Оила хуржун      Бош саҳифа

Мажлисдаги илҳом

Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

Мажлисдаги илҳом

Эрталаб бошланган катта мажлисда бирдан илҳомим келиб қолса бўладими? Ўзим ҳам ҳайрон қолдим, қаердан келди шунча илҳом? Ахир, илҳом йўқолганди-ку? Катта мажлисда камчиликлар айтилиб, айрим мутасаддиларнинг пўстаги қоқиляпти-ю, бу ёқда мени илҳомим қайнаб-тошяпти, ёзишга ундаяпти.

Хўш, нимани ёзиш керак? Танқидийми, мақтовми, мақолами, очеркми ёки ҳажвиями? Ёнимда ўтирган ташкилот раҳбарларидан бири ухлаяпти. Яна бири қўл телефонида ким биландир ҳиринглашиб ўтирибди. Маърузачи ўқишни бошлаганига уч соатдан ошди, билмадим у қиссаданми ёки романданми парча ўқияпти шекилли, бошини қоғоздан кўтармайди. Ҳали-бери сўзи тугайдиганга ўхшамайди.

Менинг эса илҳомим қайнаб тош­япти. Нима қилиш керак? Кимни ёки нимани ёзиш керак? Ўйланиб қоламан. Шу пайт чап томонимда ўтирган  кишининг қўл телефони жиринглаб қолди. У шивирлаганича: «Мен йиғилишдаман. Кечки пайтда учрашамиз, хайр, гўзалим!» — деди паст овозда.

Бир пайт ўнг томонимдаги киши қоғозларини йиғиштириб, кетишга шайланди.

— Қаёққа, ҳали мажлис тугамади-ку?

— Мен ярим ставкада ишлайман, — деб жавоб берди ён қўшним.

Олдинги қаторда ўтирган аёл ўрнидан туриб, узр сўради.

— Боғчадаги боламни олишга кечик­япман, рухсат берсангиз?

— Хўжайин, «перекур» қилмасам бўлмайди, беш дақиқага ташқарига чиқишга рухсат беринг, — деди  яна бошқаси.

Хуллас, маърузачининг сўзи охирига етмасдан залда одам қолмади. Ҳамманинг «иши чиқиб» жой-жойига тарқашди. Мендан уч қатор олдинда ўтирган кўзойнакли  киши «уф» деганича қоғозларини йиғиштира бошлади.

— Яна ярим соат мажлис давом этганда журналдаги «кроссворд»ни  охиригача  ечган бўлардим-да, аттанг!

Мениям шунда илҳомим қочиб, шу ерда  ёзувимга нуқта қўйдим.

 

Ёрқул УМАРОВ




Ўхшаш мақолалар

Мажлисдаги илҳом

Мажлисдаги илҳом

🕔17:39, 06.12.2018 ✔30

Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

Батафсил
Бўлиб берамиз

Бўлиб берамиз

🕔17:38, 06.12.2018 ✔28

Ярим кеча Шодивойнинг хотини Шодия юзига оппоқ ниқоб қилган. Қатиқ сурган, укроп, редиска, помидор, иккала кўзига бодрингдан тангадек қилиб ёпиштирган.

Батафсил
Хотиним ферма очгач…

Хотиним ферма очгач…

🕔17:27, 22.11.2018 ✔97

Менга аталган ғиж-ғиж иқтидорни хотинимга берган экан. Камина саҳар мардондан, то қош қорайгунча итдек ишлайман, кўпинча ярим тунда тилим бўйинбоғимдай осилиб уйга кириб келаман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Мажлисдаги илҳом

    Мажлисдаги илҳом

    Ёзувчи учун илҳомнинг келиши жой танламас экан. Хоҳлаган пайтда ўзи келиб қоларкан. Мениям кейинги пайтда илҳомим қочиб кайфиятим бузилиб, иштаҳасиз юргандим.

    ✔ 30    🕔 17:39, 06.12.2018
  • Бўлиб берамиз

    Бўлиб берамиз

    Ярим кеча Шодивойнинг хотини Шодия юзига оппоқ ниқоб қилган. Қатиқ сурган, укроп, редиска, помидор, иккала кўзига бодрингдан тангадек қилиб ёпиштирган.

    ✔ 28    🕔 17:38, 06.12.2018
  • Хотиним ферма очгач…

    Хотиним ферма очгач…

    Менга аталган ғиж-ғиж иқтидорни хотинимга берган экан. Камина саҳар мардондан, то қош қорайгунча итдек ишлайман, кўпинча ярим тунда тилим бўйинбоғимдай осилиб уйга кириб келаман.

    ✔ 97    🕔 17:27, 22.11.2018
  • «Ўргимчак»

    «Ўргимчак»

    «Бир айбим бор: фақат баъзан,

    Рост гапириб қўяман…»

    Эркин Воҳидов

    ✔ 108    🕔 16:26, 08.11.2018
  • Қоринбой

    Қоринбой

    Ўмарбой ака бир лаган ошни паққос тушириб, тагидаги ёғни қошларига суртиб-суртиб олди.

    ✔ 160    🕔 16:48, 18.10.2018
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар