Оила хуржун      Бош саҳифа

Бўлиб берамиз

Ярим кеча Шодивойнинг хотини Шодия юзига оппоқ ниқоб қилган. Қатиқ сурган, укроп, редиска, помидор, иккала кўзига бодрингдан тангадек қилиб ёпиштирган.

Хуллас, бирдан кўзи тушган одам ҳушидан кетади. У донг қотиб хуррак отаётган эрини уйғотяпти. Хурракнинг овозидан дераза ойналари зириллайди.

— Дадаси, дадаси...

— Нима дейсан?

— Бўлиб берса бўларкан.

Шодивой Шодияни кўриб ёқасига туфлади.

— Юрагимни ёрворай дединг-ку! Ё мени ўлдирмоқчимисан?.. Нима бу афтинг, тушимга арвоҳ кирибдими деб ўйлабман. Нимани бўлиб беради, ким бўлиб беради, нимага бўлиб беради?

Хотини эътибор бермай жавоб берди:

— Анави, опам бор-ку, ўша...

— Нима бўпти, тинчликми? Бирор нохушлик юз берибдими? Мени қўрқитма, нима бўлди, тўғрисини айт?

 — Нега ваҳима қиласиз, тинчлик.

— Анави Назирани айтяпсанми?

— Нега уйқусиряпсиз? Назирамас, Вазира...

— Хўп, яхши, ўша Вазирага нима бўпти?

— Ярим соатдан кейин аэропортга қўнади.

— Мен нима қилай, қўнса, бориб кутволишим керакми?

— Нега гапга тушунмаяпсиз, Туркиядан келяпти... Янги моллар опкелаётган экан, мени буюртмаларимни опкеляпти.

— Жуда яхши бўпти, пулинг бўлса ол, мендан нима хоҳлайсан?

— Худди нақдга олаётгандек гапирасиз, ахир бўлиб-бўлиб берамиз.

Шодивой бу таниш гапни эшитиб тутаб кетди.

— Бунақа савдо қилиш қаердан пайдо бўлди? Яхлит бермасанг, худди текиндек туюлади, бўлиб-бўлиб берамиз, кейин қилиб берамиз, «гап» олганда берамиз, пластикдан берамиз. Аслида шу Назира опангни...

 — Назирамас, Вазира...

— Вазира опангни оёғига чипқон чиқмади-да, кунора йўлдан келади, вой-бу, буни чарчамаганини, ҳаммасини бошлаган ўша. Бунақа бизнес ҳеч бир мамлакатда йўқ, фақат бизда бор. Бизда ҳамма нарсани текинга олса бўлади. Текинга бўлмаса, бўлиб беришга олса бўлади. Америка ёки Европада бирортасидан бир нарса олиб, пулини бўлиб бераман десанг, нима бўлар экан-а?..

— Ҳайратдан ёқа ушлашса керак...

— Қанақа ёқа ушлаш? Шу заҳоти полиция чақиради. Маҳалла магазини-ку, майли, хоҳлаган нарсангни олиб, пулини эртага опкеламан, деб кетаверасан.

Бу гапни эшитган хотини зарда билан:

— Шунча гап ўрнига йўқ, деб айтсангиз бўлмайдими?

— Ярим тунда ухлагани қўясанми ўзи, йўқми? Мен сенга йўқ деганим йўқ-ку!

— Нега унда рози бўлмаяпсиз?..

— Мен ҳам Вазирага ўхшаб бўлиб-бўлиб рози бўляпман.

Эрининг гапидан хафа бўлган хотин:

— Мен ўзимга туфли, куйлак, юбка, сумка, сизга костюм-шим буюртирган эдим. Тўй-томоша, йиғинларга киядиган тайинли кийимингиз йўқ-ку, — деди.

Ўзига костюм-шим борлигидан хурсанд бўлган Шодивой:

— Шундай демайсанми, ишқилиб буларни ҳаммасини бўлиб-бўлиб берамизми? — деди.

— Йўлга кетаётганда берсак бўлади, шунгача кутади.

— Ундай бўлса, ола қол! Ишқилиб, пулини қистамайдими?

— Йўқ деяпман-ку сизга.

Шодия эртасига Вазирадан буюртмаларни олиб келди. Орадан уч кун ўтди. Шодия ярим тун ўша оппоқ ниқобда эрини уйғотди.

— Дадаси, ҳой дадажониси...

— Нима дейсан, Вазира келяптими?

— Йўқ, эртага йўлга кетяпти...

Шодивой  чўчиб:

— Нимаа?.. — деди.

Шодия Шодивойга эркаланиб:

— Айтган эдим-ку сизга, йўлга кетгунча кутади деб.

Эр бу гапдан уҳ тортиб юборди. Аёли эса бепарво:

— Нега «уҳ»лайсиз ахир, бўлиб-бўлиб беряпмиз-ку! — деди.

 

Умид ИКРОМ




Ўхшаш мақолалар

МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

🕔18:25, 12.09.2019 ✔920

«Ҳар қандай санъаткор ижодиёти унинг шахсияти билан чамбарчас боғлиқ. Мухлисларнинг таниқли ижодкорлар ҳаётига қизиқишлари ҳам бежиз эмас. Томири хушчақчақ аскиялар, бетакрор, серзавқ қочиримлар водийси – Фарғонага туташ Эркин Воҳидов ҳаётда ҳазил-мутойибага мойил, ўзи ҳам ҳазилкаш, қувноқ одам эди...»

Батафсил
ЎЗИДАН  ЎЗИ  АСРАСИН!..

ЎЗИДАН ЎЗИ АСРАСИН!..

🕔22:48, 29.08.2019 ✔1050

Бундан ўттиз йил аввалги гап бу. Ўшанда  ёзувчилар уюшмасида ишлардим. Халқаро муносабатлар бўлимидаман, ишим – чет эллик ёзувчиларни кутиб олиш, Самарқанду, Бухоро, Хиваларни айлантириб, яна кузатиб қўйиш.

Батафсил
Фолбинни лақиллатиш

Фолбинни лақиллатиш

🕔11:33, 26.04.2019 ✔1385

Аркадий АВЕРЧЕНКО, 
Россия 

— Сен, албатта, фолбинга боришинг керак, — деди менга тоғам. — Ўтмиш, бугун ва келажакни ақл бовар қилмас даражада тўғри башорат қилади…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

    МУТОЙИБАГА МОЙИЛ ИНСОН

    «Ҳар қандай санъаткор ижодиёти унинг шахсияти билан чамбарчас боғлиқ. Мухлисларнинг таниқли ижодкорлар ҳаётига қизиқишлари ҳам бежиз эмас. Томири хушчақчақ аскиялар, бетакрор, серзавқ қочиримлар водийси – Фарғонага туташ Эркин Воҳидов ҳаётда ҳазил-мутойибага мойил, ўзи ҳам ҳазилкаш, қувноқ одам эди...»

    ✔ 920    🕔 18:25, 12.09.2019
  • ЎЗИДАН  ЎЗИ  АСРАСИН!..

    ЎЗИДАН ЎЗИ АСРАСИН!..

    Бундан ўттиз йил аввалги гап бу. Ўшанда  ёзувчилар уюшмасида ишлардим. Халқаро муносабатлар бўлимидаман, ишим – чет эллик ёзувчиларни кутиб олиш, Самарқанду, Бухоро, Хиваларни айлантириб, яна кузатиб қўйиш.

    ✔ 1050    🕔 22:48, 29.08.2019
  • Фолбинни лақиллатиш

    Фолбинни лақиллатиш

    Аркадий АВЕРЧЕНКО, 
    Россия 

    — Сен, албатта, фолбинга боришинг керак, — деди менга тоғам. — Ўтмиш, бугун ва келажакни ақл бовар қилмас даражада тўғри башорат қилади…

    ✔ 1385    🕔 11:33, 26.04.2019
  • «Кампирингиз  нима туғди?»

    «Кампирингиз нима туғди?»

    Туғуруқхонада ётган келинимизнинг ҳолидан хабар олгани вилоят шифохонасига йўл олдик.

    ✔ 1488    🕔 21:25, 13.02.2019
  • Мажлисдаги илҳом

    Мажлисдаги илҳом

    Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

    ✔ 851    🕔 17:39, 06.12.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар