Туризм      Бош саҳифа

Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

Ватанимизнинг гўзал бир ошёни ҳақида қанчадан-қанча янги,  теша тегмаган гапларни билиб олишни истасангиз, дарҳол сафар тадоригини кўринг. Энг асосийси, сиз саёҳат давомида қадам-бақадам, сирли ва ўрнак бўларли воқеалар, ғаройиб саргузаштларга дуч келиб, улар билан атрофлича танишиб бориш имконига эга бўласиз.

Нурота тоғ тизмаларининг ажралмас бир бўлаги бўлган Ҳаётбоши чўққиси саёҳат учун ажойиб жой ҳисобланади. Чўққи денгиз сатҳидан икки минг бир юз етмиш метр баландликда бўлиб, Шарқдан чиқадиган қуёш нурлари дастлаб Ҳаётбоши чўққисида намоён бўлади. Шунинг учун одамлар ҳар тонг бобо қуёш жамолини кўрган заҳоти, ҳаётимизнинг яна бир нурли куни бошланди, дея чўққини шундай номлашган бўлса, ажаб эмас.  Қолаверса, Ҳаётбоши чўққисини маҳаллий аҳоли катта Фозилмон тоғи ҳам деб атар экан. У жойда Фозилмонота номи билан машҳур бўлган мозор ҳам бор. Халқ орасида Нуҳ алайҳиссалом даврида дунёни босган сув, охир-оқибат, айнан мана шу чўққи пойида чекинган, деган қараш бор. Шу воқеадан сўнг, одамлар ҳаёт шу жойдан бошланади, дея мазкур чўққи номини «Ҳаётбоши» дея атайдиган бўлган, деган тахминлар ҳам бор. Аслида бу бир ривоят. Негадир чўпонларга дуч келганимизда, уларнинг тилидан нуқул Бобошамол, Ҳазрати Ҳизр, Бобоқоялар, энг улуғ чўққи — Фозилмонота деган сўзлар тушмаслигига гувоҳ бўлдик.

Тоғнинг энг баланд нуқтасидан атрофни томоша қилсангиз, ўзингизни гўёки осмонда учаётгандек ҳис этасиз. Пастликда сой шовқин солиб, шитоб билан оқади. Қизиғи, уларнинг номлари ҳам ажойиб. Чўққисой, Совлиқсой, Йўлўтарсой, Навуй сойи, Ичаксой деб номланган. Ҳаётбоши тоғларидан пастликка қараб чопадиган тириклик суви Қўшработдаги Оқчопга, Оқчопдан Нурота музофотига қараб ошиқади. У бора-боргунча ўз йўлида қанчадан-қанча боғу роғларга, экинларга, далаларга ҳаёт, жон бахш этади. Хавфли йўллар, тор бурилишлардан сўнг ниҳоят, бехавотир сўқмоқ келади. Фусункор, латофатли, мунис бу тоғларнинг гўзал табиати, бетакрор манзиллари, йўллари, ўсимлик ва ҳайвонот олами сизга аввалдан танишдек, қадрдондек туюлади. Юксак, мағрур қоялар, мафтункор зирвалар бағридаги гўзалликка ҳамоҳанг бир тарзда олқорлар подаси тошдан-тошга сакраб ўйнайди. Бургутларнинг кўкдаги парвози, «қийиқ-қийиқ» деган қичқиришига қўшилиб кетади. Чўққининг шундоққина пастидаги сон-саноқсиз тошлар гоҳ бир ҳайвону, гоҳ бир қуш ҳолатини эслатиб юборади.

 Ҳаётбоши чўққисида ёзда ҳам ҳаво анча салқин. Шундоққина ёни­нгиздан оппоқ булутлар лашкари сузиб ўтади. Айниқса, мазкур тоғдаги Ҳаётбоши чўққисини ҳаёт ибтидосининг бошланиш нуқтаси эканини билганинг, сезганинг сайин кўнглинг фахр-ифтихор туйғулари билан лимо-лим тўлади.

Назаримда, Буюк ипак йўлининг узоқ тармоғи бўлган мазкур масканларга келиш хорижликлар учун қизиқарли ва ўта завқли бўлса керак. Юрганинг, кўрганинг сайин, юксак, маҳобатли, оқсоч тоғларнинг соғинчи-ю салобати асло тарк этмайди. Ҳаётбоши чўққиси яқинидаги улкан ва маҳобатли тошларни илк бор кўрганимда, ишқилиб устимга ағнаб тушиб, босиб қолмаса бўлди, деганга ўхшаш ўй кечганди. Аммо кўкимтир, сарғиш ва бир-биридан ажойиб ҳарсанглар то шу пайтга қадар турган ўрнидан жилганича йўқ. Бундан бу ёғига ҳам шундай тураверади. Ундан сал нарида дунёнинг бор гиёҳу чечаклари  барқ уриб очилган. Хуллас, юқорида таърифлаганларимизнинг бари-барисини Нурота тоғ тизмаларининг бир бўлаги бўлган Ҳаётбоши чўққисида кўриш  мумкин.

 

Улуғбек ЖУМАЕВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

«Гуноҳкор» касб эгалари

«Гуноҳкор» касб эгалари

🕔17:26, 13.12.2018 ✔9

Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

Батафсил
Шоҳруҳия қалъаси

Шоҳруҳия қалъаси

🕔17:26, 13.12.2018 ✔10

Яланглик. Дўнглик. Сукунат. Тубсиз ўйловларга ғарқ бўлганча Шоҳруҳия қалъаси харобалари жойлашган манзилда узоқ вақт туриб қолишингиз аниқ​​​​​​​

Батафсил
Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

🕔17:37, 06.12.2018 ✔30

Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Гуноҳкор» касб эгалари

    «Гуноҳкор» касб эгалари

    Этнограф Г.П.Снесарев Хоразм воҳасининг ўтмиши ҳақида ёзаркан, бу хусусда шундай дейди:

    ✔ 9    🕔 17:26, 13.12.2018
  • Шоҳруҳия қалъаси

    Шоҳруҳия қалъаси

    Яланглик. Дўнглик. Сукунат. Тубсиз ўйловларга ғарқ бўлганча Шоҳруҳия қалъаси харобалари жойлашган манзилда узоқ вақт туриб қолишингиз аниқ​​​​​​​

    ✔ 10    🕔 17:26, 13.12.2018
  • Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Ҳаётбоши чўққисидан ҳаёт бошланар

    Нурота тоғ тизмаларидаги Ҳаётбоши чўққисида бўлган кишини дастлабки ондаёқ мафтункорлик туйғуси қамраб олади. Шунда чўққига бошингни қўйиб, минг йиллар нари-берисидаги тошларнинг оҳу нидосини  берилиб тинглагинг келади.

    ✔ 30    🕔 17:37, 06.12.2018
  • Қўқондаги хон ўрдаси

    Қўқондаги хон ўрдаси

    Аксар миноралар тепасига лайлаклар ин қурган. Қизиғи, улар иссиқ ўлкаларга учиб кетмай, шу ерда қишлар экан. Бунинг сирини биласизми?

    ✔ 48    🕔 16:03, 29.11.2018
  • Етти шарифу етти пир

    Етти шарифу етти пир

    Бухорои шариф қадим-қадимдан азиз-авлиёлар, илмли, кароматли кишиларни вояга етказган. Дунё аҳли бу маконни Етти пирга бешик бўлган табаррук замин, дея эъзозлайди.

    ✔ 57    🕔 17:26, 22.11.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар