туман марказида, вилоятларда кинозаллар бўлгувчи эди. Бугун улар йўқ. Нега? Чунки унинг ўрнини бугун бошқа нарсалар эгаллади. Энди бемалол уйда ёнбошлаганча хоҳлаган кино­нгизни кўраверасиз. Ташқарида совқотиб кинотеатрларга боришга ҳожат йўқ. Аммо нафсиламбирни айтганда, кинозаллар барибир бошқача-да. Шунинг учун ҳам кинотеатр мухлислари ҳамон бисёр.

Хўш, газета-чи? Газета бизга керакми?

Керак!

Ҳозир мажбурий обуна, босма нашрлар тақдири ҳақида интернет нашрларида хўп ва кўп ёзишяпти. Мажбурий обунанинг ўзи нима?

Менинг тушунишимча, мажбурий обуна ўзи хоҳламаган нашрга бировнинг қистови билан мажбурий равишда обуна бўлишга айтилса керак. Кимдир ўз ихтиёри билан бўлган обунаси мажбурий эмас, шундайми?

Энди бир ўйлаб кўринг, ўқитувчи «Маърифат»га, фермер «Қишлоқ хаёти»га, ИИБ ходими «Постда»га, яхши ниятда оила қуриб, умид билан фарзанд ўстираётган ҳар бир оила «Оила даврасида»га обуна бўлмаса, давр ўзгаришлари ҳақидаги маълумотларни ёки иши билан боғлиқ фан технологиялари ҳақидаги янгиликларни қаердан олади?

Интернетдан...

Яна андак шошманг. Телефонга антенна ахтариб томга чиқиб юрибмизу интернетга йўл бўлсин ҳали. Ҳамма жойда ҳам интернет равон эмаслигини, ҳамманинг ҳам бунга имконияти йўқлигини асло эсдан чиқармаслик керак-да.

Газета ўз номи билан газета. Мақоладаги фактлар аниқ-тиниқ. Мақола, мана, қўлингизда турибди. Ҳеч қаерга йўқолган эмас. Ҳеч ким ими-жимида тузатиш ҳам киритиб қўя олмайди.

Хўш, газеталарнинг савияси, дизайни ҳақида нима дейиш мумкин? Нима ҳам дердик. Давр руҳига монанд, у билан ёнма-ён юрмаса, ўзидан кўрсин газеталар. Эски қолипдан кочиш, аниқроғи, воз кечиш керак. Газеталарнинг бичими тўғрисида ўйлаб кўриш керак менимча. А-3 форматдагиси энг маъқул газета. Ундан каттаси катта, кичиги кичик.

Аслида ўқимайдиган одам ҳеч қачон ҳам газета ўқимайди. Уни обунага мажбурлайсизми ёки ихтиёрий бўладими, унга барибир. Қизиқми, қизиқмасми — фарқи йўқ.

Идора раҳбарлари-чи? Уларнинг ярми ҳам газета ўқимайди. Балки ўқишга вақти, балки ҳафсаласи йўқдир. Аммо эрталабдан ишга кела солиб вақтли матбуотни бир қур кўздан кечирадиган раҳбарлар ҳам йўқ эмас.

Хоразм вилояти матбуот тарқатувчи ва почта бўлимларига бориб, 11 ноябрда обунанинг боришини сўрасам, газеталарга обуна бўлганлар бармоқ билан санарли. Афсус!

Газеталарнинг нархи жуда баланд. Сабаби, қоғоз, босмахона харажати тобора қимматлашмоқда. Олимларимиз ҳеч бўлмаганда муқобил қоғоз маҳсулотлари яратиш ва уни саноат миқёсида ишлаб чиқариш ҳақида жиддий ўйлаб кўришлари керак, назаримда. Балки шунда газеталар икки юз сўм, журналлар беш юз сўм бўлиб қолармиди. Умуман, газеталарнинг йиллик обуна нархи ҳозирги баҳода 25-30 минг атрофида бўлса, обуна ўз-ўзидан юришиб кетарди.

Маънавият, маърифат ҳақида гапирамиз. Келажак авлодни шу руҳда тарбияламоқчимиз. Бунда, том маънода, матбуотнинг ўрни барибир сезилади. Ёшлар тарбиясида маънавий бўшлиқ бўлмаслиги учун яхши газета ҳамма вақт керак.

 

Болтабой МУҲАММАД ҚУРБОН,

Хоразм вилояти




Ўхшаш мақолалар

Энг улуғ мўъжиза

Энг улуғ мўъжиза

🕔11:20, 21.06.2019 ✔38

Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Батафсил
НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

🕔11:19, 21.06.2019 ✔30

12 нафар отага нима учун «ўн беш сутка» берилди?

Батафсил
Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

🕔11:35, 14.06.2019 ✔70

Вазирлик бу коррупциянинг олдини олади, дея таъкидламоқда

Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади.
 

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энг улуғ мўъжиза

    Энг улуғ мўъжиза

    Инсоният яратган энг улуғ мўъжиза бу – китоб. Китоб орқали тарихни, қадим маданиятни билдик, билимимиз, дунёқарашимиз шаклланди. Бугунги кунга келиб эса тараққиётни китобсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    ✔ 38    🕔 11:20, 21.06.2019
  • НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

    НАФАҚАТ УНДИРЯПМИЗ, ЯРАШТИРЯПМИЗ ҲАМ

    12 нафар отага нима учун «ўн беш сутка» берилди?

    ✔ 30    🕔 11:19, 21.06.2019
  • Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

    Айрим мактабларга қабул пулли бўлади

    Вазирлик бу коррупциянинг олдини олади, дея таъкидламоқда

    Тошкентдаги 81 та талаб юқори мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади.
     

    ✔ 70    🕔 11:35, 14.06.2019
  • Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

    Улар — ўзбеклар, бизнинг ватандошларимиз!

    2019 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан, аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.

    ✔ 90    🕔 15:43, 07.06.2019
  • Инсонпарварликнинг юксак намунаси

    Инсонпарварликнинг юксак намунаси

     Мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик, маънавий соҳадаги туб ўзгаришлар замирида азалдан халқимизга хос бўлган бағрикенглик ва кечиримлилик фазилатлари мужассам.
     

    ✔ 97    🕔 15:42, 07.06.2019
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар