Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

«Ўзбектелеком» интернет нархи ва тезлиги борасидаги ваъдасини бажардими?

«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

Телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш борасида бажарилган ишлар ва эришилган ютуқлар катта экранда намойиш қилинар экан, видео-тақдимотда мамлакатимизда интернет тезлиги 10 баробарга ошиши ҳақида биринчи бор эълон қилинганида бутун зал қарсакларга тўлиб кетди...

Ҳа, бу бежиз эмас. Кундалик ҳаётимизда ахборот технологиялари хизматларидан тобора кўпроқ фойдаланар эканмиз, интернетнинг секин ишлаши, дам-бадам «осилиб» қолиши ҳафсаламизни пир қилади. Баъзан вақтимиз ҳам, нақдимиз ҳам кетади. Қолаверса, бу  муаммо юртимизга келган хорижлик сайёҳларнинг ҳам ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

2018 йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилишда ҳам бу масалалар муҳокама қилинган эди. Жумладан, мамлакатимизда интернетнинг ўртача тезлиги МДҲ давлатларига нисбатан 10 марта пастлиги, нархларнинг эса баландлиги ва шу каби соҳада тўпланиб қолган қатор муаммолар очиқ-ойдин айтилганди.

Танқиддан хулоса чиқарилдими?

Хўш, шундан буён нима ўзгарди? Берилган топшириқлар бажарилдими? Бу каби саволларга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Ўзбектелеком» АК томонидан ташкил этилган ҳисобот анжуманида жавоб берилди.

 

Жамол МАХСУДОВ, 

«Ўзбектелеком» АК Истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директор в.б.:

— «Ўзбектелеком» АК республикамиздаги барча оператор ва провайдерларга глобал интернет тармоғига уланишни таъминлайди. Ўтган йиллар давомида телекоммуникация тизими модернизация қилинишига қарамасдан, миллий оператор абонентларнинг кун сайин ортиб бораётган талабидан тобора ортда қола бошлади.

Компания сўнгги ўн ойда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш, ташқи каналларни кенгайтириш ва янги чекланмаган тариф режаларини жорий этиш бўйича йирик лойиҳаларини амалга оширди. Зарур ускуналар сотиб олинди. Ташқи интернет канали ўтказиш қобилиятининг оширилишига эришилди. 

— Интернет нархи уни сотиб олиш канали ҳажмига (миқдоирга) боғлиқ. «Ўзбектелеком» АК бугун катта трафикда интернетни қабул қилиш учун зарур техник имкониятга эга бўлди, — дейди компаниянинг  сотув ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Алишер ЗУФАРОВ. —  «Ўзбектелеком» томонидан «Халқаро пакетли коммутация марказлари ва маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида Халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) комплекслари тубдан модернизация қилинди. Натижада ХПКМ комплексларининг умумий ўтказиш қобилияти 10 марта, трафик эса 110 Гбит/с.дан 1200 Гбит/с.га оширилди. Бу нимани англатади? Бу — интернет жорий тезлигини 10 баробарга ошириш имконияти яратилганини  билдиради.

Бунинг натижасида, компания операторлар ва провайдерлар учун интернет-трафик тарифи нархини йил бошига нисбатан 3 баробар туширди. Яъни, йил бошида 1 Гбит/с ўртача 245 минг турса, 1 декабрдан бу нарх 85 минг сўмга пасайтирилди.

«Ўзбектелеком» АКнинг операторлар ва провайдерлар учун  интернет-канал тариф нархи динамикаси

(1Гбит/с)

 

2015 йил

январь

628 111 сўм

2016 йил

январь

440 811 сўм

2017 йил

январь

294 293 сўм

2018 йил январь

244 958 сўм

2018 йил ноябрь

169 460 сўм

2018 йил декабрь

85 000 сўм

 

Компания хорижий операторлар билан доимий ҳамкорлик ўрнатиб, қўшимча интернет-каналлар сотиб олиш борасида фаол музокаралар олиб бормоқда. Энг асосийси, 2019 йилда ҳам интернет-трафик ҳажми ўсиши ва нархнинг сезиларли даражада пасайиши яна давом этади.

«...гача» қўшимчаси ишлатилмайди

— «Ўзбектелеком» тўғридан-тўғри абонентларга, яъни жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар ҳам кўрсатади, — дейди А.Зуфаров. — Компания ўз мижозлари учун жорий йил 1 декабрдан бошлаб, янги кафолатланган чексиз тариф режаларини ишга туширди. Ўзбекистонда биринчи марта 2 Мбит/с. тезликка эга кафолатланган чексиз интернет нархи ойига 88 минг сўмни ташкил этади. Бу олдинги шундай тариф режадан 2 мартадан ортиқ арзонроқдир (аввал 200 минг сўм эди).

Яна бир муҳим ўзгаришлардан бири — тариф пакетларида кўрсатилган тезликнинг тўлиқ таъминланишидир. Шу пайтгача тарифларда «тезлик  ...Мбит/с гача» дейилган бўлса, 1 декабрдан «гача» қўшимчаси ишлатилмайди — кўрсатилган тезлик тўлиқ таъминланади. 1 Мбит/с тарифда, айнан 1 Мбит/с барқарор тезлик кафолатланади.

Бундан ташқари, «Ўзбектелеком» кичик ва ўрта бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 1 декабрдан компания абонентларига: «Teznet Business» ва «Tadbirkor» янги тариф режаларини тақдим этди. Унда тадбиркорлар энг паст нархларда 2-40 Мбит/с тезликдаги чекланмаган интернетга уланишлари мумкин.

Ривожланиш давом этади

Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасини ривожлантириш давом эттирилади. Хусусан, маълумотлар узатиш тармоғига замонавий технологияларни фаол жорий этиш, кенг полосоли оптик тармоқларни ривожлантириш ва мултисервисли маълумотларни узатиш тармоғини кенгайтириш мақсадида, «Ўзбектелеком» АК, Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) иштирокида «Магистрал ва мултисервисли маълумотлар узатиш тармоқларини кенгайтириш» ва «Коммутация марказларини IMS (IP Multimedia Subsystems) технологияси бўйича такомиллаштириш» инвестицион лойиҳалари амалга оширилади. Бу телекоммуникация тармоқларини мисли тармоқдан кенг полосали оптик тармоқларга уланишга ўтказиш имконини беради.

 

Олимжон УМАРОВ, 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазири биринчи ўринбосари: 

— Бугун ҳар қандай мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги, иқтисодий-ижтимоий ривожланиш даражаси, ўша давлатда ахборот технологиялари тараққиётига ёхуд тўртинчи индустриал революцияга қанчалик тайёрлигига боғлиқдир. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ҳам ИТ-соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, жорий йилда қўшимча равишда икки минг километрдан ортиқ оптик толали кабель тизими ишга туширилди, аҳоли пунктларини замонавий мобиль алоқа тизими билан қоплаб олиш мақсадида тўрт мингдан зиёд тўртинчи авлод (4G) мобиль алоқа станциялари ўрнатилди. 2025 йилгача эса 220 минг километрдан ортиқ оптик кабель ётқизиш белгиланган. Буларнинг барчаси интернет хизматлари сифатини ошириш имконини яратади.

Интернет тезлиги 1 декабрдан барча провайдерлар абонентлари учун бирдек сезиладими?

Олимжон УМАРОВ, 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш  вазири биринчи ўринбосари: 

— Албатта, бир кунда ҳаммаси ўзгармайди. «Ўзбектелеком» провайдерларга арзонлаштирилган нархларда интернет-трафик етказиб бермоқда. Улар қачон техник имкониятларини зарур даражага етказа олади, қачон нархларни арзонлаштириб, тезликни оширади — бу нарса «Ўзбектелеком»га боғлиқ эмас. Бевосита компанияга келадиган бўлсак, «Ўзбектелеком» аллақачон ўз мижозларига кафолатланган тезликдаги арзонлаштирилган тариф режаларини эълон қилган.

 

Шуҳрат АХУНЖАНОВ, 

Амалий алоқалар бизнеси (BCC) провайдери бош директори:  

— «Ўзбектелеком»нинг интернет хизматлари сифати ва нархлари борасидаги ислоҳоти соҳани ривожлантиришга қўйилган муҳим қадам бўлди. Интернет тезлигига келсак, бу бир кунда амалга ошадиган иш эмас. Хусусий провайдерлар олдида юқори тезликдаги интернетни таъминловчи замонавий техникани сотиб олиш билан боғлиқ ҳуқуқий ва ташкилий жараён турибди. Бундан ташқари, провайдер ва мижоз ўртасидаги шартномалар қайта кўриб чиқилиши керак. Буларнинг ҳаммаси вақт билан боғлиқ. 

 

Бахтиёр ҲАМИДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Замонавий «топишмоқ»:  ўзи битта, нархи мингта

Замонавий «топишмоқ»: ўзи битта, нархи мингта

🕔17:41, 13.12.2018 ✔15

Дорихоналардаги нархлар «ўйини»га чек қўйиш масаласи нега қоғозда қолиб кетяпти?

Батафсил
Шароит яратишми ёки пул ундириш?

Шароит яратишми ёки пул ундириш?

🕔18:05, 06.12.2018 ✔58

Мардикорлар дардини ҳам кимдир тинглайдими?

Батафсил
«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

«10 баробар тез», «кафолатланган», «чексиз» ва «арзон»...

🕔17:43, 06.12.2018 ✔42

«Ўзбектелеком» интернет нархи ва тезлиги борасидаги ваъдасини бажардими?

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 29-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 20 19 18
17 16

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар